Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов
НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА УЧУН САВОЛЛАР
Download 1.55 Mb. Pdf ko'rish
|
marketing asoslari oquv qollanma
- Bu sahifa navigatsiya:
- АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Асосий адабиётлар
- 8-БОБ. МАРКЕТИНГДА НАРХ СИЁСАТИ 8.1. Нарх тушунчаси ва унинг моҳияти
НАЗОРАТ ВА МУЛОҲАЗА УЧУН САВОЛЛАР 1. Маркетингда товар қандай восита сифатида таърифланади? 2. Товарлар классификациясини айтиб беринг. 3. Товарнинг рақобатбардошлиги деганда нимани тушунасиз? 4. Товарнинг яшаш даври концепциясини изохлаб беринг. 5. Товар модификацияси деганда нимани тушунасиз? 6. Маҳсулот дифференциацияси нима? 7. Янги товар ишлаб чиқариш жараёнини изохлаб беринг? 8. Товар вариацияси деганда нимани тушунасиз? 197 АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ Асосий адабиётлар 1. Ergashxodjaeva Sh.J., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing. Darslik. -T.: TDIU, 2011.-202 b. 2. Soliyev A., Buzrukxonov S. Marketing, Bozorshunoslik. Darslik. –T.: Iqtisod-Moliya, 2010.- 424 b. 3. Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с. Қўшимча адабиётлар 1. Басовский Л.Е. Маркетинг. Учебное пособие. – М.: ИНФРА-М, 2010.– 219 с. 2. Беляев В.И. Маркетинг: основы теории и практики: учебник. -М.: КНОРУС, 2010. – 680 с. 3. Бронникова Т.С. Маркетинг: теория, теория, практика. Учебное пособие. – М.: КНОРУС, 2010. – 208 с. 4. Голубков Е.П. Основы маркетинга. Учебник. –М.: Финпресс, 2008.- 704.с. 5. Панкрухин.А.П. Маркетинг. Учебник. – М.: Омега-Л,2009.– 656с. 198 8-БОБ. МАРКЕТИНГДА НАРХ СИЁСАТИ 8.1. Нарх тушунчаси ва унинг моҳияти Нарх бозор категорияси бўлиб, товарлар айирбошланганда юз берадиган муносабатларни англатади. Нарх назарий жиҳатдан олганда товар қийматининг пулдаги ифодаси, қийматининг бозордаги кўринишидир. Нарх бамисоли барометр каби бозор ҳолатини кўрсатиб туради, нарх пасайиб кетса, товар бозори касодликка йўликкан бўлади, товар нафсиз бўлиб, уни бошқа товар билан алмаштириш ёки унинг сифатини тубдан яхшилаш зарурлиги пул таркибига қўйилади. Нархнинг иқтисодий мазмунини унинг функциялари кўрсатиб беради. Нарх нимага тегишли бўлишидан катъий назар (товар, хизмат) бешта асосий функцияни бажаради: 1. бозор мувозанатини таъминлаш функцияси 2. ҳисоб-китоб, улчов функцияси 3. иқтисодий регулятор функцияси 4. рақобат воситаси функцияси 5. ижтимоий химоя функцияси Бозор иқтисодиёти шароитида нархнинг қуйидаги турлари мавжуд: 1. демпинг нарх 2. нуфўзли нарх 3. миллий нарх 4. арзонлаштирилган нарх 5. жаҳон нархи 6. яширин нарх 7. эркин нарх 8. стандарт нарх 9. контракт (улгуржи) нарх 10. чакана нарх 11. ўзгарувчан нарх 199 12. лимит нарх 13. мувозанат нарх Бозор нархининг асосий хусусиятлари уларнинг доимо ўзгариб туриш қобилиятидир. Нархлар хеч қачон сабабсиз ўзгармайди. Юқори нархлар эса юқори сифатли, янги истеъмол қобилиятига эга бўлган товарларга ўрнатилади. Нарх даражасига товарнинг рақобатбардошлиги ва бозордаги ўрни боғлиқдир. Нарх белгилаш мақсадлари: бозор улушини кўпайтириш, қисқа вақт ичида энг кўп фойда олиш, юқори фойда нормасини ўзоқ муддат сақлаб қолишдан иборат. Бирламчи нархни аниқлашга вақт бўйича нарх даражасини аниқ ҳисоблаш таъсир қилади. Бу ҳисоблаш бозор сегментига, товарнинг яшаш даврига, талаб ва таклифнинг потенциал миқдорига боғлиқ бўлади. Маркетингда товар сиёсати ижтимоий товар ишлаб чиқаришнинг барча босқичлари, янги ишлаб чиқаришнинг, тақсимлашнинг, алмашув ва истеъмолчининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда юритилади. Нарх бажарадиган баъзи бир вазифаларни кўриб ўтамиз: аввало нархлар ишлаб чиқариш ва истеъмолдаги ўзгаришлардан хабар беради. Нархлар фақат истеъмолдагина эмас, балки ишлаб чиқаришдаги ўзгаришлардан ҳам дарак беради. Нархларнинг бошқа муҳим вазифаси – ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларни рағбатлантиришдир. Нархлар механизми ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдорини кўпайтиришгина эмас, балки ишлаб чиқаришнинг энг тежамли усулларини ишлашни ҳам рағбатлантиради. Нархларнинг учинчи вазифаси иккинчиси билан чамбарчас боғлиқ. Бу даромадларниг тақсимланишиир. Товар ишлаб чиқариш шароитида хўжалик фаолияти иштирокчилари оладиган даромадлар улар ўз шахсий 200 ёки ишлаб чиқариш истеъмолларини кўплаб сотадиган ёки сотиб оладиган товарлар ва хизматларнинг нархларига бевосита боғлиқ бўлади. Нархларнинг тўртинчи вазифаси алоҳида корхоналарга ва хўжалик соҳаларига ишлаб чиқариш омилларини тақсимлашдир. Download 1.55 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling