Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- II Боб. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ 1.§. Халқаро меҳнат тақсимоти тушунчаси
- 2.§. Халқаро меҳнат тақсимоти шакллари ва турлари
Назорат саволлари
«Жаҳон хўжалиги» тушунчаси моҳияти нималардан иборат. Жаҳон хўжалиги объект ва субъектларини айтинг. Жаҳон хўжалиги бир бутун яхлит ҳолда қачон вужудга келган? Жаҳон хўжалигининг асосий тараққий этган даврлари қачон бўлган? Жаҳон хўжалигидаги асосий мамлакатлар гурҳларини айтинг? Жаҳон хўжалиги глобаллашуви босқичларини айтинг? Жаҳон хўжалиги тараққиёти ва зиддиятларининг характерли хусусиятларини тушунтириб беринг. II Боб. ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАҚСИМОТИ 1.§. Халқаро меҳнат тақсимоти тушунчаси Жаҳон хўжалиги тизимининг моддий асоси бўлиб, халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) ҳисобланади. Халқаро меҳнат тақсимоти – бу алоҳида мамлакатларда у ёки бу товарларни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатишни нафақат ўз мамлакатида, балки бошқа мамлакатларда ҳам амалга оширишни кўзда тутади. Ишлаб чиқариш байналминал (интернационал) ташкил қилишнинг ушбу шакли у ёки бу маҳсулотни ишлаб чиқаришни қулай иқтисодий ихтисослаштиришда ва ўзаро алмашинишда айрим мамлакатларга қўл келади. Халқаро меҳнат тақсимоти моҳияти ишлаб чиқаришнинг ягона икки тарикибий қисмини ажратишда (унинг халқаро ихтисослашуви) ва унинг бирлашуви (ишлаб чиқаришни халқаро коооперациялаш)да намоён бўлади. Шундай қилиб, халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқаришни кооперациялаш халқаро меҳнат тақсимоти шакллари пайдо бўлиши сифатида майдонга чиқади. Ишлаб чиқаришни кооперациялаш халқаро меҳнат тақсимотининг пайдо бўлиш бош шакли ҳисобланади. Ўз навбатида кооперациялаш ишлаб чиқаришни ихтисослаштиришга асосланади. 2.§. Халқаро меҳнат тақсимоти шакллари ва турлари Халқаро ихтисослашув ва халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси халқаро меҳнат тақсимотнинг мазмун моҳиятини, шаклларини амалга оширишни белгиловчи мезонлардир. Ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослаштириш давлатлар ўртасида меҳнат тақсимотининг шакли бўлиб, у бир турдаги товарлар ишлаб чиқариш ва хизматларни мамлакат ички истеъмолидан ортиб ишлаб чиқаришни марказлашган асосда ўсиб бориши тушунилади. Қайсиким, алоҳида давлатлар конкрет товарлар ва хизматлар (анъанага кўра, ишлаб чиқариш қуввати, кадрлар малакаси, табиий ресурслар, миллий даромад даражаси, ички бозор ҳажмини кенгайтириш, мавжуд ва янги иқтисодий алоқалар билан) ишлаб чиқаришга ихтисослашади. Ишлаб чиқаришни халқаро ихтисослаштиришнинг асосий турларига буюмлар (тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш), деталлар (алоҳида қисмлар ва компонентлар ишлаб чиқариш) ва технологик (айрим технологик жараёнлар ва операцияларни амалга ошириш) жараёнлари киради. Ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви икки йўналиш бўйича ривожланиб боради: ишлаб чиқаришда (тармоқлараро, ички тармоқлар ихтисослашуви) алоҳида корхоналарнинг ихтисослашуви; худудий (алоҳида мамлакатлар ихтисослашуви, гуруҳ мамлакатлар, меҳнат тақсимоти учун маълум маҳсулотлар ва уларнинг қисмларини ишлаб чиқарувчи ҳудудлари). Ишлаб чиқаришнинг ҳудудий халқаро ихтисослашувида эса алоҳида мамлакатлар ва ҳудудларда маълум маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва уларнинг бир қисмини жаҳон бозорига чиқарилишини йўлга қўйилиши тушунилади. Халқаро ихтисослашув ўзининг тараққиётида бир неча босқичларни босиб ўтган. XX асрнинг 30-йилларига келиб жаҳонда халқаро тармоқлараро ихтисослашув ҳукмронлик қила бошлади. Масалан, ривожланган мамлакатларда қайта ишлов саноат тармоқлари маҳсулот ишлаб чиқаришига ихтисослашади. Ривожланаётган мамлакатлар эса қазиб олиш тармоқлари маҳсулотларига ихтисослашди. 1950-1960 йилларда тармоқлараро ихтисослашув етакчи ўринни эгаллашда давом этди. Аммо бирламчи тармок сифатида (автомобил ва тракторсозлик, синтетик буёклар ишлаб чиқариш, пойафзал, соатлар ва ҳ.к.) фаолият кўрсатди. 1970-1980 йилларда ички тармоқлараро ихтисослашуви биринчи ўринга чиқади. Бу майда қисмлар ва технологик ихтсослашувларни рағбатлантириш, халқаро товар алмашинувига мослашди. Жаҳон хўжалигида бутловчи ва ярим фабрикатларни айра бошлаш ҳам катта аҳамият касб этади. Нарса ишлаб чиқаришга, яна майда қисмлар технологик ихтисослашув ишлаб чиқариш кучлари тараққиётини белгилаб беради. Халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси тараққиёти даражасини аниқлайди. Халқаро кооперация иқтисодий алоқалар мавжудлиги, корхоналарнинг оддийдан мураккаб шаклларгача тузилган шартнома (контракт)ларини бажариш учун биргаликда яратган ва ташкил этган корхоналарини қамраб олади. Меҳантни тақсимлаш шакли сифатида халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси турли мамлакатлар меҳнаткашлари меҳнатидан ишлаб чиқариш жараёнида бевосита ва кундалик фойдаланишда ўзаро узвий ҳаракатни вужудга келтиради. Иқтисодий табиати бўйича халқаро кооперация ишлаб чиқариш соҳасида ишлаб чиқариш кучлари, илмий тадқиқотлар, тасарруф қилиш ва бошқаларда биргаликда белгиланган натижаларни қўлга киритишда ҳудди шундай шароитда иштирокчилар якка тартибда ҳаракат қилганига қараганда кам меҳнат сарфлаб керакли ютуқга эришади. Халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси меҳнатининг бош вазифаси-юксак меҳнат унумдорлигига эришиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни кўпайтириш воситаси бўлишдир. Шунингдек, бир неча мамлакатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатларини бирлаштирмай туриб, амалга ошириб бўлмайдиган янги принципиал вазифаларни ҳал этишдир. Ҳозирги замон шароитида жаҳон хўжалиги тизимида халқаро кооперация тараққиётининг асосий тенденцияси трансмиллий кооперациялар (ТМК) иқтисодий ҳукмронлигини кучайтиришни таказо этади. Ишлаб чиқаришнинг халқаро кооперациялашуви узоқ оқилона ишлаб чиқариш шакли бўлиб, қайсиким у ихтисослашган корхоналар ўртасида ўрнатилади. Улар эса қуйидаги ҳамкорлик соҳалари бўйича ажралиб туради: Ишлаб чиқаришда технологик ҳамкорлик қилиш (лицензия бериш ва мулкдан фойдаланиш ҳуқуқи, лойиҳа конструкторлик хужжатларни, технологик жараёнларни, маҳсулот сифати, амалдаги корхоналарни модернизация қилиш кабиларни келишиб олиш ва ишлаб чиқиш, ишлаб чиқаришни бошқариш, такомиллаштириш, стандартлаш, сертификатлаш ҳамда ишлаб чиқариш дастурларини тақсимлаш). Кооперациялашган маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ бўлган савдо иқтисодий жараёнлари; Сотишдан кейин техникавий хизмат кўрсатиш. БМТ Европа коммисияси концепциясига мувофиқ саноат ҳамкорлиги ичида қуйидаги шакллар (усуллар) ажратилади: «Компенсация битими»; Қўшма дастурларни амалга ошириш (кетма-кет ва қўшма ишлаб чиқариш); Келишилган ихтисослашув; Қўшма корхона; Қўшма корхоналар шаклидаги кооперацион ҳамкорлик; Корпоратив тузилмаларнинг трансмиллий кооперацияси ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашувида иштирок этиши қуйидаги натижалардан иборат бўлади: ишлаб чиқаришнинг халқаро ихтисослашуви чуқурлашади, оқилона техника ва технологияларни қўллаш асосида ишлаб чиқариш рентабеллиги ўсади; муҳим илмий - техник вазифаларини ҳал этиш имконияти туғилади; бир неча мамлакатлардаги шериклар билан янги мураккаб турдаги буюумлар яратиш муддатлари қисқаради; маркетинг фаолияти енгиллашади; экспорт йўлларидаги савдо тўсиқлари айланиб ўтилади ёки тузатилади; фирмен режалаштириш имконияти кенгаяди. Жаҳон иқтисодиёти тараққиётининг ҳозирги давр босқичлари ахборот технологиясига эга бўлган ҳолда, ишлаб чиқаришни янги техник база иқтисодий тизимига ўтказиш билан характерланади. Жаҳон иқтисодиёти алоқаларининг етуклик даражаси товар айнланмаси (товарооборот) ва моддий ишлаб чиқариш суръатлари ўсишига нисбатан белгиланади. Халқаро иқтисодий муносабатлар соҳасида рўй бераётган ўзгаришларга товар айланмаси таркиби, олди –сотди битимлари салмоғи ҳақида маълумотлар далил бўлади. Булар меҳнат ва капитал бозорида, жаҳон нарх динамикаси, товарлар хизматлари, маблағлар ҳаракатига йўналтирилган ишларда намоён бўлади. Мамлакатларнинг жаҳон хўжалик алоқаларига жалб этилиши даражаси халқаро меҳнат тақсимотида экспорт квотаси ва аҳоли жон бошига экспорт ҳажми кўрсаткичларини ҳисоблаш асосида баҳоланиши мумкин. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling