Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Жадвал - 1 Жаҳоннинг энг йирик мамлакатлари ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича рейтинги (2003 йил)


Download 1.56 Mb.
bet4/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Жадвал - 1
Жаҳоннинг энг йирик мамлакатлари ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича рейтинги (2003 йил).



Мамлакатлар

Аҳолиси, млн. киши

Ялпи ички маҳсулот
млрд. доллар

Жаҳон ялпи ички маҳсулотда мамлакат улуши, %

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган ялпи ички маҳсулот минг. доллар

1990 -2003 йилларда ялпи ички маҳсулот ўсиши марта

АĶШ

302,0

10,000

20,56

36,1

15,9

Хитой

1360,0

4900

10,09

3,9

23,3

Япония

127,0

3 500

7,21

27,6

46,7

Германия

82,0

2 160

4,45

26,3

10,0

Ҳиндистон

1120,0

2 020

4,16

2,0

13,3

Франция

59,0

1 610

3,31

27,3

9,2

Италия

58,0

1 460

3,01

25,2

17,2

Буюк Британия

59,0


1 435


2,95


24,3


5,5


Россия

146,0

1 265

2,60

8,7

8,4

Бразилия

174,0

1 100

2,26

6,3

73,3

Мексика

100,0

875

1,80

8,8

39,8

Индонезия

206,0

850

1,75

4,1

28,3

Канада

31,0

850

175

27,4

25,0

Жанубий Корея

47,5


710


1,46


14,9


64,5


Таиланд

62,5

525

1,08

8,4

87,5

Австралия

19,5

515

1,06

27,4

24,5

Бутун Жаҳон

6200,0


48 575


100


8,1


18,8


Манба: Ломакин В.К. Мировая экономика. М., 2004.

Иккинчи муҳим макроиқтисодий кўрсаткич-ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) дир. ЯММ да миллий корхонанинг қаерда жойлашганидан қатъий назар (мамлакатнинг ўзидами, хориждами) миллий иқтисодиётдаги хизматлар ва маҳсулотлар ҳажми қиймати ҳисобга олинади.


Шундай қилиб ялпи ички маҳсулот ва ялпи миллий маҳсулот ўртасидаги фарқ қуйидагича:
ЯИМ ҳудудий принцип асосида ҳисобланади, яъни миллий мансублигидан қатъий назар, ушбу мамлакат ҳудудида жойлашган корхоналарда ишлаб чиқаришда фойдаланилган хом ашёлар ва маҳсулотлар, хизмат соҳалари жами қиймати ҳисобга олинади.
ЯММ эса миллий белгисига қараб яъни миллий корхоналарда ишлаб чиқарилган жами қиймати бўйича ҳисобланади.
Миллий ҳисоблаш тизими муҳим кўрсаткичларидан бири-бу, миллий даромад (МД) дир. МД –бу даромад, меҳант ҳақини ўз ичига олган пировард маҳсулотнинг бўлагидир. Ялпи ички маҳсулотдан фаркли равишда миллий даромадга четдан олинган ёки четга берилган даромадлар қўшилмайди.
Халқаро миқёсда таққослаш учун аҳоли жон бошига тўғри келадиган кўрсаткичлар ҳам қўлланилади.
Миллий ҳисоблаш тизимида турли мамлакатлар кўрсаткичлари таққосланганда ягона валюта сифатида анъанавий АҚШ доллари қўлланилади.
Жаҳон хўжалигида мамлакатларни табақаларга ажратишда уларнинг иқтисодий тараққиёти даражаси бўйича кузатилинади.
Мамлакатлар иқтисодиёти тараққиётининг бешта мезони мавжуд бўлиб, уларга қуйидагилар киради:

  • ишлаб чиқариш тараққиёти даражаси;

  • иқтисодиётнинг ижтимоий мўлжаллари (аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш);

  • илмий ва технологик потенциали даражаси;

  • иқтисодиётни гуманийлаштириш (маданият, медицина, ижтимоий соҳа ва таълимга қаратилган харажатлар);

  • иқтисодиётни экологизациялаш (атроф муҳитга зарарсиз ишлаб чиқаришни йўлга кўйиш).

Жаҳон банки ҳозирги кунда дунё мамлакатларини иқтисодий ривожланиши бўйича қуйидаги гуруҳларга ажратади:

  • саноати ривожланган мамлакатлар;

  • ривожланаётган мамлакатлар;

  • ўткинчи иқтисодиётли давлатлар.

Саноати ривожланган мамлакатлар. Ҳозирги кунда ушбу гуруҳдаги мамлакатларда 1,0 млрд. дан ортиқ дунё аҳолиси яшайди. Улар кенг улушига жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 50% тўғри келади. Ялпи ички маҳсулот аҳоли жон бошига 10-25 минг долларни ташкил этади. Жаҳон хўжалигидаги тутган ўрни ва роли бўйича уларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин.

  • «Саккизлик» (АҚШ, Япония, Россия, Франция, Германия, Италия, Канада, Буюк Британия) давлатлари;

  • Европа ривожланган мамлакатлари;

  • Кучма капитал мамлакатлари (Австралия, Жанубий Африка Республикаси, Исроил).

Ривожланаётган мамлакатлар. Уларга ер юзи аҳолисининг 70 %, жаҳон минерал хом ашё заҳираларининг қарийиб ярим қисми тўғри келади. Жаҳон саноат экспортида уларнинг улуши 30 % ни ташкил этади. Ривожланаётган мамлакатлар учун ишлаб чиқариш кучлари тараққиётининг паст даражадалиги, кўп укладлилик (натурал, майда товарлик, хусусий капиталистик, давлат хўжалиги), жаҳон бозорида қишлоқ хўжалиги хом ашёси ва минерал ярим фабрикатлар билан товар алмашиш, молиявий воситаларнинг етишмаслиги характерлидир.
Ривожланаётган мамлакатлар ўз ўрни бўйича қуйидаги гуруҳларга бўлинади:

  • Лотин Америкаси, Тинч океани ва Осиё ҳудудидаги янги индустриал мамлакатлар (Аргентина, Бразилия, Венесуэла, Мексика, Уругвай, Сингапур, Жанубий Корея, Тайван, Гонконг ва бошқалар).

  • нефтни экспорт қилувчи (ОПЕК) мамлакатлар (Ķатор, Қувайт, Баҳрейн, Жазоир, Венесуэла, Индонезия, Эрон, Ироқ, Ливия, Нигерия, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва бошқалар).

  • ўртача тараққиёт даражасидаги мамлакатлар (Колумбия, Гватемала, Парагвай, Тунис ва бошқалар).

  • демографик жиҳатдан гигант давлатлар (Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Индонезия);

  • суст ривожланган мамлакатлар (Экваториал Африка ва Океаниядаги давлатлар).

Ўткинчи иқтисодиётли давлатлар (Шарқий Европа мамлакатлари ва Мустақил Ҳамдўстлик давлатлари).
Булардан ташқари формал равишда яна бир гуруҳ марказлашган режали иқтисодиётга амал қилаётган «Соф социалистик» давлатлар – Веътнам, Хитой, КХДР, Кубани кўрсатиш мумкин. Шуни таъкидлаш жоизки, келтирилган жаҳон типологик мамлакатлари шартли бўлсада, улар инсоният цивилизацияси тараққиёти истиқболларини белгилашда жуда зарурдир.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling