Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Хусусий типдаги халқаро меҳнат тақсимоти


Download 1.56 Mb.
bet9/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Хусусий типдаги халқаро меҳнат тақсимоти маълум соҳалар, уларнинг тармоқлари ва ишлаб чиқариш турларида халқаро ихтисослашувни тақозо этади. Бунда алмашувнинг интернационаллашуви пайдо бўлади ва кенгаяди, савдо ўсиши тезлашади.
Якка тартибдаги халқаро меҳнат тақсимоти алоҳида операциялар (деталлар, узеллар, агрегатлар) ва технологик стадияларга ихтисослашувни тақозо қилади. Бу шароитда бозор ҳажми ўсади. Жаҳон савдоси ўзиш суръатида ривожланади (ишлаб чиқаришга таққосланганда). Шунинг учун ҳам халқаро савдода комплектловчи кооперация тартибида, шу жумладан, транс миллий корпорация доирасида (ТМК)1/2 дан кўпроқ маҳсулот товар алмашинуви қайта ишлаш саноатига тўғри келади.


НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ



  1. Халқаро меҳнат тақсимоти нима?

  2. Халқаро меҳнат тақсимотининг шаклларини айтинг.

  3. Умумий типдаги халқаро меҳнат тақсимоти нима?

  4. Хусусий типдаги халқаро меҳнат тақсимоти тўғрисида тушунча беринг.

  5. Якка тартибдаги халқаро меҳнат тақсимотини айтинг.



III Боб. ҲАЛĶАРО САВДО АЛОĶАЛАРИ ВА САВДО СИЁСАТИ


1. §. Халқаро савдо алоқалари халқаро иқтисодий муносабатлар
тизимида

Жаҳон хўжалиги ва халқаро иқтисодий муносабатларда ривожланган ва анъанавий шакл бу-ташқи (халқаро) савдо алоқаларидир. Ҳозирги кунда халқаро савдо улушига халқаро иқтисодий муносабатлар ҳажмининг бешдан бир (1/5) қисми тўғри келади.


Ҳар қандай давлат учун ташқи савдо ролини баҳолаш қийин. Ж. Сакснинг таърифича, «Ҳар кандай мамлакат иқтисодиёти ташқи савдога асосланган ҳолда гуркирайди. Жаҳон иқтисодиёти тизимидан узилиб қолган бирорта мамлакат ҳали соғлом иқтисодиёт яратишга муваффақ бўлолгани йўқ».
Ҳалкаро савдо турли мамлакатларда товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги халқаро меҳнат тақсимоти асосида вужудга келган алоқалар шаклидир. Уларнинг ўзаро иқтисодий боғлиқлигини акс–миллий савдо сиёсати таъсири остида таркибий тузилишлар – ихтисослашиш ва саноат ишлаб чиқаришининг кооперациялашуви, миллий хўжалик ҳамкорлик ҳаракатини кучайтиради. Халқаро савдо, бутун давлатлараро оқимининг ўрталикдаги харакати натижасида ишлаб чиқариш тез суръатлар билан ўсади. Ташқи савдо обороти тадқиқотларига кўра, дунё ишлаб чиқаришининг ҳар 10 % ўсишга жаҳон савдоси ҳажмининг 16 % кўпайиши тўғри келади. Бунинг билан унинг тараққиётига кулай имкониятлар пайдо бўлади. Маълумки, савдода узилиш бўлса, ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ҳам сусаяди.
«Ташқи савдо» дейилганда у ёки бу мамлакатни бошқа мамлакатлар билан тўлов орқали олиб келинадиган (импорт) ва тўлов орқали жўнатиладиган (экспорт) товарлар савдоси тушунилади.
Кўп турли ташқи савдо фаолияти тайёр маҳсулотлар савдосига товар бўйича ихтисослашувига машиналар ва ускуналар, хизматлар ва хом ашё савдосига бўлинади.
Халқаро савдо деб дунё мамлакатлари ўртасидаги товар айланмаси тўловларининг йиғиндисига айтилади. Бироқ «Халқаро савдо» тушунчаси тор маънода ҳам ишлатилади. Масалан, ривожланган мамлакатлар саноат товар обороти, ёки бу қитъа, минтақа, товар обороти бўлиши мумкин. Мисол учун Шарқий Европа ва шу кабилар.
Экспорт ва импорт мутаносиблиги савдо балансини ҳосил қилади. БМТ статистика нашри бутун жаҳон мамлакатлари биргаликдаги экспорт қийматини халқаро савдо ҳажми динамикаси бўйича маълумотлар сифатида эълон қилади.
Табиий ҳол, жаҳон савдоси тараққиётида унга иштирок этувчи мамлакат манфаатига таянади. Халқаро савдо назарияси ташқи савдодан, ёки ташқи савдо оқими йўналишидан манфаатдор савдо мамлакатга ўз ихтисослашувини ривожлантириб мавжуд ресурслар ишлаб чиқаришини ошириш, шу орқали аҳоли фаравонлигини яхшилашда муҳим восита бўлиб хизмат қилади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling