Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Товарларнинг яшаш даври мобайнида нархларнинг


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

8.3.Товарларнинг яшаш даври мобайнида нархларнинг 
ўзгарувчанлиги 
Бозор тез ўзгариб боради ва шунга кўра ҳар бир маҳсулот ҳам ўз 
яшаш даврини ҳам ўтайди. Шу вақт давомида фирмалар доимо нархларга 
ўзгартиришлар киритади.
Янги маҳсулотга нарх белгилаш энг жиддий босқичлардан биридир. 
Янги маҳсулотни ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳаражатлар бозордаги 
талаб даражаси, рақиблар ҳаракати ҳали етарли даражада маълум эмас.
Нарх белгилашнинг қийинлиги, муайян даражада маҳсулотнинг 
янгилиги даражасига ҳам боғлиқ. Бу даража эса учга бўлинади: 
- энг янги маҳсулот
- техникавий илғор маҳсулот 
- оригинал бўлмаган (янги тақлидий) ва ўринбосар маҳсулотлар. 
Бозор талаби ҳали номаълум, шу сабабли ноеб маҳсулотга нарх 
белгилашда асосий масала “Қаймоғини олиш” ёки “Кириб олиш” 
сиёсатини қабул қилишдан иборатдир. 
Бунда мутахассислар нархга нисбатан асосий истеъмолчиларнинг 
муносабати даражасини белгилайдилар, шунингдек, рақиблар бозорга қай 


205
даражада тезлик билан кириб келиши мумкинлигини ўрганадилар. Ўзига 
ўхшаш 
ўринбосарлари 
бўлган 
янги 
маҳсулот 
тақлидий 
ёки 
мослаштирилган маҳсулот тарзида тасниф этилади. Бундай ҳолларда нарх 
сиёсати илгариги тактикасини давом эттиради ва нарх даражаси муқобил 
товарлар ўртасида мавжуд бўлган сифат ва миқдорга қараб ўзгаради. 
Маҳсулотнинг бозорга кириб келиши ва ўсиши босқичидан тўйиниш 
босқичига ҳаракати даражасига қараб, нархларни пухта бошқариш нарх 
маркетингни стратегиясини амалга оширишнинг калити ҳисобланади. 
Тўйиниш босқичида нархларни кўтариш одатда талабнинг кўпайиши 
эмас, балки ишлаб чиқариш ҳаражатларининг қийматини ортиши 
оқибатидир. Шу сабабли маҳсулотнинг турига қараб ё эркин нархлар 
қўйилади ёки товарлар сотиш ҳажмини кўпайтириш учун нархлар 
пасайтирилади.
Йўқолиб кетаётган маҳсулотларга нарх белгилаш. 
Нарх маркетингида кейинги режаларга қараб икки муқобил нарх 
белгилаш йўли қўлланилади. Ишлаб чиқаришни қисқартириш учун 
нархларни босқичма-босқич пасайтириш стратегияси жами ғамламалар 
сотиб тугатилгунга қадар амалга оширилади. Унга муқобил ҳолда фойдани 
қувватлаш йўлида қўшимча ҳаражатлар, хусусан маҳсулот сотишни 
рағбатлантириш ҳаражатларини қисқартирилади, нархлар эса илгариги 
даражада сақлаб қолинади. Рақибларнинг бозорни ташлаб чиқиб кетишига 
қараб, бозор таъминоти манбалари қисқаради ва аксарият бундай вазиятда 
шу маҳсулотга ҳали муҳтож бўлган муайян бозор сегменти сақланиб 
қолади. Бу эса маҳсулот яшаш даврининг сўнгги босқичи даврида бозорда 
қолган фирмага ўз нархини ошириш имконини яратиши мумкин. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling