Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Халқаро савдонинг ўсиши, тузилиши ва географияси


Download 1.56 Mb.
bet11/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

3.§. Халқаро савдонинг ўсиши, тузилиши ва географияси

XX аср иккинчи яримидан бошлаб, халқаро алмашиши «портловчи характер» касб этаётган шароитда халқаро савдо алоқалари юқори сураътларда ривожланаборди. 1960 йиллардан то 2005 йилгача жаҳон ички ялпи маҳсулоти ҳажми 28 мартадан ортиқ, жаҳон экспорти ҳажми эса 42 мартага ўсди. Ғарб мутахассисларининг баҳолашларича, 1960 ва 1970 йиллар орасидаги даврни жаҳон савдо тараққиётида «олтин аср» дейиш мумкин. Худди шу даврда жаҳон экспортида ҳар йили 7 % ўсишга эришилди. Аммо 70 – йиллар ўртасига келиб бу кўрсаткич 5 % гача пасайди. XXI аср бошларида рўй берган яққол пасайишдан кейин халқаро савдо яна юқори турғун ўсиш сураътини намойиш кила бошлади.


Халқаро савдонинг барқарорлиги ва турғун ўсишига қуйидаги бир қатор омиллар таъсир ўтказди:

  • халқаро меҳнат тақсимоти тараққиёти ва ишлаб чиқаришнинг байналминаллашуви;

  • асосий капиталнинг янгиланиши, иқтисодиётнинг янги соҳаларини яратиш, эскиларини реконструкция қилишни тезлатувчи миллий савдонинг ўсиши;

  • жаҳон бозорида трансмиллий корпорациялар (ТМК) фаолиятининг активлашиши;

  • жаҳон савдосининг тарифлар ва савдо ҳақидаги Бош келишув тадбирлари асосида мувофиқлаш ҳамда либерализациялаштириш;

  • жаҳон савдосини либеризация қилиш кўпчилик мамлакатларда импортни чеклашни бекор қилиш ва эркин иқтисодий ҳудудлар учун мавжуд божхона пошлининаларини қайтаришга ўтиши;

  • иқтисодий интеграция жараёнларини ривожлантириш, ҳудудий тўсиқларни бартараф этиш;

  • умумий бозор ва эркин савдо ҳудудларининг вужудга келиши;

  • собиқ мустамлака мамлакатларнинг сиёсий мустақиллик олиши. Улар орасидан ташқи бозор учун мўлжалланган янги моделли «янги индустриал мамлакатлар»нинг ажралиб чикиши.

XX аср иккинчи яримидан бошлаб ташқи савдо динамикасида сезиларли нотекислик вужудга келади. Бу жаҳон бозорида мамлакатлар ўртасидаги кучлар муносабатларига таъсир қилди. АҚШнинг мустаҳкам ўрни бўшашди. Агар 1950 йилда бу мамлакатнинг жаҳон экспортидаги улуши 1/3 га тўғри келган бўлса, 2004 йилга келиб 1/8 га тўғри келаяпти. Ўз навбатида Германияники Американиқига яқинлашди, баъзи йилларда ҳатто ундан ўзди ҳам. Германиядан ташқари экспорт бошқа Ғарбий Европа мамлакатларида ҳам ўсди. Ғарбий Европа халқаро савдонинг бош марказига айланди. Унинг экспорти АҚШ экспортидан 4 марта зиёддир.
Кейинги йилларда халқаро савдо соҳасида Япония сезиларли сакраш қилди. У машина ва ускуналар экспорт қилишда биринчи ўринга чиқди. Япония енгил ва юк автомашиналари, маиший ишлаб чиқариш техникаси, электроника бўйича барча мамлакатларни ортда қолдирди. Япония экспортининг учдан бир қисми АҚШ га тўғри келади. АҚШ нинг Япония билан савдосида дефицити йилига 50-60 млрд. доллар даражасида турибди.
АҚШнинг халқаро савдода етакчилик ўрнининг пасайиши маълум даражада ишлаб чиқаришда рақобатбардошлигини пасайиши билан боғлиқ. Япония рақобатбардошликда етакчиликни эгаллади. Шу даврда унга Осиёнинг «янги индустриал мамлакатлар»и – Сингапур ва Тайван кўшилди.
Мутахассисларнинг тахминларича, XXI юз йиллик биринчи йилларида АҚШ ва Осиё давлатлари рақобатбардошликда пойга қуйишди. 2030 йилга бориб, учта давлат - АҚШ, Япония ва Хитой рақобатбардошликда ажралиб туради. Навбатда Германия, Сингапур, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Малайзия ва бошқалар турибди.
Ҳозирги кунда ривожланаётган мамлакатлар жаҳон бозорига асосан хом ашё, озиқ-овқат ва нисбатан оддий тайёр маҳсулотлар етказиб берувчилар бўлиб қолаяпти. Жаҳон бозорида хом ашё ва озиқ-овқатларга талабнинг камайиши саноати ривожланган мамлакатлар экспортини кенгайтириш имкониятларини пасайишига олиб келди. Саноати ривожланган мамлакатлар эса жаҳон экспортида озиқ-овқат ва хом ашё (нефтдан ташқари) улушларини бундан кейин ҳам кўпайтиради.
Жаҳон экспортида ривожланаётган мамлакатларнинг бу товарлар (нефтсиз) экспорти 1960 йилдаги 40 % дан XXI аср бошига келиб 28 % га қисқарди.
Ривожланаётган мамлакатларнинг саноат гуруҳи товарлари эвазига ўз экспортини кўпайтиришга уриниши саноати ривожланган мамлакатларнинг у ёки бу шаклдаги қаршиликларига дуч келаяпти. Шунинг билан бирга, айрим ривожланаётган мамлакатлар, энг аввало «янги индустриал мамлакатлар», ўз экспортларини жаҳон бозорига қайта мувофиқлаштиришда, унда тайёр маҳсулотлар, машина, асбоб ва ускуналар, бошқа саноат маҳсулотлари улушини кўпайтиришда сезиларли алоқа қила бошладилар. XXI аср бошларида ривожланган мамлакатлар саноат экспорти улуши умумий жаҳон ҳажмининг 16 % ни ташкил этди. Умуман ривожаланаётган мамлакатлар («янги индустриал мамлакатлар») экспорти биргаликда олинганда мамлакатлар гуруҳлари бўйича ҳам, тармоқлар бўйича ҳам нотекис ўсаяпти. Кўпчилик ривожланаётган мамлакатлардан фарқли равишда «Янги индустриал мамлакатлар», айниқса Осиёнинг уч «кичик аждаҳоси» (Жанубий Корея, Тайвань, Сингапур) экспортнинг тез ўсишини намойиш этмоқда. Уларнинг жаҳон экспортидаги улуши 10 % ни ташкил қилади. Кейинги ўн йилда тезкор суръат олаётган XXР иқтисодиётиники 3 % (1 % дан кам эди) га кўтарилди. Ҳозирги кунда жаҳон экспортида АҚШ 12 % ни, Ғарбий Европа – 43 %, Япония – 9 % эгаллайди.
Кейинги йилларда халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида ва халқаро товар алмашишда Осиё-Тинч океани ҳавзаси ҳиссаси ортиб бормоқда. Халқаро савдо географик йўналиши асосий тенденцияларини характерлашда шу фактни ёддан чиқармаслик керакки, халқаро меҳнат тақсимоти ва тараққиётининг чуқурлашуви ривожланган мамлакатлар ўртасидаги ўзаро савдода ривожланаётган мамлакатлар улушининг камайишига олиб келади. Асосий товар оқими «катта учлик» АҚШ - Ғарбий Европа – Япония ўртасида кечади. АҚШ ва ЕИ ўртасидаги йиллик товаробороти 1,7 млрд. долларни ташкил этади. ЕИ экспортининг 1/5 АҚШ га йўналтирилди, 1/6 импорт эса АҚШдан келди.
Саноати тараққий этган мамлакатларнинг мураккаб техникаларга эгалиги боис, ривожаланаётган мамлакатлардан улар шундай ортиқча маҳсулотларга кам қизиқиш уйғотди. Кўпинча мураккаб техника мавжуд ишлаб чиқариш циклларига мос келмаслиги туфайли ривожланаётган мамлакатларга керак бўлмайди. Баъзан чўнтакка ҳам тўғри келмайди.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling