Экспорт квотаси – жаҳон бозорининг алоҳида мамлакатларда ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан барча экспортлар ҳажми нисбатидир.
Экспорт квоталарининг аҳамияти қуйидагича:
миллий иқтисодий ишлаб чиқаришнинг бошқа мамлакатлар бозорида ўз товарларини сотишга боғлиқ даражасини кўрсатади;
мазкур мамлакатнинг жаҳон бозорида сотиш учун маълум маҳсулотлар ишлаб чиқариш имкониятини аниқлайди.
Агар экспорт квотаси 10% дан кам бўлмаса, «очиқлик» даражаси маъқул ҳисобланади.
Импорт квотаси иқтисодий кўрсаткичи бўлиб, у мамлакат иқтисодиёти учун импорт аҳамиятини характерлайди. Импорт квотаси – мазкур мамлакатнинг ялпи ички маҳсулоти импортига нисбатан ЯИМ да қанча қисми импортни ташкил қилишини кўрсатади.
Ташқи савдо квотаси мамлакат ташқи савдо оборотининг уни ЯИМ ҳажмига нисбатан катталиги нисбатидир. Ташқи савдо квотаси мазкур мамлакат ташқи иқтисодий алоқалари унинг умумий иқтисодий ўсишини нечоғлиқ рағбатланишини кўрсатади.
Ташқи иқтисодий квота 27% га етганда миллий иқтисодиётга рағбатлантирувчи таъсир ўтказа бошлайди, деб ҳисобланади.
Халқаро меҳнат тақсимоти мазкур мамлакат корхоналари кучи нафақат ўз истеъмолчилари эҳтиёжини қондириш учун маълум маҳсулотлар ишлаб чиқариш, балки ўзи ишлаб чиқараётган маҳсулотларга алмаштириш учун ҳам маҳсулот ишлаб чиқаришга қаратилиши керак деб тахмин қилади.
Халқаро алмашиниш жараёнларида халқаро меҳнат тақсимотини амалга ошириш қулай шартларда ҳар қандай мамлакатга афзаллик беради:
экспорт қилинаётган товарлар ва хизматларнинг халқаро ва ички нархи ўртасидаги фарқни олиш;
нисбатан арзон импортдан фойдаланишда миллий ишлаб чиқаришдан воз кечиб, ички харажатларни тежаш.
Халқаро меҳнат тақсимоти уч асосий типлар бўйича амалга оширилиши мумкин ва булар ишлаб чиқариш кучлари тегишли ривожланиш босқичларини акс эттиради: умумий, хусусий ва якка тартибда.
Умумий типдаги халқаро меҳнат тақсимоти, яъни ишлаб чиқариш соҳалари бўйича (қазиб олиш, қайта ишлаш, саноат, қишлоқ хўжалиги) кўпроқ хўжаликни экстенсив ривожланиш даврига хос ва энг аввало табиий, ишлаб чиқаришнинг табиий – географик шароитлари билан боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: |