Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet12/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Жаҳон савдоси тузилиши. Жаҳон савдосининг кўпроқ динамик ва интенсив ривожланган сектори бўлиб қайта ишлаш саноати маҳсулотлари савдоси, айникса илм-фанталаб товарлар ҳисобланади. Масалан, фанталаб маҳсулотлар экспорти йилига 500 млрд. доллардан кўпроқни, юқори технология маҳсулотлари улуши эса саноати тараққий этган мамлакатлар экспортида 40 % га яқинлашади.
Машина ва ускуналар билан савдо қилиш роли сезиларли ошди. Саноати ривожланган мамлакатлар ўртасида бу гуруҳ товарлари билан савдонинг кенгайиши – муҳим тенденциядир. Бу хилдаги савдо-сотиқнинг ўсиши билан илмий-техник, ишлаб чиқариш, тижорат, молия-кредит характеридаги хизматлар кескин кўпайди. Машина асбоб ва ускуналар билан фаол савдо қилиш, инжениринг, лизинг, консалтинг, ахборот-ҳисоблаш каби янги хизмат турларини вужудга келтирди.
1980 йилдан 2005 йилгача саноати ривожланган мамлакатларда машина, асбоб ва ускуналар экспорти қарийиб 4 марта ўсди. Электроника ва электрон ускуналар экспорти айниқса тез суръатлар билан ўсаяпти. Бутун машина, техника маҳсулотлари экспортининг 25 % унинг улушига тўғри келади.
Халқаро савдода тез ривожаланаётган соҳалардан бири кимёвий маҳсулотлар савдосидир. Энергия ресурслари ва хом ашё истеъмоли талабларининг ошиши тенденцияси кузатилаётганини ҳам қайд этиш лозим. Аммо хом ашё билан савдо қилиш суръатлари жаҳон савдоси умумий ўсиш суръатларидан анча орқада қолаяпти. Бу қолоқлик хом ашё ўрнини босадиган, фойдаланиш анча тежамли, қайта ишлашга қулай материалларни ишлаб чиқаришга мажбур қилмокда.
Жаҳон савдосида озиқ-овқатга нисбатан талаб камайгани қайд этилмоқда. Бу маълум даражада озиқ-овқат ишлаб чиқариш кенгайганлиги билан боғлиқ.
XX аср биринчи ярмида (2-жаҳон урушигача) ва ундан кейинги йилларда жаҳон савдоси тузилишини кўздан кечирар эканмиз, биз жиддий ўзгаришларни кўрамиз. Агар юз йилликнинг биринчи яримида жаҳон товарайланмасининг 2/3 озиқ-овқатга, хом ашё ва ёнилғига тўғри келган бўлса, аср охирига келиб, товарайланмасининг 1/4 қисми тўғри келади. Савдода қайта ишлаш саноати маҳсулотлари 1/3 дан 1/4 га ўсди. Ва ниҳоят, ХХ аср охирида маҳсулотлари 1/3 дан зиёд ўсди. Бу – машиналар ва ускуналар савдосидир.
Халқаро ташкилотлар (БМТ, ХВФ) маълумотларига қараганда, 1980 йилдан 2005 йилгача халқаро савдо ҳар йили ўртача 5 % дан ўсиб борган.
Жаҳон савдосининг тез суръатларда ўсиши асосан АҚШ, Италия, Канада, Испания, шунингдек саноати тараққий этган мамлакатлар (Япониядан ташқари) Узоқ Шарқ ва Лотин Америкасида хўжалик конъюктурасининг яхшиланиши билан боғлиқдир.
Жаҳон савдоси тараққиётида алоҳида мамлакатлар ролини қараб чиқар эканмиз, энг йирик экспортчи ва импортчи АҚШ бўлганини кўрамиз. АҚШдан кейин Германия ва Япония бораяпти. Биринчи йирик савдо мамлакатлари ўнлигида Франция, Буюк Британия, Италия, Канада, Голландия, Бельгия (Люксембург билан) жой олган. Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БЖСТ) маълумотларига кўра, Россия экспортда 20-чи ва импортда 25 – ўринни эгаллайди. Россия умумий ташқи савдо ҳажми бўйича 16–ўринга чиқди. Экспортнинг динамик тараққиёти бўйича Хитой, Сингапур, Чили ва Финляндияда сезиларли ўсиш кўзга ташланаяпти. Марказий ва Шарқий Европа яхлит минтақа сифатида экспорт суръатлари бўйича Осиёдан кейин 2–ўринни эгаллайди. Жаҳон савдосида кечаётган жараёнларни таҳлил қилар эканмиз либерилизация унинг асосий тенданциясидир. Божхона пошлиналари даражаси сезиларли пасайиши рўй берди, кўплаб чекловлар, квоталар ва бошқалар бекор қилинди. Аммо бироқ, бир катор муаммолар мавжуд. Асосийларидан бири-иқтисодий гуруҳлар даражасида протекцион тенденциянинг авж олиши, кўп соҳада бир-бирига қарши турувчи мамлакат савдо-иқтисодий блоклари.
Савдо – иқтисодий блоклар ташкил қилишда биринчи баҳосига кўра, бугунги кунда ушбу ҳудудлар доирасида жаҳон савдосининг 42 % амалга оширилган. Кўпроқ таниқли ҳудудлар орасида Европа эркин савдо ассоциацияси (ЕЭСА), Европа Иттифоқи (ЕИ), Шимолий Америка эркин савдо ҳудуди (ШАЭСҲ), Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик (ОТИҲ) ташкилоти ва бошқалар бор.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling