Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

1. Конверсион маркетинг - салбий талабни босиб ўтишга ёрдам 
беради, яъни йўқ жойда талабни вужудга келтиради, бунга ишонтириш ва 
товар тўғрисидаги ёлғон маълумотларни инкор этиш орқали эришилади.
2. Рағбатлантирувчи маркетинг - талабни уйғотади, товарлар 
ҳаридорни қизиқтирмаса ва бугунги кунда ўз қийматини йўқотган бўлса, 
товарлар нотўғри жойлаштирилган бўлса ва бошқа бир неча ҳолларда 
талаб мавжуд бўлмаслиги мумкин.
3. Потенциал талаб мавжуд, уни реал талабга айлантириш керак. Бу 
шароитда 
ривожланувчи 
маркетинг 
туридан 
фойдаланилади. 
Ривожланувчи маркетинг - яширин талабни қамраб олувчи ва уни реал 
талабга айлантирувчидир. 
4. Талабнинг пасайиши турли даврларда ҳар қандай товар дуч 
келадиган ҳодиса. Бу ҳолатда ремаркетингдан фойдаланилади. 
Ремаркетингнинг мақсади талабни тиклаш зарурлигини билдиради, яъни 
тушиб бораётган талабни жонлантиришдир. 
5. Талаб ўзгариб туради, талабни стабиллаш керак. Бу ҳолатда 
синхромаркетинг туридан фойдаланилади. Синхромаркетинг - тебраниб 
турувчи талабни нисбатан барқарорлаштиришга ва уни тартибга солишга 
ёрдам беради.
6. Талаб фирманинг имкониятларига аниқ жавоб беради, талабнинг 
бир текисда бўлишига эришиш керак. Бу шароитда қўллаб-қувватловчи 
маркетинг туридан фойдаланилади. Қўллаб-қувватловчи маркетинг - 
товарлар ва хизматлар ассортиментини тўлдириш, янгилаш ва баҳоларни 
пасайтириш орқали мавжуд бўлган талаб ва эҳтиёж даражасини сақлаб 
қолишга имкон береди. 
7. Талаб ҳаддан ташқари юқори, талабни пасайтиришга эришиш 
лозим. Бу ҳолатда демаркетинг туридан фойдаланилади. Демаркетингни 


53
мақсади нархни кўтариш, сервисни қисқартириш йўли билан талабни 
вақтинчалик ёки сурункасига пасайтиришдан иборат. 
8. Носоғлом талаб соғлиқ учун зарарли бўлган товарларга нисбатан 
пайдо бўлади. Бунда Қарама-қарши ҳаракатланувчи маркетинг 
норационал эҳтиёжларни қондирувчи талаб ва хизматларга бўлган талабни 
камайтириш ёки бутунлай йўқ қилишга хизмат қилади.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling