Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси


а)Тўлов топшириқномалари бўйича ҳисоб-китоблар, уларнинг ҳисоби ва расмийлаштирилиши


Download 251.5 Kb.
bet15/21
Sana24.12.2022
Hajmi251.5 Kb.
#1052286
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21
Bog'liq
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали

а)Тўлов топшириқномалари бўйича ҳисоб-китоблар, уларнинг ҳисоби ва расмийлаштирилиши
Тўлов топшириқномаси бу тўловчи корхонанинг унинг банкдаги депозит ҳисобварағидан пул маблағларининг маълум бир суммасини бошқа мижознинг ҳисобварағига ўтказиш хақида ўзига хизмат кўрсатувчи банкка берган топшириғидир. Тўлов топшириқномаси 0505411002 шаклдаги стандарт бланкада тўловчи томонидан расмийлаштирилиб банкка топширилади. Тўлов топшириқномалари орқали куйидаги тўловлар амалга оширилади:
- товарлар ва хизматлар учун ҳисоб-китоблар;
- нотовар операциялар бўйича ҳисоб-китоблар;
- Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бўлса, банк ссудалари ва унга кўшилган фоизларни қоплаш учун маблағ ўтказиш;
б)Тўлов талабномалари бўйича ҳисоб-китоблар, уларнинг ҳисоби ва расмийлаштириш.
Тўлов талабномаси - бу маҳсулот етказиб берувчи ва маблағ олувчиларнинг белгиланган суммани тўловчи банк орқали тўлаши тўғрисидаги талабномани ўз ичига олган ҳисоб-китоб ҳужжатидир. Тўлов талабномаси бўйича ҳисоб-китоблар «акцепт» шаклидаги ҳисоб-китоблар ҳам деб юритилади.
Акцепт» сўзи лотин тилидан олинган бўлиб, розилик маъносини англатади, яъни бу тўловчининг тўловни амалга ошириш учун банкка берган розилигидир. Акцепт шакли асосий инкассавий ҳисоб-китоб шакли бўлиб ҳисобланади. «Инкассо» итальянча сўздан олинган бўлиб, банк ўз мижози тақдим этган ҳужжатга асосан етказиб берилган маҳсулот учун унда кўрсатилган суммани тўловчидан унинг банки орқали олиб бериш бўйича мажбурият бўлиб ҳисобланади. Розилик билдириш усулига кўра акцепт ижобий ва салбий бўлиши мумкин. Тўловчи корхонанинг розилиги ҳам, норозилиги хам ёзма равишда билдирилса, ижобий акцепт ҳисобланади. Бундай ҳолда тўлов тўловчидан ёзма равишдаги розилик хати келгандагина амалга оширилади. Агар 15 кун ичида тўловчидан розилик хати келмаса тўлов талабномаси тўловни олувчига тўланмасдан қайтарилади. Салбий акцепт эса суқут сақлаш орқали билдирилади, тўловга норозилик ёзма равишда билдирилади. Агар тўловга қарши норозилик хати ёзма равишда келиб тушмаса банк томонидан тўлов амалга оширилади.

Download 251.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling