Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси


Банкларнинг бухгалтерия хисоб ва ҳисоботларини юритиш тартиби билан танишиш


Download 251.5 Kb.
bet7/21
Sana24.12.2022
Hajmi251.5 Kb.
#1052286
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21
Bog'liq
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали

6.Банкларнинг бухгалтерия хисоб ва ҳисоботларини юритиш тартиби билан танишиш

Бухгалтерия ҳисобининг юритилиши, бухгалтерия ишининг тўғри ташкил этилиши ва назоратнинг аниқ олиб борилиши банкнинг ўз вазифаларини тўғри бажаришини, мавжуд ва бўлғуси инвесторлар, кредиторлар, ҳукумат муассасалари, вазирликлар, идоралар, жамоатчилик ва бошқа манфаатдор фойдаланувчилар, шунингдек, банк раҳбарияти ва ходимлари учун банк фаолиятига ҳаққоний баҳо бериш имконини яратадиган аниқ ва фойдали ахборот олишни таъминлайди.


Бухгалтерия хисобини юритиш йўриқномасида банкларда бухгалтерия ҳисоби ишларини юритиш ва бухгалтерия аппаратини ташкил қилиш тамойиллари, мижозларга хизмат кўрсатиш ҳамда ҳужжатлар айланмасини йўлга қўйиш усуллари тўғрисида кўрсатмалар берилган, банк операциялари ҳисобини юритиш ва уларни назорат қилиш қоидалари ҳамда бажарилган банк операцияларининг қонунийлиги бўйича жавобгарлик белгиланган.
Шунингдек, қуйидагиларни таъминлаш мақсад қилиб қўйилган:
ҳисоб-китоб, касса, валюта, кредит ҳамда бошқа банк операцияларини тўғри бажариш ҳамда уларни бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида ўз вақтида ва аниқ акс эттириш;
банк активлари, мажбуриятлари, даромадлари ва харажатлари ҳамда капитали ҳолати ва улардаги ўзгаришлар тўғрисида ишончли маълумотлар тўплаш;
банкнинг молиявий ҳолати, молиявий ҳолатидаги ўзгаришлар ва молиявий натижалари тўғрисидаги ва банк раҳбарияти фаолиятига баҳо берувчи молиявий ҳисоботларни тузиш учун хизмат қилувчи ахборотлар тизимини яратиш;
банк иш куни тартибига қатъий риоя қилиш, мижозларга тез ва аниқ хизмат кўрсатиш;
ҳисоб-китоблардаги маблағлар айланишини тезлаштириш;
банкдан чиқаётган ҳужжатларни тегишли тарзда расмийлаштириш ва бунинг натижасида улардан фойдаланишни осонлаштириш, шунингдек, бошқа банкларда ушбу ҳужжатлар билан операциялар бажарилишини ҳамда улар томонидан хизмат кўрсатувчи мижозларнинг операциялари ҳисобини юритишни белгиланган талабларга мувофиқлаштиришни ташкил этиш;
банкдаги пул маблағлари, моддий қимматликлар, шунингдек, қатъий ҳисобда турувчи бланкалар камомади ёки ортиқчалигига йўл қўймаслик ҳамда белгиланган тартибда уларнинг сақланишини ташкил этиш;
операцияларнинг қонунийлиги ҳамда тўғрилигини доимий ички назорат ва аудитдан ўтказиш, уларнинг натижалари бўйича маълумотномалар тузиш ва расмийлаштириш имкониятини яратиш;
замонавий компьютер техникаси воситаларидан фойдаланган ҳолда банк операциялари ҳисобини дастурий амалга ошириш, ҳисоб ишларини юритиш ҳамда ҳисоботлар тузишда меҳнат ва маблағ сарфини қисқартириш.

Download 251.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling