Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги темиз давлат университети


Download 300.95 Kb.
bet3/11
Sana20.06.2023
Hajmi300.95 Kb.
#1629671
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Abduvoitov Azizbek

Тўсин катагини жойлаштириш

Талабаларга тўсин катагининг асосий параметрлари курс лойиҳасининг топшириғи орқали берилади. Бу маълумотларга бўйлама ва кўндаланг йўналишларда устун қадами, тўшама устининг белгиси, ёпмага тушаётган фойдали юк, конструкция материаллари синфи киради.


Лойиҳани бажаришда тўсин катагини жойлаштиришнинг икки усули, яъни нормал ва мураккаб жойлаштириш вариантлари кўриб чиқилади (1–расм). Вариантларни танлаш энг кам пўлат сарфланган вариантга асосланади.


б)
1-расм. Тўсин катагини жойлаштириш:
а) – нормал, б) – мураккаб.


Тўшама ҳисоби
Иккала вариант бўйича ҳам пўлат листларнинг қалинлиги 1 – жадвалга асосан фойдали юкнинг қийматига мос равишда танланади.
Тўшаманинг тавсия қилинган қалинлиги.
1 – жадвал

Фойдали юк Pn (кн/м2)

10 гача

11 – 20

21 – 30

> 30

Тўшама қалинлиги tH (мм)

6 – 8

8 – 10

10 – 12

12 – 14

Қабул қилинадиган тўшама қалинлиги карралиги 2 мм га тенг бўлиши керак. Тўшаманинг максимал рухсат этилган эгилишнинг [f/l] = 1/150 қийматида унинг бикрлик шартидан қуйидаги формула орқали аниқланади:


бу ерда: tH – тўшама қалинлиги, Pn – тўшамага таъсир қилаётган фойдали юк.


Тўшама нормал жойлаштиришда тўшама тўсини(ёрдамчи тўсин)га, мураккаб жойлаштиришда эса тўшама тўсини(тўсин)га таянади. Бу тўсинларнинг қадами тўшама равоғидан катта бўлмаслиги керак, лекин тўшама тўсин токчасининг энини эътиборга олган ҳолда бу қийматни 10 см гача оширишга рухсат этилади.


2-расм. Пўлат тўшаманинг таяниш схемаси.

Шундай қилиб, аниқланган тўшама равоғини эътиборга олган ҳолда қуйидаги шартга асосан бир хил қадамлар сони аниқланади:




а ≤ lH + 10 cм. (2)



Download 300.95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling