Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Хорижий инвестициялар тузилиши


Download 1.56 Mb.
bet24/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

4. §. Хорижий инвестициялар тузилиши

Инвестицияларнинг катта қисми ва уларни амалга оширувчи бош «харакатдаги шахс» трансмиллий корпорациялар (ТМК) эслатилган «учлик» (АҚШ, ЕИ ва Япония) қиёфасида жамланган.


10 йирик қабул қилувчи мамлакатларга инвестиция оқимининг 2/3 қисми 100 кичик мамлакатларга -1% тўғри келади.
Нисбатан тараққий этган мамлакатлар гуруҳлари ички инвестицияси рекорд ўсиши аввало фирмалараро қўшилиш жараёни ва партнерлар акцияларини сотиб олиш фаоллашуви билан боғланади.
Тўғридан-тўғри инвестицияларнинг салкам 90 % (чиқариш ва жойлаштириш) тараққий этган давлатларга тўғри келади. Натижада уларнинг умумжаҳон ҳажмида ишлаб чиқаришда капитал жойлашуви 65 % гача ўсди.
Агар хорижий инвестициялаш кўлами бўйича АҚШ, Буюк Британия, Францияда жойлашган трансмиллий корпорациялар (ТМК) етакчи бўлса, чет эл инвестицияларини кўпроқ жалб этувчилар ҳам ўша - АҚШ, Буюк Британия, Германия мамлакатлари бўлаяптилар.
Инвестицияларнинг нотекис жойлашувига хос хусусият бошқа давлатлар гуруҳига ҳам таълуқли. Ривожланаётган мамлакатларда жойлаштирилаётган маблағлар умумий сўммасининг 2/5 га яқини Осиёга, 1/4 Лотин Америкасига, қолгани (1/10 гача) Африкага тўғри келади.
Жанубий, Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё тўғридан-тўғри инвестицияларни жойлаштиришда жаҳоннинг ривожланаётган мамлакатлари орасида йирик минтақа бўлиб қолмоқда. Бу шу билан боғлиқки, Осиё давлатларини ҳозирги замон кўламида тараққиёт динамизми бошқа мамлакатлардан трансмиллий корпорациялар (ТМК) учун янги бозор топишга интилиш, ҳудуд ресурсларини ўзларининг глобал ишлаб чиқариш тизимига буйсиндиришда қулай имконият бўлиб хизмат қилаяпти.
1992 йилдан бошлаб, ривожланаётган мамлакатлар гуруҳида тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини йирик олувчиси бўлиб, Хитой Халқ Республикаси (XXP) чиқмоқда. XXP чет эл капитали учун миллий режим яратиш сари харакат қилаяпти, аста-секин унга илгари берилган имтиёзларни олиб ташлаяпти, хусусан импорт пошлинасидан озод қилинганлиги. XXP иқтисодий ўсиш сураътларини ҳисобга олган ҳолда ва унда тўғридан-тўғри чет эл инвестициялари учун янги соҳалар очик эшик жараёнида Хитой узоқ муддатли истиқболда хорижий инвесторларни жалб қилувчи объект бўлиб қолади.
Тўғридан-тўғри чет инвестициялари оқими Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларида ўсаяпти. Чет эл капитали қўйилмалари асосан бир нечта соҳаларга қаратилган: автомобилсозлик (Мексика ва Бразилия), фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш (Чили), чет эл инвесторлари қизиқиши хусусийлаштириш жараёнлари авж олган Аргентина ва Перуда ҳам кучайди.
Мутахассисларнинг фикрича, тўғридан-тўғри инвестициялар оқими нотекислиги Лотин Америкаси мамлакатларида келажакда ҳам сақланиб қолади. Унда энг аввало бошланган хусусийлаштириш жараёнларида Бразилия ва автомобилсозликда бир қатор йирик инвестицион лойиҳаларни амалга оширган корхоналар кўзга ташланади.
Шуни таъкидлаш лозимки, аввалгидек халқаро инвестициялаш жараёнлари марказида Африка мамлакатлари туради. Бу ерга инвестиция худди дунёнинг бошқа ҳудудларидаги сингари тез ўсмоқда. Африкада йирик чет эл инвесторлари бўлиб Франция, ГФР, Италия, Буюк Британия трасмиллий корпорациялари (ТМК) қолмоқда.
Марказий ва Шаркий Европа мамлакатларида чет эл инвесторлари фаоллик кўрсаткичлари рекорд даражасидан юқори. Бу фақат хусусийлаштириш жараёнларининг навбатдаги тўлқини билангина изоҳланмайди. Бу ерда ниҳоят иқтисодий ўсишлар ҳам бошланган (Польша, Чехия). Ушбу мамлакатларга бир йилда чет эл инвесторлари умумжаҳон оқимининг 5 % йўналтирилган. Бунда барча ўсишнинг 2/3 қисми Венгрия ва Чехияга тўғри келди: у ёкка хусусий капитал оқими салкам уч марта кўпайди.
Трансмиллий корпорациялар (банклар ва молиявий муассасалар қўшилмаган ҳолда) хорижий қўйилмалари ҳажми бўйича йирик 100 таси саноат тараққий этган мамлакатларда жойлашган. Уларнинг хорижий эгалик қиймати тахминан 1,4 трлн. доллар баҳоланмоқда. Бу тўғридан-тўғри чет эл инвестацияларининг дунёдаги умумий ҳажмини 2/3 қисмини ташкил қилади. Хорижий инвестициячилар фаолиятида энг фаол иштирокчи компаниялар орасида инглиз-голланд концерни «Роял-Датч Шелл» олдинда бораяпти. Унинг хорижий активи 63,4 млрд. доллар. «Эксон» 56,2 млрд. доллар қийматга эга.
Эндиликда йирик трансмиллий корпорация (ТМК)лар орасида ривожланаётган Осиё ва Лотин Америкасидан чиққан мамлакатлар бор. Бундай ТМК лар руйхатини Хитойдан «Хатчинсон Уампу» ва Мексикадан «Семекс» бошқариб боришаяпти.
Шундай қилиб, турли каналлар билан амалга оширилаётган халқаро капитал ҳаракати ҳозирги босқичда жаҳон хўжалик алоқаларининг динамик ривожланаётган шаклидир. Байналминаллашув (интернационалашув) жараёнлари кейинги ўн йилда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш каналлари роли сезиларли ошганини кўрсатади, унинг бош субъектлари халқаро иқтисодий муносабатлар ва жаҳон иқтисодиётида халқаро корпорациялардир.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling