Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 
Маркетинг иқтисодий категория сифатида ғояси серқиррадир. Унинг 
таркиби ёки фаолият соҳаларида қуйидаги турларини кўрсатиш мумкин: 
- ишлаб чиқариш воситалари маркетинги; 
- истеъмол товарлари маркетинги, 
- хизмат кўрсатиш маркетинги. 
Бундан ташқари маркетинг микро ва макромаркетингга бўлинади. 
Микромаркетинг -нархнинг ишлаб чиқишини шакллантириши товар 
ва хизматларнинг тайёрловчининг истеъмолчи ёки фойдаланувчига 
бориши орқали бошқариш билан боғлиқ бўлган фаолият. Унинг асосий 
вазифаси талабни қондириш ва айни пайтда нарх олдига қўйган 
мақсадларга эришишдир. Бошқача айитганда бу унинг ижтимоий 
иқтисодий жараён бўлиб, маҳсулот ёки хизматларга бўлажак талаб 
таркибини ўрганиш, шунингдек бу талабни, таклифни шаклни 


51
истеъмолчига ахборот бериш йўллари билан қондириш мақсадини 
кўзлайди. 
Макромаркетинг фаолияти нарх даражасидан четга чиқади ва турли 
бирлашмалар, концепциялар, уюшмалар ва умуман тармоқ даражасида 
амалга оширилади. 
Маркетингнинг қўллаш соҳалари ва объектларига кўра қуйидаги 
асосий турларини кўрсатиш мумкин: 
1. Ички; 
2. Товарлар бўйича; 
3. Экспорт; 
4. Импорт; 
5. Илмий техник; 
6. Тўғридан-тўғри маблағ (инвестиция) киритиш маркетинги; 
7. Халқаро маркетинг; 
8. Нотижорат фаолияти соҳасидаги маркетинг; 
9. Ижтимоий ғоялар маркетинги. 
Маркетингни бошқариш жараёни қуйидиги босқичлардан иборат: 
1. Бозор имконияларини таҳлили; 
2. Мақсадли бозорни танлаш; 
3. Маркетинг комплексини ишлаб чиқиш; 
4. Маркетинг чора-тадбирларини ҳаётга тадбиқ этиш. 
Маркетингни ташкил қилиш - корхонада бир неча йўналишда амалга 
оширилиши мумкин: 
1. Функционал - бунда жавобгарлик тақсимот, сотиш, таъминот ва 
товар ҳаракатини ташкил қилиш доираларига тўшади. 
2. Товарлар тамойили бўйича ташкил этиш. Унда функционал 
тамойилларга, яна бир товар маркаси учун бошқарувчилар қўшилади. 
3. Бозор тамойили бўйича ташкил этиш. Унда функционал 
тамойилларига, яна бир ҳудуд бозорлари ва истеъмолчилар тури бўйича 
бошқарувчилар қўшилади. 


52
Бозорда талабнинг ҳолатига кўра унинг ҳар бирига тўғри келадиган 
маркетинг турлари мавжуддир: 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling