Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлиги


Download 1.56 Mb.
bet20/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи (ЕИ) мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорлиги.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ташқи савдо обороти ҳар йили 1,2 млрд. долларни ташкил қилаяпти. Унинг 47 % фоизи ўзбек экспортига, 53 % Европа мамлакатларидан Ўзбекистонга импортни ташкил қилади. Европа Иттифоқи мамлакатлари орасида Ўзбекистоннинг йирик савдо-иқтисодий ҳамкорлари Германия, Буюк Британия, Италия, Бельгия, Франция, Нидерландия ва бошқалар ҳисобланади.
ЕИ мамлакатлари шунингдек, Ўзбекистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри сармоя киритаётган йирик шериклар ҳамдир. Ўзбекистон ҳудудида ЕИ мамлакатлари фирма ва компаниялари иштирокида 500 дан зиёд корхоналар ишлаб турибди, улардан 115 таси юз фоиз (100%) Европа капитали ҳисобига ташкил этилган.
Европа инвесторлари иштирокида Ўзбекистонда амалга оширилган йирик лойиҳалар орасида «Оксук Майнинг» компанияси билан бирга ташкил этилган олтин рудасини қайта ишловчи «Аманату Голдфилдз», тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи «Ўз БАТ», «Дойче-Кабель АГ Тошкент», автомобил ва қурилиш ойналари ишлаб чиқарувчи «Текинт» (Италия) қўшма корхоналари бор.
ЕИ мамлакатлари банклари ва суғурта агентликлари Ўзбекистонда умумий суммаси 2,9 млрд. долларлик 174 лойиҳани молиялаштирганлар. Айни пайтда шаҳарлар коммунал хўжалиги инфратузилмаси ва ирригация иншоотларини реконструкция қилиш бўйича, амалдаги нефть конлари самарадорлигини ошириш ва янги истиқболли лойиҳалар асосида энергетика тизимини модернизациялаш (Франция); Ўзбекистон жанубида полиметалл руда конларини ишлаб чиқиш (Буюк Британия) ва касбий таълим соҳасида кадрлар тайёрлаш борасида фаол иш олиб борилаяпти.
Ўзбекистон–АҚШ савдо-иқтисодий муносабатлари. АҚШ ҳам Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим инвесторлардан бири ҳисобланади. 2001 йилда АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида стратегик муносабатлар ўрнатилганлигини эълон қилдилар. Кейинги йилларда уларнинг ўзаро ташқи савдо алоқалари ўсиб бормоқда.
Ўзбекистон ва АҚШ ёқилғи-энергетика комплекси, тоғ кончилиги, химия, енгил, озиқ-овқат, машинасозлик саноати, ахборот технологиялари, юқори технология маҳсулотлари сингари истиқболли соҳаларида ҳамкорликни ривожлантираяпти.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда АҚШ сармояси иштирокида ташкил этилган 453 та корхоналар қайд этилган. Улардан 120 таси юз фоиз чет эл капиталига барпо қилинган.
Улар орасида «Зарафшон-Ньюмонт» американинг олтин қазиб олувчи «Ньмонт Майнинг» корпорацияси иштирокида иш бошлади. «Би Эс Ай Индостриз Инк» компанияси билан Хўжаобод ер ости табиий газ омбори қурилиши, «АББ Луммус Глобал» компанияси иштирокида Шўртангаз комплекси қурилиши, «Тексако» компанияси билан юқори сифатли мой ишлаб чиқарувчи «Ўз-Тексако» қўшма корхонаси қурилиши амалга оширилди. Қашқадарё вилоятининг Шимолий Ўртабўлоқ нефт конида «Бейкс Хьюз», «Кейс Нею Холанд» компаниялари билан ҳамкорликда нефт қазиб олишни кўпайтириш, қишлоқ хўжалиги техникасига лизинг ва техник хизмат кўрсатиш бўйича иш олиб борилаяпти. Аккумуляторлар ва бошқалар ишлаб чиқариш учун Жиззах шаҳрида «Ўз Эксайд» қўшма корхонаси ташкил этилди.
Ўзбекистон АҚШ билан молия-кредит соҳасида ҳамкорлик қилаяпти. Американинг Эксим банки Ўзбекистонда 44 та қўшма лойиҳани молиялаштириш учун 1,5 млрд. АҚШ доллари кредит ажратган.
Айни пайтда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳам етакчи соҳаларда иқтисодий ҳамкорлик кенгайиб, ривожланиб бораяпти. Жумладан нефт, газ, тоғ кон саноати, транспорт тизими, телекоммуникация, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда ҳам ўнтага яқин истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш устида ишлар олиб борилмоқда.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling