Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

1. Концентрик диверсификация - фирманинг ўз маҳсулотлари 
кўламини маркетинг нуқтаи назаридан сафдош, тўлдирувчи маҳсулолар 
билан бойитиши борасидаги уринишларини англатади: масалан, фақат 
китобларни чоп этиш билан шуғулланувчи компаниянинг журналларини 
чоп этишни ҳам йўлга қўйишди. 
2. Горизонтал диверсификация - тегишли фирма маҳсулотлари 
ассортиментини истеъмол нуқтаи назаридан ўхшаш бўлмаган, аммо ўзаро 
боғлиқ бўлган маҳсулотлар билан бойитиш борасидаги уринишлари 
тушунилади; масалан: мусиқа асбоблари ишлаб чиқарувчи компаниянинг 
болалар учун мусиқа мактабини ташкил этиши. 
3. Конгломерат диверсификация - фирманинг маҳсулот кўламини 
технологик, истеъмол, жиҳатдан умуман боғлиқ бўлмаган маҳсулотлар 
ишлаб чиқаришга, сотишига тааллуқли бўлган уринишлар тушунилади. 
масалан, фармацевтик компаниянинг компьютер дастурлари ишлаб чиқиш 
йўналиши бўйича ривожланиш хатти-ҳаракатлари. 
Фирмалар ўсиш йўналишлари айнан бир йўналишда амалиётда 
намоён бўлмайди, айрим СХЗ учун турлича тарзда ва кўламда 
белгиланади. Масалан, Германиянинг БАСФ компанияси нафақат кино ва 
фотография учун маҳсулотлар ишлаб чиқаради, балки қишлоқ хўжалиги 
учун минерал моддалар ҳам ишлаб чиқаради ва уларнинг таркибини 
такомиллаштириш бўйича изланишларни ташкил етади. Бунга яна ёрқин 
мисол бўлиб йирик япон фирмаларини келтириш мумкин. Жумладан
Мицубиси, Тоёта, Ниссан фирмалари бир-бирига технологик ва истеъмол 
жиҳатидан ҳам умуман боғлиқ бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқариш, 


128
сотиш ва илмий изланиш ишларини амалга оширадилар. Бунга асосий 
сабаблардан бири ушбу фирмаларнинг тегишли соҳалар ва йўналишлар 
бўйича етарли тажриба тўплаганлиги, фирма салоҳиятининг барча 
йўналишлари бўйича юксак аҳамият берганидир. Демак, истиқболни янада 
кенг имкониятли фаолият миқёсига айлантириш учун мумкин қадар 
диверсификация йўналишида ривожланишни ташкил этиш муҳим аҳамият 
касб етади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling