Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Капитал чиқаришнинг сабаблари ва асосий шакллари


Download 1.56 Mb.
bet22/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

2. §. Капитал чиқаришнинг сабаблари ва асосий шакллари

Капитал чиқаришга асосий сабаб ва эҳтиёж мазкур мамлакатда капиталнинг тўпланиб қолиши, нисбатан заруриятдан ортиқчалиги ҳисобланади. Тадбиркорликдан даромад ёки фоиз олиш мақсадида у четга ўтказилади. Капитал ички инвестициялашга маблағ етишмай қолганда ҳам амалга оширилиши мумкин.


XX асрнинг иккинчи яримидан бошлаб капитал чиқариш тўхтовсиз ўсмоқда. Капитал экспорти товар экспорти бўйича ҳам ривожланган мамлакатлар ички ялпи маҳсулот ўсиши суръатлари бўйича ҳам ўзиб кетмоқда. Капитал чиқариш кўлами ошаётгани уни халқаро миграциясини кучайтирмоқда.
Капиталнинг халқаро миграцияси – бу мамлакатлар ўртасида капитал ҳаракатининг бир-бирига пешвоз ҳаракти бўлиб, ҳам дивидент шаклида, ҳам фоиз миқдорида даромад келтиради. Ҳар бир мамлакат бир вақтнинг ўзида капитал экспортчиси ва импортчиси ҳисобланади: яъни, чорраха инвестицияси рўй беради.
Катта даромад олиш йўлида капитал чиқаришнинг муҳим сабаблари:

  • мамлакатда чиқарилаётган капиталнинг тўпланиши;

  • жаҳон хўжалиги турли бўғинларида капиталга ва унга талаб ва эҳтиёжнинг мос келмаслиги;

  • маҳаллий бозорни монополиялаштириш имконияти мавжудлиги;

  • мамлакатда арзон хом ашё ва ишчи кучларининг борлиги;

  • барқарор сиёсий вазият ва қулай инвестицион муҳитнинг мавжудлиги.

Капитални чиқариш ва уни рағбатлантиришнинг асосий омиллари қуйидагилардан иборат:

    • миллий иқтисодиётнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзаро боғлиқликнинг ўсиши капитал чиқаришни фаоллаштирувчи, ҳаракатлантирувчи кучидир. Тўғридан-тўғри инвестиция шаклидаги капитал экспорти айниқса ишлаб чиқаришни халқаро, яъни халқаро маҳсулотлар ишлаб чиқаришга айлантиришда бош омил ҳисобланади. Халқаро маҳсулотлар бу глобал халқаро бозорда сотиладиган (автомобиллар, самолётлар, радиоэлектроника, компьютерлар ва бошқа) маҳсулотлардир.

    • халқаро саноат кооперацияси, шўъба корхоналарида трансмиллий компания (ТМК) қуйилмалари турли мамлакатлардан айрим юридик мустақил корхоналарни ягона халқаро корпорация доирасида ихтисослашиш, технологик, соҳавий якин ҳамкорлигини ўрнатиш;

    • ривожланган мамлакатлар иқтисодий сиёсати, иқтисодий ўсиш суръатларини қўллаб-қувватлаш учун сезиларли ҳажмда капитал жалб қилиш, бандлик даражасини сақлаш, саноат етакчи соҳалари тараққиёти;

    • ривожланаётган мамлакатларнинг иқтисодий ҳолати, хорижий капитални жалб қилиш ёрдамида ўз иқтисодиёти ривожига суръат бағишлаш, «қашшоқлик»дан кутилишга уриниш;

    • иқтисодий омиллар сезиларли таъсир ўтказади. Халқаро корпорация қатъий экологик нормалар туфайли ишлаб чиқаришни ривожланган мамлакатлардан ривожланаётган мамлакатларга кўчиради;

    • капитал оқимини йўналтирувчи ва тартибга солувчи халқаро молия ташкилотлари муҳим роль ўйнайди.

Капитал чиқариш ўз шакли ва хусусиятга кўра турлича бўлиши мумкин. Хусусан, келиб чиқиш манбаига кўра (1) давлатники, ва (2) хусусий капитал.
Халқаро капитал маблағларида давлат капитал маблағлари яна расмий ҳисобланади. Улар давлат бюджети маблағларини ташкил қилади ва бевосита ё ҳукумат қарори билан, ё ҳукуматлараро ташкилот қарори билан хорижга йўналтирилади ёки у ёқдан қабул қилинади.
Шаклига кўра булар – давлат заёмлари, ссуда, грантлар (ҳадялар) ҳукуматлараро битимга кўра (ХВФ кредитлари) ёрдам ўтазиш.
Хусусий капитал-булар хусусий шахслар (юридик ёки жисмоний) томонидан хорижга жойлаштириладиган ёки хориждан қабул қилинадиган нодавлат манбалар. Бунга инвестициялар, савдо кредитлари, банклараро кредитлаш кабилар киради.
Жойлашиш муддати бўйича чет эл капитал қўйилмалари (1) қиска муддатли, (2) ўрта муддатли ва (3) узоқ муддатлига бўлинади. Кейингисига 15 йилдан зиёд муддатга қўйилган маблағлар киради.
Фойдаланиш хусусиятига қараб хорижий капитал маблағлари (1) ссудали, (2) тадбиркорлик кўринишида бўлади.
Биринчиси процент шаклида фойда олиш учун берилган маблағларни билдиради. Бу соҳада давлат томонидан ва хусусий манбалардан қўйилмалар фаол тус олади.
Тадбиркорлик инвестициялари бевосита ёки билвосита ишлаб чиқаришга қўйилади ва у ёки бу ҳажмда дивиденд шаклидаги фойда олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу ерда гап асосан хусусий капитал маблағлар ҳақида бормоқда.
Мақсадларга кўра тадбиркорлик капитал маблағлари (1) бевосита, (2) протфел инвестицияларига бўлинади. Халқаро валюта фонди (ХВФ) ушбу сатрларга (яъни мақсадларга) яна бир гуруҳни – «инвестициялар»ни киритади, унга асосан халқаро заёмлар ва банк депозитлари киради.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling