Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси
Тижорат банклари кредит операцияларининг таҳлили
Download 251.5 Kb.
|
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали
9.Тижорат банклари кредит операцияларининг таҳлили
Кредит сўзи лотинча бўлиб, қарз маъносини англатади. Кредит жуда қадим замонда пайдо бўлган. Унинг пайдо бўлишига асосий сабаб, жамиятда товар ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ва пулга бўлган талабнинг ортишидир. Кредит-бу вақтинча бўш тўрган пул маблајларини бошқаларга қайтариш ва ҳақ тўлаш шарти билан (фоизи билан) маълум муддатга қарз қилиб бериш бўйича бўладиган иқтисодий муносабатлардир. Кредит бўш турган пул маблағларини ссуда фонди шаклида тўплаш ва уларни маълум мақсад учун пулга муҳтожларга маълум муддатга фоизи билан қайтариш шарти билан қарзга беришдир. Кредитнинг мавжудлиги такрор ишлаб чиқариш жарёнида пул маблағларининг (капиталнинг) айланиши билан боғлиқ. Такрор ишлаб чиқариш жарёнининг бирор жойида вақтинча бўшаб қолган маблағлар, такрор ишлаб чиқаришнинг бошқа бирор жойида керак бўлиб,турганда, бўш маблағлар кредит манбаи сифатида пайдо бўлади. Бозор муносабатларининг бошланғич даврларида маблағларга талаб кўпаяди. Шунинг учун ҳам ҳозир кредит халқ хўжалиги тармоқ корхоналарини ривожлантиришда, умуман пул айланмасини ташкил этишда аҳамияти катта. Кредит ресурсларининг асосий манбалари: корхона, ташкилотларнинг банкдаги амартизация ажратмалари; такрор айланиш жараёнида корхоналарнинг бўш турган пул маблағлари; корхоналарнинг фан ва техникани ривожлантириш фондлари, моддий рағбатлантириш ва бошқа фондлар маблағлари; аҳолининг банкдаги омонатда сақаланаётган маблағлари; Бюджет муассасалари, касаба уюшмалари ва бошқа нодавлат ташкилотларининг банклардаги пул маблағлари. Кредитни тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар, кредит уюшмалари, инвестиция жамғармалари, давлат, фирмалар, суғурта компаниялари бериши мумкин. Кредитнинг аҳамияти қуйидагилардан келиб чиқади: - кредит ёрдамида бўш турган пул маблајлари жамјарилади ва харакатдаги пулга (капитал) айлантирилади. Натижада пул муомаласининг барақарорлашувига олиб келади; - кредит воситасида пул маблајлари тармоқлар (саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, маориф, сојлиқни-сақлаш ва бошқалар), корхоналар ва аҳоли ўртасида қайта такомилланади. Натижада пул маблајлари улар ўртасида эркин кўчиб юради; - кредит ёрдамида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараённинг доиравий айланиши ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларнинг узлуксизлиги таъминланади; - кредит воситасида ишлаб чиқаришнинг ривожланиши, ҳамда мамлакат миқёсида иқтисодий ўсиш имконияти яратилади. Банк кредитлари маълум муддатга, фоизи билан қайтариб бериш ва кредитнинг таъминланганлик таъмойиллари асосида берилади. Кредитнинг қайтариб беришлиги, уни молиядан фарқлайди. кредит маълум муддатга берилиб, муддат ўтгандан сўнг тўлиқ қайтариб берилиши лозим. Кредит маълум муддатга (бир ойга, уч ой, олти ой, бир йил ва ундан узоқ муддатларга) берилади. кредит муддати банк ва мижоз томонидан келишиб, кредит шартномасида қайд қилинади. Download 251.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling