Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш


Download 1.56 Mb.
bet16/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

2.§. Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолиятини бошқариш

Ташқи иқтисодий мажмуа бошқарувини такомиллаштириш ва хорижий мамлакатлар билан илмий-техникавий, молия-валюта, савдо-иқтисодиётни амалга оширувчи турли вазирликлар, маҳкамалар, бирлашмалар, ташкилотлар бошқаруви ишини мувофиқлаштириш мақсадида 1992 йил 12 февралда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги (ТИАВ) ташкил қилинди.


Ўзбекистон Республикаси Призидентининг 2002 йил 21 октябрдаги «Ташқи иқтисодий алоқалари соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш ва либераллаштириш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ ТИАВ қошида Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Агентлиги ташкил қилинди.
Агентлик ўз фаолиятини бевосита Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар Мажмуи раҳбарлиги остида амалга оширади. Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Агентликнинг асосий вазифалари:

  • ташқи иқтисодий фаолият соҳасида ягона давлат сиёсатини таъминлаш ва унинг тараққиёти стратегиясини шакллантиришда иштирок этиш;

  • миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини юксалтириш, уни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва жаҳон иқтисодиёти тизимида интеграциялашувига шароит яратиш;

  • республика экспорт қувватини ривожлантириш дастурини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш;

  • мамлакатда ишлаб чиқарилган товарларни ташқи бозорга олиб чиқилишини таъминлаш бўйича бир қатор чора тадбирларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

  • хорижий сармоя (инвестиция)ларни жалб қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш;

  • ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солиш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириш;

  • молиявий, савдо ва иқтисодий тараққиётни таъминлашда хорижий давлатлар, халқаро молия ва иқтисодий институтлари, бошқа ҳалкаро ҳуқуқ субъектлари билан Ўзбекистон Республикаси ҳамкорлигини таъминлаш;

  • Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги манфаатлари ва Республика ташқи иқтисодий субъектлари манфаатлари ҳимоясини таъминлаш;

  • ташқи иқтисодий фаолият соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва тайёрлаш тадбирларини ташкил этиш.

Ўзбекистонда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишнинг ҳуқуқий асослари ва пойдевори мустақилликнинг биринчи йилларидаёқ қўйилган эди. 1992 йилда «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият ҳақида» қонун қабул қилинди ва унда бу соҳадаги хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқий муносабатлари белгилаб қуйилди.
Жаҳон хўжалигида Ўзбекистон иқтисодиёти интеграциялашувини янада кенгайтириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида ва ташқи иқтисодий фаолиятни либераллаштириш жараёнларини чуқурлаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси (2000 й) томонидан «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида» янги қонун қабул қилинди.
Қонунга асосланган ҳолда Агентлик иқтисодиёт соҳасида ҳуқуқий – меъёрий базани шакллантиришда фаол иштирок этди. Шу кунга қадар Агентлик Ўзбекистон Республикасининг 80 га яқин қонунини, Вазирлар Маҳкамасининг 116 та қарорини тайёрлашда иштирок этди. Жумладан унинг энг муҳимлари қўйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Ўзбекистон Республикасининг «Бож тарифи тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Антидемпинг ва компенсацион пошлиналарни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Эркин иқтисодий ҳудудлар тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Халқаро шартномалар тўғрисида» ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Маҳсулотларни тақсимлаш ҳақидаги битимлар тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматбаҳо қоғозлар бозорида сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Хорижий инвестициялар тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Чет эл инвесторлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва кафолатлари тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Ташқи алмашиниш тўғрисида»ги қонуни;
Ўзбекистон Республикасининг «Концессиялар тўғрисида»ги қонуни ва бошқалар.
Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Агентликнинг асосий фаолияти йўналишларидан бири - Республиканинг савдо-иқтисодий алоқалари географиясини кенгайтириш ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Агентлик миллий ишлаб чиқарувчиларга маҳсулотларини экспорт қилишни кўпайтиришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда. Бир қатор хизматлар турларини амалга оширмоқда. Ташқи бозор талаби бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказилмоқда. Экспорт товарлари бўйича қисқа муддатли нарх коньюктураси параметрлари ва узоқ муддатли башорат қилиш (прогнозлаштириш) ишларини олиб бормоқда.
Ташқи иқтисодий алоқалар Агентлиги Ўзбекистонни хорижий мамлакатлар, биринчи навбатда Европа иттифоқи (ЕИ), Россия, Япония, ХХР, Корея Республикаси каби мамлакатлар билан инвестицион, молиявий ва техник ҳамкорлигини кенгайтиришда ҳал қилувчи роль ўйнайди.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling