Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet18/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Экспорт. Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳатлар йилларида экспорт ва импорт тузилиши анчагина такомиллашди. 1990-2005 йиллар давомида республика экспортида хом-ашё ресурслари реализацияси 98 % дан 60 % га яқин камайди. Шу билан бирга мустақилликнинг биринчи йилларидагидек пахта толаси экспорт улуши республика экспортининг 1/5 ни ташкил қилмоқда.
Шуни таъкидлаш зарурки, бир вақтнинг ўзида экспортда пахта газламалари, иплар, трикотаж буюмлар ва бошқа пахтадан тайёрланган тўқимачилик материаллари салмоғи анчагина ошди. Экспортнинг ўсишида тўқимачилик маҳсулотлари эса 2005 йилда 16 % даражада баҳоланди. Ҳозирги кунда мамлакат экспорт номенкулатураси руйхатини полиэтилен, пахта целлюлозаси, шиша толасига асосланган қувурлар, янги турдаги кабель-ўтказгичлар, электротехника маҳсулотлари ва жуда кўп бошқа товарлар эгалламоқда. Экспорт таркибида минерал ва кимё маҳсулотлари, рангли металлар ва улардан тайёрланган буюмлар, машина, асбоб ва ускуналар, бошқа товарлар улуши ҳам кўпаймоқда. Турли хил пудрат ишларининг ҳажми, республика норезидентлари томонидан кўрсатилаётган моддий характеридаги хизматлар тури кўлами ортиб бормоқда.
Импорт. Бу даврда республика импортида озиқ-овқат товарлари ва маҳсулотларини харид қилиш улуши 80 % дан 13 % га қисқарди. Янги ускуналар, техникалар, янги технологиялар сотиб олиш эса 0,2 % дан 35-45 % га кўпайди. 2005 йилда машина, асбоб ва ускуналар сотиб олиш қарийиб 300 млн. долларга етди. Импорт улушида ишлаб чиқариш воситалари ҳам ўсди. Импорт тузилиши сифат жиҳатидан ўзгарди. Импортда доимий равишда техник-ишлаб чиқаришга мўлжалланган маҳсулотлар, машина, асбоб ва ускуналар салмоғи борган сари ошаяпти. Бу товарларни олиб келиш локализация дастури доирасида шунингдек, хорижий инвесторлар қўйилмалари, қўшма корхоналар устав фонди ҳисобига инвестицион лойиҳалар йўли орқали амалга оширилаяпти.
Кейинги йилларда тизимли равишда хорижий иштирокчилар сони ва ташқи иқтисодий алоқалари географияси ҳам кенгайиб бормоқда. Бугунги кунда республика ташқи савдо айланмасининг ярмидан кўпроғи Европа Иттифоқи мамлакатлари улушига тўғри келмоқда. Унинг 1/3 қисмини Осиё мамлакатлари билан товарайланмаси ташкил қилди. Умумий ҳажмда Америка билан товарайланмаси улуши бир мунча паст. Жумладан, унинг 80 % Шимолий Америка мамлакатлари билан савдо операцияларига тўғри келади. Товарайланмасида Африка, Австралия, Океания мамлакатлари салмоғи сезиларли эмас.
Европа Иттифоқи (ЕИ), МДҲ, Евроосиё ҳамкорлиги Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий тараққиётига янги суръат бахш этмоқда. Россия, Германия, Польша, Туркия, Япония, Хитой, Ҳиндистон каби бир қатор мамлакатлар билан товар айланмаси сезиларли даражада ўсиши кўзга ташланмоқда. Республика корхоналарининг Афғонистон, Эрон каби мамлакатларга экспорти кўпаяпти. Марказий Осиё давлатлари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикестон, Туркманистон) ўртасида ташқи иқтисодий ҳамкорлик алоқалари кучаймоқда.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling