Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Интеграцион ўсиш тегишли фирманинг фаолият доираси эгаллаб 
турган тармоқда йетарлича мустаҳкам бўлганда, айнан ўша тармоқ 
миқёсида ривожланиш йўлларини назарда тутади. Интеграцион ўсиш 3 
турга бўлинади: 
Хусусан, регрессив интеграция - фирманинг таъминотчиларини 
турли услублар билан назоратга олиши ёки уларга нисбатан мустаҳкамроқ 
мавқега эга бўлиши учун қиладиган уринишлар тушунилади. Масалан, 
полиграфия компаниясининг целлюлоза ишлаб чиқарувчи таъминотчи 
компаниянинг 50 % акцияларини сотиб олиши ва унинг устидан молиявий 
назоратни ўрнатиши. 
Прогрессив интеграция эса тегишли фирманинг тақсимот тизими 
устидан мустаҳкам мавқега эга бўлиши, назорат этиши тушунилади. 
Масалан, 
қандолатлар 
ишлаб 
чиқарувчи 
компаниянинг 
барча 
минтақаларда ўзининг улгуржи компанияларини барпо этиши ёки 
қандолатлар билан савдо қилувчи махсус чакана савдо шаҳобчаларини 
очиши. 
 Горизонтал интеграция - тегишли фирмани рақобатчи корхоналар 
устидан юқори мавқега эга бўлиши, назорат этиши борасидаги 
уринишлари тушунилади. Масалан, бир бозорда тайинли товар гуруҳи 
бўйича рақобатлашаётган А фирманинг тур рақобатчиси бўлган В 
фирманинг сотувга қўйилган ортиқча қувватларини сотиб олиши ва унга 
нисбатан ўз мавқеини мустаҳкамлаши. 
Диверцификацион ўсиш - тегишли фирмани ўзи фаолият 
кўрсатаётган тармоқ имкониятларига нисбатан бошқа тармоқ йўналишида 


127
ривожланиши самарали ёки мақсадга мувофиқ бўлган ҳолда белгиланади. 
Лекин, бунинг учун тегишли фирма ўзга тармоқда ривожланиши учун 
тўплаган тажрибаси, илмий изланишлар ва тадқиқотлар асосида мавжуд 
камчиликларни 
бартараф 
этиш, 
дастлабки 
тармоқ 
бўйича 
ихтисослашувини ўзгартириш йўллари ва имкониятларини баҳолаган 
бўлиши шарт. Ўз навбатида диверсификацион ўсиш 3 турга бўлинади: 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling