Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
§. Транспорт хизмати кўрсатиш халқаро бозори
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
4.§. Транспорт хизмати кўрсатиш халқаро бозори
Халқаро иқтисодий алоқаларни амалга ошириш чоғида транспорт юклар, йўловчилар, багажларни ташишни таъминлайди. Худди шулар икки ва кўпроқ миллий давлатлар ўртасида транспорт операцияларини ташкил қилади. Халқаро савдода товарларни етказиб бериш жараёни қўйидагиларни ўз ичига олади: товарни экспортчи мамлакатлар ичкарисида чегара пунктигача ёки мазкур мамлакатлар портигача ташиб бериш; товарни чегара пунктидан (портдан) импортер мамлакат ички истеъмол пунктигача етказиб бериш; транзит (учинчи мамлакат орқали) ёки агар товарни экспортчи мамлакат ва импортчи мамлакат умумий чегараларга эга бўлишмаса денгизда ташиб берилади. Транспорт операцияси агар улар транзит ёки денгиз йўли бўлиб ташиш билан боғлиқ бўлсалар халқаро ҳисобланади. Халқаро транспорт хизматлари халқаро транспорт бозорида сотилади ва сотиб олинади, қайсиким, транспорт тури ташиладиган юклар хили, шунингдек худудий хусусиятларга кўра фарқланади. Халқаро транспорт алоқалар тўғридан –тўғри (ортиш -туширишсиз), тўғридан –тўғри ва аралаш (турли транспорт хилларидан фойдаланиш билан, аммо ягона транспорт хужжати билан), аралаш (икки ва кўпроқ транспорт туридан фойдаланиб) шаклда бўлади. Халқаро транспорт хизматлари нафақат бевосита ташиш фаолияти, балки бир қатор йўл –йўлакай операциялар ҳамдир (юкни яқиндаги юк терминалигача элтиш – порт, темирйўл тугуни ва бошқалар; юкни қайта юклаш, ташиладиган юк ва товарларни багажларни тушириш; оралиқ манзилларда вақтинча сақлаш, уни қўриқлаш, хужжатларни қайта расмийлаштириш, баъзан суғурталаш). Транспорт магистрал турларига тўловлар билан боғлиқ ва йўл –йўлакай операцияларга тўловлар харажатлари юк эгасининг транспорт сарфларини ташкил қилади. Халқаро транспорт жараёнларида фирма – юк эгаси ва ташувчи фирмалар иштирок этишади, қайсиким ўрталарида ташишга шартнома тузилади. Транспорт операцияларида юк эгасидан ташқари стивидорлар – фирмалар (юк терминаллари операторлари) иштирок этишди. Улар билан хизмат кўрсатишга фирмалар экспедиторлари ҳам шартнома тузадилар (айрим мамлакатларда экспедиторлар фрактов агентлар, комиссионерлар, брокерлар ва ҳ.к. деб аталадилар). Шартнома бўйича юк эгаси экспедитори воситачи экспедиторга унинг айтилган юки билан операцияларни аниқ бажаришни топширади: ортиш –тушириш, юкларни сақлаш, юк ва божхона хужжатларини расмийлаштириш, стивидорлар ва ташувчилар билан ҳисоб –китоб, судлар ва арбитиражларда ва бошқаларда ўзининг тижорий манфаатларини ҳимоя қилиш. Юк эгаси фирма экспедитори ёки бош экспедитор билан бевосита шартнома тузиши ҳам мумкин. Улар бутун ташиш ташкилий ишларини ўз зиммаларига олишади. Ҳозирги замон транспорт тармоғи ва транспортда ташиш тузилмаси жаҳон иқтисодиёти ривожланиши жараёнида вужудга келди ва халқаро меҳнат тақсимотида ўз навбатида кўрсатилган жараёнларда фаол рол ўйнайди. Умумий тенденция шундан иборатки, халқаро юкларни ташиш халқаро савдога нисбатан суст ўсаяпти. Чунки ташиладиган хом ашё ҳажми, айниқса нефть, суст ўсаяпти ёки умуман ўсмаяпти. Материал талаб ишлаб чиқариш хом ашё манбаига қараб кўчаяпти. Транспорт тармоғи ортаяпти, аммо транспорт ҳар хил турлари бўйича нотекис бўлаяпти. Умумжаҳон ички ялпи маҳсулот – (ИЯМ)да транспорт улуши, айниқса ривожланган мамлакатлар ИЯМ да қисқараяпти Худди шундай бу товарлар нархини ташкил этувчи транспорт катталигига ҳам таалуқли (1990 йилларда 6%га яқин). Халқаро транспорт инфратузилмаси транспорт терминаллари қўшилган ҳолда кўпинча давлат ҳисобига яратилади ва давлат томонидан назорат қилинади. Хусусий темир ва автомобил йўллари мавжудлиги умумий қоидаларга зид келмайди. Бошқа томондан, транспорт воситалари одатда хусусий мулкдир, транспорт хизматлари бозорида деярли хусусий компаниялар хизмат кўрсатади. Бунга қўшимча қилиб айтиш мумкинки, халқаро ташиш ва халқаро транспорт йўли ички йўллардан алоқада эмас, ва ўша битта транспорт фирмаси ҳам ички ҳам халқаро ташиш билан шуғулланади. Халқаро ташиш минтақавий регионал ва умумжаҳон даржасида кўп томонлама битимлар билан тартибга солинади. Бу соҳада кўп сонли (100га яқин) давлатлараро ташкилотлар, шу жумладан БМТ ихтисослашган органлари: Халқаро денгиз ташкилоти (International Maritime Organisation – IMO, ИМО) ва халқаро фуқаро авиацияси бўйича ташкилот (International Civel Aviation Organisation, ICAO, ИКАО) фаолият кўрсатаяпти. Жаҳон транспорт тармоғи доимий равишда ўсаяпти, лекин транспорт турлари бўйича бир текис эмас. Қайсиким юк ташиш тузилмасида ўзгаришлар ва илмий –техник прогрессда акс этади. Масалан БМТ маълумотларига кўра, ХХ асрнинг иккинчи ярмида темирйўллар тармоғи ва ички сув йўллари ҳатто қисқарган. Автомобил йўллари узунлиги икки баровар ортгач, ҳаво йўллари эса 3 –марта ўсган. Айни пайтда нефтқувури ва нефт маҳсулотларини ташиш 4,2 марта кўпайган, магистрал газопроводлар эса 6,5 мартага ошган. Жаҳон транспорт юк айланмаси тузилмаси 2000 йилда 49 трлн. т/км.га етган. Шу йўналишда транспорт тармоғи узунлиги ўзгараяпти: темирйўл транспорти салмоғи пасаймоқда, денгиз транспорти салмоғи мана 30 йилдирким 61-62% даражада сақланиб турибди. Қолган транспорт турлари салмоғи ортаяпти. 1990 йилларда транспорт турлари бўйича юк обороти таркибида принципиал ўзгаришлар рўй бермади. Темирйўл ва автомобиль транспорти ўртасида кучайиб бораётган рақобат ўзига диққатни тортаяпти. Бунда автомобил транспорти ғолиб чиқмоқда. Халқаро юкларни ташишда тараққиёт суръатлари сусайган бўлсада, денгиз транспорти ҳамон етакчилик қилиб келмоқда. Сўнги йилларда денгизда юкларни ташиш 3,7 дан 5,1 млрд. тоннагача ўсди, нефть ва нефт маҳсулотлари ташиш ҳажми 43%ни ташкил қилади. Бош юкларни ташиш тезроқ ўсаяпти, айниқса контейнерда ташиш жадал тус олаяпти. Алохида ахборот хизматлари маълумотлари бўйича жаҳон савдо денгиз флоти 29,1 мингта кемага эга бўлган. Уларнинг умумий тоннажи 776 млн. дедвейтни ташкил қилган ҳолда, 32% танкерларга тўғри келган, 34% балкерлар ва қолганлари – бош юклар кемалари ва бошқа типдаги кемалардир. Йирик кемалар эгалари –Греция (17,6% тоннаж), Япония (12,7%), Норвегия (7,7%), АҚШ ва Гонконгдир. Биринчи ўнликка шунингдек Хитой, Корея, Буюкбритания, Германия, Швеция киради. Тоннаж бўйича Россияга дунёда 13 ўрин тегишли (2,1%). Аммо бироқ 42% барча кемалар (58% жаҳон тоннажи) очиқ кемачилик регистридаги мамлакатлар байроғи остида сузади. Бошқача айтганда, улар «қулай» ёки «арзон» байроқлар билан сузади. Қулай байроқлар кема эгаларига солиқлар, меҳнат ҳақи ва бошқа параметрлар бўйича харажатларни минималлаштириш имконини беради. ЮНКТАД очиқ кемачилик регистрига Либерия, Панама, Кипр, Сингапур, Бермуд ороллари ва Багам ороллари ҳамдўстлигини киритади. Аммо бу ўзига хос солиқ гаваналари рўйхатига бошқа мамлакатларни ҳам киритиш мумкин. Очиқ кемачилик регистри мамлакатлар орасида биринчи ўринда Панама (16,3% жаҳон тоннажи), Либерия (12%), кейинги ўринларда Мальта, Багам ва Кипр турибди. Транспорт коммуникациялари жаҳон тизими кенгайишида давом этаяпти. Уни тараққиётидаги бош йўналиши – транспортнинг турли хиллари ишини синхронлаштириш, аралаш ташишларда уларни биргаликда ишлашини таъминлаш. Халқаро масштабда бундай ташишларни таъминлашда транспорт коридорлари яратиш тажриба қилиб кўрилмоқда, шу жумладан, РФ, Марказий Осиё ва Кавказ орти мамлакатлари территориясида. Темир йўллар ягона тармоғи шунингдек, магистраль трубопроводлар нафақат умумий иқтисодий кенгликлар мавжудлигини, балки мамлакатларнинг сиёёсий бирлигини таъминлайди. Кўпгина мамлакатларда темирйўллар ва магистраль трубопроводлар давлат мулки бўлиб ҳисобланади. Денгиз, дарё, автомобил ва авиация транспортлари акциялаштирилган ва хусусийлаштирилган. Халқаро транспорт хизмати кўрсатишда тариф сиёсати катта аҳамият касб этмоқда. Инвестициялар жалб этилаяпти ва давлат бошқарувининг мақбул йўллари қидирилаяпти. Темирйўллар ва магистрал трубопроводларни бозорий тартибга солиш чоралари кўрилмоқда. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling