Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet21/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Назорат саволлари



  1. Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётида ташқи савдонинг роли ва аҳамиятини характерланг.

  2. Ўзбекистонда ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги қачон ташкил топган?

  3. Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Агентлик қачон тузилган?

  4. Ташқи иқтисодий алоқалар бўйича Агентлик олдига қандай вазифалар қўйилган?

  5. Янги таҳрирдаги «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида»ги қонун қачон қабул қилинган.

  6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қандай қонунлар қабул қилинган?

  7. Ўзбекистон Республикаси билан дунёнинг нечта давлатлари савдо-иқтисодий алоқаларни амалга оширади?

  8. Мустақиллик йилларида республиканинг ташқи савдоси умумий ҳажми неча марта кўпайди?

  9. Қайси йилдан буён республика ташқи савдо айланмасида ижобий сальдо таъминланаяпти?

  10. 1990-2005 йилларда республика экспортида хом ашё ресурслари улуши неча фоизга қисқарди?

  11. 1990-2005 йилларда экспортда пахта толаси улуши неча фоизга қисқарди?

  12. Мамлакат экспорти номенкулатураси қайси товарлар билан тўлдирилаяпти?

  13. Озиқ-овқат товарлари импорти неча фоизга қисқарди?

  14. Янги техника ва технологиялар, янги ускуналар сотиб олиш неча фоизга ўсди.

  15. Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида Россия мамлакати неча фоизни ташкил қилади?

  16. Республика ташқи савдосида қайси мамлакатлар асосий шерик (партнер)лар бўлиб ҳисобланади?

V Боб. ХАЛĶАРО КАПИТАЛ МИГРАЦИЯСИ


1.§. Капитал чиқариш халқаро иқтисодий муносабатларнинг
етакчи шакли

Халқаро иқтисодий муносабатлар ва замонавий жаҳон хўжалигида мамлакатлар ўртасида четга капитал чиқариш (экспорт), унинг фаол миграцияси (харакати) асосий муҳим белгилардан биридир.


Капитал чиқариш мазкур мамлакат миллий капитал айланмасидан бир қисмини олиш жараёнларини ўзида мужассам этади. У товар ёки пул шаклида бошқа мамлакатлар ишлаб чиқариш жараёнларига аралашади. Аввал бошқа капитал чиқариш жаҳон хўжалигида капитал экспортини амалга оширувчи кам сонли ривожланган мамлакатларгагина хос эди. Жаҳон хўжалигининг ривожланиши бу жараён доирасини анча кенгайтиради. Капитал чиқариш иқтисодиётнинг динамик тараққиётида ҳар қандай шароитда ҳам муваффақиятли вазифа бўлиб қолади. Капитални саноат негизида ривожланган мамлакатлар ҳам, ўртача тараққий этган мамлакатлар ҳам, ривожланаётган мамлакатлар ҳам чиқаради.
Ҳозирги пайтда капиталнинг халқаро харакати халқаро иқтисодий муносабатларни турли шакллари ривожланишида, жаҳон иқтисодиётини фаолият кўрсатишда ҳал қилувчи элемент бўлиб қолмоқда. Экспертларнинг баҳолашларича,тўғридан тўғри хорижий инвестициялар ўртача йиллик ўсиш суръатлари тахминан 34 % ни, яъни жаҳон савдоси кўпайиши сураътларидан 5 марта кўпни ташкил қилади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling