Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
§. Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳит ва шарт-шароитлар
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
3.§. Ўзбекистон Республикасида инвестицион муҳит ва шарт-шароитлар
Ўзбекистонда хорижий инвесторлар ва инвестицияларга тенг ҳуқуқли шарт-шароитлар яратилган. Уларнинг доимий равишда тўлик хавфсизлиги ҳимоя қилинмоқда. Хорижий инвестициялар учун ҳуқуқий режим Ўзбекистон юридик ва жисмоний шахслари амалга оширилаётган инвестициялар ҳуқуқий режимникидан кам бўлмаслиги керак. Улар асосийларидан бири шуки, ҳуқуқий режим хорижий инвесторларни мамлакат қонунчилигида ўзгаришлар рўй берганда ҳам зарар кўрмаслигини кафолатлайди ва ҳуқуқини ҳимоя қилади. Бунинг маъноси шуки, қонунчилик актлари ўзгарган тақдирда ҳам хорижий инвесторларнинг манфаатларига зарар етишига йўл қўйилмайди. Инвестиция амалга кирган моментдан бошлаб, шартларга 10 йил давомида ўша вақтдаги қонун сақланиб қолади. Хорижий инвестор агар янги қонун унинг шартларини бажарилишига монелик қилмаса, сармоясини кўпайишига ёрдам берса уни қўлланиш ҳуқуқига эга. Хорижий инвесторлар учун қулай режим қонунларда ва меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар тартибида мустаҳкамлаб қўйилган. Ўзбекистонда инвестицион жараёнларни қўллаб-қувватлаш учун тараққий этган институтуционал инфратузилма яратилган. Вазирлар Маҳкамасининг ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар Депортаменти, Ўзбекистон Призиденти ислоҳатлар ва инвестициялар бўйича Маҳкамалараро кенгаш унинг бош бўғини ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 2 майдаги 205-сон «Тўғридан тўғри чет эл инвестицияларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори асосида Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги қуйидаги ҳуқуқлар берилган: жалб қилинаётган хорижий инвестицияларни асослангани ва хорижий инвестициялар билан корхоналарни зарур хўжжатлар орқали нечоғлик маъсулият билан тан олишганлигини ўрганиш, жумладан, жиноий материаллар, хўжалик, маъмурий ва фуқаролик ишлари; аниқланган қонунчилик бузилишлари бузилиш сабаблари ва уларни келтириб чиқарган шароитни бартараф этиш юзасидан вазирликлар раҳбарларига, муассаса ва назорат қилувчи органлар, шунингдек маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқарувларига белгиланган муддатда албатта бажариш шарти билан тақдим этади; хорижий инвесторларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари бузилиши фактлари аниқланганда тегишли органлар олдига айбдор мансабдор шахслар жавобгарлика тортиш шунингдек адлия органлари қонуний талабларини бажармаган мансабдор шахслар масаласини қўйди; хорижий инвестицияли корхоналар ва хорижий инвесторлар ҳуқуқларини бузган маҳаллий ҳокимият органлари ва бошқарувлари, назорат органлари қарорлари, ҳаракатларини тўхтатиш; хорижий инвестицияли корхоналар ва хорижий инвесторлар қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари бузилган ҳолларда давлат пошлинаси тўламасдан жиноий, фуқаролик, хўжалик ва маъмурий ишлар бўйича судларга таклиф билан мурожат қилиш; хорижий инвестицияли корхоналар ва хорижий инвесторлар қонуний манфаатлари ва ҳуқуқлари бузилганлиги ҳақида мурожаат қилинганда текширувга тегишли мутахассисларни жалб этиш; Шу билан бирга Адлия вазирлиги таркибида хорижий инвестицияли корхоналар ва хорижий инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Бошқарма ташкил қилинди. Хорижий инвесторлар билан яқин алоқада бўлиш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонда ихтисослашган ташкилотлар тармоғи ишлаб турибди: Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси, «Ўзбекинвест» экспорт–импорт миллий суғурта компанияси штаби Лондонда бўлган сиёсий тавакалчиликни суғурта қилиш бўйича «Ўзбекинвест Интернэшнл» қўшма компанияси кабилар ишлаб турибди, йирик кўламли лойиҳаларни амалга ошириш учун лизинг компанияси тузилган. Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕБРР), «Малой Бэнк Беркард» (Малайзия) ва Ўзбекистон ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки унинг таъсисчиларидан. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling