Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси


Банк активлари самарали фойдаланишининг таҳлили


Download 251.5 Kb.
bet11/21
Sana24.12.2022
Hajmi251.5 Kb.
#1052286
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали

Банк активлари самарали фойдаланишининг таҳлили
Тижорат банклари мавжуд активларидан самарали фойдаланишлари лозим. Тижорат банклари активлари турли туман бўлиб, улар ҳар хил фаолиятда иштирок этадилар. Лекин барча активларнинг фойдаланишини умумий кўрсаткичлар билан ифодалаш мумкин. Таҳлилдан барча активларнинг фойдаланишидан ташқари, банклар фаолиятида бир хил фойдаланишда бўлган активлар гуруҳини алоҳида ўрганиш лозим. Масалан, асосий воситалардан, кредитга берилган маблағлардан, қимматбаҳо қоғозларга қўйилган маблағлардан қандай фойдаланилмоқда.
Тижорат банклари барча активларининг самарали фойдаланишини ифодаловчи умумий кўрсаткичларга: активларнинг натижавийлиги (Ан), активларнинг даромадлилиги (Ад), активларнинг тежамкорлиги (Ат) ва активларнинг фойдалилиги (Аф) кўрсаткичларини киритиш мумкин.
Тижорат банклари активларининг натижавийлиги (Ан) деганда, банк фаолиятининг асосийси бўлган кредит айланмасини активларининг ўртача суммасига нисбати тушунилади. Бу кўрсаткич тижорат банки мавжуд активларидан фойдаланиб, ҳисобот даврида (ой, квартал, йил) уларнинг ҳар бир сўмига неча сўмлик кредит айланмасига эришди деган саволга жавоб беради.
Ан =
Тижорат банки кредит айланмаси деганда таҳлил қилинаётган даврда (чорак, 6 ой, 9 ой, бир йил ва ҳакоза) мижозларга кредит бериб, қайтариб олинган сумма тушунилади.
Масалан, тижорат банки ҳисобот йилида 126,0 млрд сўм кредит бериб, қайтариб олган, активларининг ўртача суммаси эса 41,0 млрд сўм. Тижорат банки барча активларининг натижавийлиги
Ан = = 3,07 бўлган.
Тижорат банклари активларининг даромадлилиги банк кредит ва бошқа операцияларидан олинган барча даромад суммаларини яъни ҳисобот даврида олинган барча даромад суммаларини активларининг ўртача суммасига бўлиб топилади.
Ад = ;
Тижорат банклари активлари тежамкорлиги (Ат) деганда, банклар мавжуд активлардан фойдаланиш учун, уларнинг ҳар бир сўмига қанча харажат қилаётган деган саволга жавоб беради. Бу кўрсаткич Ат банкнинг таҳлил қилинаётган давридаги харажатлар суммасини активлар ўртача суммасига бўлиб топилади.
Ат = ;
Активларнинг фойдалилиги (Аф) кўрсаткичи тижорат банки фойдасини активларнинг ўртача суммасига бўлиб топилади ва банк активларидан фойдаланиб уларнинг ҳар бир сўмига, қанча фойда олаяпти деган саволга жавоб беради.
Аф =



Download 251.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling