131
бўлмаган рақобатчидир. Ушбу хулқ-атвор кўпроқ олигополия ҳолатидаги
ўринларга эга бўлиб, унда дифференциация
имкониятлари кам, ҳар бир
рақобатчи барча фирмаларга зарар келтириши мумкин бўлган курашдан
қочади.
Мутахассис стратегияси. Мутахассис
стратегиясида мутахассис
бутун бозор билан эмас, балки бир ёки бир неча сегмент билан қизиқади.
Унинг мақсади катта дарёда кичик балиқ бўлиш эмас, балки кичик дарёда
йирик балиқ бўлишдан иборат. Бу рақобатчилик
стратегияси асосий
стратегиялардан бири бўлган концентрация стратегиясига мос келади.
Мутахассис эътибор бераётган чуқурча рентабеллик бўлиши учун у 5
шартни қондириши лозим:
1. Етарли потенциал фойдага эга бўлиши керак.
2. Потенциал ўсишга эга бўлиши.
3. Рақобатчилар учун ҳам жалб этувчи бўлиши керак.
4. Фирманинг махсус имкониятларига мос келиши керак.
5. Киришни барқарор тўсиқларига эга бўлиши керак.
5.2. Маркетингда стратегик режалаштиришнинг мақсади ва
вазифалари
Корхоналар учун режалаштириш фаолиятининг юқори
даражасини
ифодалаб, сотиш ва фойда олиш кўрсаткичларини
яхшилашга хизмат
қилади. Режалаштиришнинг асосий қисми
стратегик режалаштиришдан
иборатдир.
Стратегик режалаштириш - бу корхонани истиқболда қуриш,
корхонанинг иқтисодиётда, мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги
ўрни, ролини билиш ва янги даражага эришиш йўллари,
воситаларини
ишлаб чиқишдир. Стратегик режалаштиришда аниқ ҳисобланган
кўрсаткичлар бўлмайди, балки турли башоратлар асосида мўлжаллар,
келгусига назар ташлашдан иборатдир.