Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet14/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Лицензиялаш эса ўз навбатида ташқи иқтисодий савдо операцияларини амалга ошириш учун хукумат органларининг рухсати (лицензия)ни олиш заруратини кўзда тутади. Бу тизим давлатни ташқи иқтисодий муносабатлар, турли иқтисодий, сиёсий мақсадларни мувофиқлаштириш, амалга ошириш устидан назорат қилиш имконини беради.
Маълумки, тўғридан-тўғри чеклаш усулларига давлат монополиясидан фойдаланишда давлат органлари ҳуқуқлари ёки улардан фойдаланишга ваколат олган хусусий фирмаларнинг ташқи иқтисодий савдо фаолияти, маълум турдаги ишлаб чиқариш ҳуқуқларини ҳам киритиши мумкин.
Билвосита чеклашлар эса тўғридан-тўғри чеклашлардан фарқли равишда ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш ёки унинг ҳажмини камайтиришни такиклаш билан боғлиқ эмас. Бунинг устига улар кўп ҳолларда миллий ишлаб чиқарувчиларни ҳимоялашда унчалик самарали бўлмаган протекцион восита ҳисобланади. Билвосита чеклаш тузилишида миллий солиқ тизими ва миллий стандартлар муҳим ўрин эгаллайди. Мамлакат стандартларига риоя қилмаслик импорт маҳсулотларни киритиш ва уларни ички бозорда сотишни тақиқлашга олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, давлат органларига ўзида бор нарсани четдан сотиб олиш, ишлаб чиқаришда миллий хом ашёнинг маълум қисмидан фойдаланиш тартиби, темир йўллар, портларни ажнабийлар учун тақиқлаб қўйишда хом ашё чеклашларининг бошқа шаклларидан фойдаланиш мумкин.
Протекцион чоралар тизимида экспортни рағбатлантиришнинг давлат воситалари ҳам муҳим роль ўйнайди. Ҳозирги замон шароитида турли шаклдаги молиявий имтиёзлар тизими шаклланган. Улар ташқи ва ички бозорда миллий экспортчиларнинг рақобатбардошлигини оширишга қаратилган. Уларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Биринчидан, экспорт мукофати сифатида экспортчиларга тўғридан-тўғри дотация, юкларни ортиш туширишда фойдаланилган миллий ва ажнабий таржимонлар хизмат ҳақи фарқларини тўлаш;
Иккинчидан, имтиёзли шартлар билан экспорт кредитлари бериш, солиқ имтиёзлари, сиёсий режим беқарор мамлакатлар билан ташқи иқтисодий операцияларни амалга оширишда давлат суғуртаси ва кафолатлари бериш.
Халқаро савдони кўп томонлама мувофиқлаштириш ва тартибга солиш, энг аввало божхона тўсиқларини камайтириш, навбатда савдо ва таърифлар бўйича Бош келишув асосида ва унинг меросхўри Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БЖСТ) келишувлари асосида амалга оширилмоқда.
Савдо ва таъриф бўйича Бож келишув (ГААТ) йирик халқаро ташкилот сифатида жаҳон савдосида таъриф ва бож масалаларини тартибга солади. У 1947 йилда Женевада ташкил топган. Бу АҚШ иккинчи жаҳон урушидан кейин ўз иқтисодиётини мустаҳкамлаб олган, жаҳон товарайланмаси тараққиётини таъминловчи халқаро савдонинг барқарор қоидаларини яратиш таклифи билан чиққан вақт эди.
Савдо ва таъриф бўйича Бош келишувнинг фаолиятидаги асосий вазифа 1945-1947 йилларда бож тўловларини қисқартириш бўлди. Ривожланган мамлакатларда бож тўловлари ўртача катталиги 40-60 % ни ташкил этар, айрим товарлар (масалан, кимёвий) учун 70-90 % га етганди.
Бож тўсиқларининг камайтирилиши бўйича доимий равишда фаол иш олиб борилди. Ва бу 90-йиллар охирига келиб катталикни 3-5 % га қисқартириш имконини берди.
Савдо ва тариф бўйича Бош келишув фаолиятида кўп томонлама учрашувлар-раундлар ўтказиш алоҳида ўрин тутади. Бундай учрашувларда иштирокчи мамлакатлар ташқи савдосини тартибга солиш билан боғлиқ масалалар кун тартибига олиб чиқилади ва кенг муҳокама этилади. Ташкилотнинг ташкил этилган моментидан ҳозиргача саккизта ана шундай раундлари ўтказилган.
Бутунжаҳон савдо ташкилоти (БЖСТ) савдо ва тариф бўйича Бош келишув ташкилотининг давомчиси бўлиб, ўз фаолиятини 1995 йил январида бошлади. 1996 йилда Сингапурда унинг Олий органи бўлган Министрлик конференцияси биринчи йиғинини ўтказди.
Конференцияда Бутунжаҳон савдо ташкилотининг (БЖСТ) ҳозирча унинг бурчига киримайдиган янги фаолияти қирраллари муҳокама этилди. Шунингдек жаҳон савдо тизимида эволюцион йўналишнинг стратегияси белгилаб олинди.
Ҳозирги босқичда Бутунжаҳон савдо ташкилоти фаолияти кўп томонлама савдо музокараларининг Уругвайда ўтказилган (1986-1994 йй.) раунди келишуви пакети асосида иштирокчи мамлакатларнинг ўзаро иқтисодий муносабатларини тартибга солишга қаратилган. БЖСТ кенг савдо–сиёсий битимлар спектрини назорат қилмокда ва қабул қилинаётган кўпгина қарорларни мукаммаллаштирилиши натижасида катта ваколатларга эга бўлмоқда.
БЖСТнинг марказий вазифаларидан бири жаҳон савдосини либераллаштириш йўли билан доимий равишда импорт пошлинаси даражасини қисқартириб бориш, шунингдек турли нотўғри тўсиқларни бартараф этиш. Ўз фаолиятида у халқаро алмашинишни кенгайтириш, жаҳон ресурсларидан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни сақлаган ҳолда барча мамлакатлар иқтисодий тараққиётини барқорлаштиришга интилаяпти.
Айни пайтда 134 мамлакат БЖСТ тенг ҳуқуқли иштирокчиси ҳисобланади. Уларнинг кўпчилиги таъсисчи мамлакат мақомига эга. Ҳозирги даврда 40 га яқин ташкилот ва мамлакат БЖСТ да кузатувчи мақомига эга. Улардан йигирмадан зиёди (Россия, Хитой, Тайвань, Саудия Арабистони, кўпчилик МДҲ мамлакатлари, Болтик бўйи давлатлари) БЖСТ га қўшилиш турли босқичларида турибди. Бунда янги мамлакатларнинг БЖСТ га кириш шартларидан бири уларнинг миллий қонунчиликларини Уругвай раунди битими пакетларига мувофиқлаштиришдир. Шунингдек улар қўшилаётган мамлакатлар қонунчилик органлари томонидан кейинчалик ратификация килиниши зурур.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling