Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Ўзбекистон Республикасининг ташқи


Download 1.56 Mb.
bet19/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

4.§. Ўзбекистон Республикасининг ташқи
савдо географияси

Ўзбекистоннинг ташқи савдо алоқаларида Россия, Япония, Германия, Хитой, Туркия, Корея, Эрон, Украина ва бошқа давлатларнинг салмоғи тобора ўсиб бормоқда.


Ўзбекистон–Россия савдо-иқтисодий муносабатлари. Россия Ўзбекистоннинг йирик иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади. Республика ташқи савдо айланмаси тузилишида унинг улуши 2005 йилда 20 % га етди. Фақатгина 2005 йилда икки мамлакат ўртасида ташқи савдо айланмаси ҳажми 30 % га ўсди ва келгусида янада кўпроқ ўсиш истиқболларига эга.
Товар айланмаси тузилиши янада рационал тус олаяпти. Ўзбекистондан Россияга экспортда 2005 йилда, машина ва ускуналар – 23 %, пахта толаси – 1994 йилда 7 % бўлгани ҳолда мувофиқ равишда 11 ва 64 % улушни ташкил этди.
Россиядан Ўзбекистонга импорт ҳажмида ҳам асосий улушнинг 38 % машина ва ускуналарга, 20 % кимёвий маҳсулотларга, 24 % ёғоч, қоғоз, картон, мебелга тўғри келади. 1994 йилда Россиядан Ўзбекистонга асосан 39 % да энергия-ёнилғи, 15 % озиқ-овқат товарлари, 14 % қора металл импорт қилинган. Чкалов номидаги заводда замонавий юк ва йўловчи ташиш самолётларини биргаликда ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорлиги айниқса сезиларли фаоллашди. Шуниси характерлики, 2004 йилда Тошкент авиазоводида Россия ва бошқа мамлакатлар билан тузилган шартномаларга асосан 15 та самалёт етказиб берилдики, бу ислоҳатларгача бўлган давр ишлаб чиқаришдан кўпдир.
Россиялик ҳамкорлар билан «Ўз. ДЭУ авто» ўзбек авто заводи фаол фаолият юритаяпти. Бир томондан, Россияга экспорт маҳсулотлари кўпаяпти. Бу 2004 йилда 25 минг автомобилни ташкил этди. Иккинчи томондан, россиялик пўлат қуювчилар маҳсулотлари сифатининг ошиши, «Север сталь» Россия компаниясидан ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун 90 % темир ва тунукаларни олиш имкониятини берди.
Шуниси характерлики, Ўзбекистоннинг авиацион ва автомобиль заводлари бутловчи ва бошқа материалларга Россия Федерациясининг 957 та корхоналарига буюртмалар бермоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётига Россия капиталини кенг кўламда инвестиция қилишга қизиқиш ортмоқда. Биринчи навбатда, экспортталаб соҳалар нефт-газ қазиб олиш, тоғ қазилмалари, металлургия саноати, машинасозлик, электроника маҳсулотлари ишлаб чиқариш, аниқ приборсозлик, қурилиш материаллари, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва бошқа истиқболли соҳаларга инвестиция киритиш жадаллашмоқда.
2004 йил (апрел)да икки томонлама имзоланган ўзбек-россия битимига кўра, «Шохпахта» конида «Газпром» компанияси табиий газ қазиб олиш ва реализация қилишда иштирок этаяпти. Бир вақтнинг ўзида «Газпром» билан бирга Устюрт нефтгаз минтақасида ҳар йили 10 млрд. куб метргача газ қазиб олиш ва реализация учун геология разведка лойиҳаларига 1,4 млрд. АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш юзасидан битимлар ишлаб чиқилди. Шу билан бир қаторда «Лукойл» компанияси билан Қандим, Хавузак, Шоли конларида табиий газни биргаликда қазиб олиш ва реализация қилиш бўйича йирик битимлар имзоланди. «Лукойл» компанияси томонидан киритиладиган 1 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция 900 млрд. куб метр табиий газ қазиб олиш имконини беради.
Кейинги йилларда машинасозликда, жумладан, приборсозликда, электротехника саноатида шартлашилган технологик кооперация оқилона тикланмоқда.
Кабел маҳсулотлари, электротехника машиналари, аппаратларга ускуналар ишлаб чиқаришда 19 та Ўзбекистон - Россия қўшма корхоналари ишлаб турибди. Маиший ва саноат приборлари ишлаб чиқариш учун 33 та қўшма корхона ташкил этилган. Машина ва ускуналарни таъмирлаш, машинасозлик соҳаларида аллақачон 68 та қўшма корхона фаолият кўрсатаяпти.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳаларида ҳам интеграция жараёнлари ривожланаяпти. Бу борада 9 та Ўзбекистон - Россия қўшма корхоналари ишлаб турибди. Таниқли «Вимм» Билл Дон» компанияси билан Тошкентдаги йирик «Тошкент сут» бирлашмасининг 77 % акцияларини сотиб олиш юзасидан шартнома имзоланди. Компания шунингдек мева шарбатлари ва сут маҳсулотларини қайта ишловчи қўшма корхона ташкил этиш учун 20 млн. доллар инвестиция киритишга киришди.
Икки мамлакат ўртасида бундай иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйилиши ўзбек ва рус халқлари менталитети, умумий маданияти ва иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлайди, ўзаро транспорт, алоқа инфратузилмасини яхшилайди, мамлакатларни ҳудудий яқинлигини, иқтисодиётларни соғломлаштириш, ҳар икки мамлакатнинг динамик ўсиш суръатларини таъминлайди.
Ўзбекистон-Япония савдо-иқтисодий муносабатлари. Ўзбекистон ва Япония савдо-иқтисодий, маданий ҳамкорликда кўп асрлик тарихга эга. Икки мамлакат ўртасида давлатаро ва миллий ҳамкорлик муносабатлари Ўзбекистон мустақил бўлган ва миллий суверенитет олгандан кейин ўрнатилади. Япония билан дипломатик муносабатлар 1992 йил 26 январда йўлга қўйилди. 2002 йил июлда икки мамлакат ўртасида «Ўзбекистон Республикаси ва Япония ўртасида ҳамкорлик ва стратегик шериклик (партнерлик), дўстлик тўғрисида декларация» имзоланади.
Шунингдек, «Ўзбекистонда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси ва Япония қўшма баёноти» имзоланди. Япония Ўзбекистонда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳатлар жараёнларини доимий равишда қўллаб-қувватлаб келаяпти. 1994 йилдан буён Япония ҳукумати Ўзбекистонга 1,5 млрд. АҚШ долларига яқин миқдорда кредит ва инвестиция тақдим этди. Шунингдек талекоммуникация, транспорт, энергетика, таълим ва бошқа соҳаларда муҳим инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат йўли билан 270 млн. доллар узоқ муддатли кредитлар ва грантлар ажратди.
Ўзбекистон иқтисодиёти тузилишини қайта ташкил этишда халқаро ҳамкорлик Япония тижорат банки кредитлари муҳим аҳамият касб этади. 730 млн. долларга яқин бу кредитлар нефтгаз ва тўқимачилик соҳаларида 9 та лойиҳани молиялашга қаратилган.
Беғараз инсонпарварлик ёрдами доирасида Япония Ўзбекистонга 131 млн. доллар ажратган. Япония компаниялари ва банклари ёрдамида Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи, Шўртан газ-кимё мажмуаси курилди. Марказий Осиёда йирик ҳисобланган Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи реконструкция қилинди. Кўкдумалоқ газ комперссор станцияси ишга туширилди.
Илғор Япон технологияси асосида тўқимачилик ишлаб чиқаришини кенг кўламда модернизация қилиш ишлари бошлаб юборилди. Бу пахтадан сифатли экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, пахтани қайта ишлашни чуқурлаштириш имконини беради. Масалан, Қўқон тўқимачилик комбинати. Худди шундай мажмуалар Чиноз ва Шаҳризабзда ишга туширилди. Ўзбекистон ва Япония ўртасида ўзаро ҳамкорликнинг муҳим соҳаси телекоммуникация ҳисобланади. Япония ҳукумати томонидан ажратилган узоқ муддатли 246 млн. АҚШ доллари имтиёзли кредити бугунги кунда ташкилотларда компьютерлаштиришни амалга оширишга имкон яратаяпти.
Энергияни тежаш ва экологик тоза ишлаб чиқариш соҳаларида, айниқса энергетика соҳасида ҳам келажакда кўзланган ҳамкорлик ривожланаяпти. Япония Тошкент иссиқлик электростанциясида янги буғ, газ ускунасини ўрнатиш учун Ўзбекистонга узоқ муддатли 196 млн. доллар миқдорида кредит ажратди. Тошкент иссиқлик марказини модернизациялаш учун янги лойиҳани тайёрлаш бошланди. Япония Ўзбекистон Марказий Осиё ва Афғонстонда қисқа темирйўл йўналишини яратиш, шунингдек Ўзбекистоннинг жанубий ҳудудларида иқтисодиётни ривожлантиришни таъминловчи Тошгузар-Бойсун-Қумқурғон темирйўли қурилишига имтиёзли шарт билан 150 млн. доллар ажратди.
Келажакда асосий ҳамкорлик йўналишлари халқаро туризм ва транспорт, алоқа инфратузилмаси, электротехника, электроника, телекоммуникация, тўқимачилик, химия, газ, нефть саноати соҳаларини ривожлантириш, ишлаб чиқаришни янги технологиялар билан қуроллантиришга Япония инвестицияларини жалб этишга қаратилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling