Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Концентрация стратегияси. Концентрация стратегиясида бир 
сегмент ёки муайян сегментини эгаллаб олиш кўзда тутилади.. Мақсад бу 
ерда танланган мақсадли сегментни рақобатчига нисбатан эҳтиёжини
тўлароқ қондиришдир. Бу стратегия дифференциацияда ҳам, ҳаражатни 
иқтисод қилишда ҳам бўлади, бунда фақат мақсадли сегмент доирасида 
бўлади.
 Ўсиш стратегиялари. Кўпчилик фирмаларнинг стратегиялари ўсиш 
мақсадларини: савдо ҳажмининг, бозор улушининг, фирма даромадининг 
ёки ўлчамининг ўсишини кўзда тутади. Ўсиш фирманинг фаолиятига 
таъсир қилувчи, ташаббусини рағбатлантирувчи ҳамда фирма жамоаси ва 
раҳбариятининг мотивациясини кучайтирувчи омилдир. 
Ўсиш мақсадлари 3 хил даражада ифодалаган: 


124
- асосий бозорга нисбатан ўсиш; биз буни интенсив ўсиш деб 
атаймиз; 
- ишлаб чиқариш занжирига нисбатан ўсиш - асосий фаолиятга 
нисбатан «олға» ёки «орқага» интеграцияланиш; бу интеграцион ўсишдир. 
- диверсификацион ўсиш. 
Бу 
ўсиш 
мақсадларининг 
ҳар 
бирига 
мумкин 
бўлган 
стратегияларнинг маълум бир сони тўғри келади. Уларнинг турлари 
қуйида келтирилган. 
Интенсив ўсиш стратегияси фирма ўзи фаолият кўрсатаётган 
бозорлардаги товарлари билан боғлиқ барча имкониятлардан фойдаланиб 
бўлмагунча долзарб бўлиб қолаверади. Бундай ҳолатда қуйидаги муқобил 
вариантлар бор. 
Бозорга кириб бориш стратегиялари. Кириб бориш стратегиялари 
доирасида мавжуд бозорларда товарлар савдосининг ҳажмини оширишга 
уриниб кўриш лозим. Бунга бир неча хил йўл билан эришиш мумкин. 
Бирламчи талабни ривожлантириш: глобал талабнинг таркибий 
қисмлари таъсир кўрсатиб, қуйидаги усуллар билан бозорнинг ҳажмини 
ошириш: 
-товар ёрдамида янги фойдаланувчиларни жалб қилиш; 
-ҳаридорларни товардан тез-тез фойдаланишга ундаш; 
-ҳаридорларни каттароқ миқдорда бир марталик истеъмол қилишга 
ундаш; 
-янги фойдаланиш имкониятларини топиш. 
Бундай стратегия бозорнинг кенгайишидан ҳаммадан кўпроқ 
манфаатдор бўлган пешқадам фирмага хосдир. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling