Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси


Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низом ва унинг мазмуни


Download 251.5 Kb.
bet14/21
Sana24.12.2022
Hajmi251.5 Kb.
#1052286
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21
Bog'liq
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низом ва унинг мазмуни.
Банкларда бажариладиган барча операциялар маълум бир меъёрий ҳужжатлар асосида олиб борилади. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилишда асосий меъерий ҳужжат бу – «нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомдир. Лекин бу низом доимий бўлмай вақти ўтиши билан ўзгариб боради. Иқтисодий ўзгаришлар, шунингдек, банк тизимидаги ўзгаришлар барча қонун-қоидаларнинг шунга мос равишда ўзгартирилишига сабаб бўлади. Масаланг Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнгкредит, ҳисоб-китоб ва бошқа операцияларни олиб бориш тартиб қоидалари бир неча маротаба ўзгартирилди. Жумладан, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бўйича 1993, 1995 ва ниҳоят 1998 йилларда қонун-қоидалар ишлаб чиқилган бўлибг бир-биридан маълум моддалари билан фарқ қилади. Масалан 1993 йилда Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган «Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисида»ги Низомда тўлов топшириқномаси, тўлов талабномасиг тўлов талабнома-топшириқномаси, аккредитивлар, лимитлаштирилган ва лимитлаштирилмаган чек дафтарчаларининг чеклари ва инкассо топшириқномаси бўйича ҳисоб-китоблар кўзда тутилган эди. Бу Низомнинг янгилиги шундан иборат эдики, унда тўлов талабнома-топшириқномаси шакли янгилик қилиб киритилган эди. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ушбу шаклининг мазмунии шундан иборат эдики, мол сотувчи корхона шеригига мол жўнатиш билан бирга товар транспорт ҳужжатлари ҳам мол сотиб олувчини корхонага жўнатар эди. Бунда банк четлаб ўтилар эди. Тўлов талабномасини олган мол сотувчи корхона талабнома-топшириқномани талабнома қисмида кўрсатилган реквизитларни кўриб чиқиб, олган товари билан солиштириб агар шартнома шартлари бажарилган бўлса, ҳужжатнинг топшириқнома қисмини тўлдириб уни банкка топшириши лозим эди.
Ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби.
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ҳар бирида алоҳида шаклдаги хужжатлар ишлатилади. Ҳисоб-китоб номи ҳужжат номи билан белгиланади. Ҳар бир ҳисоб-китоб ҳужжатлари белгиланган меъёрларга жавоб бериши лозим. Бу хужжатларнинг ҳар бири ўз ичига қўйидаги реквизитларни олиши лозим:
- ҳисоб-китоб ҳужжатининг номери;
- ҳужжат ёзиб берилган сана;
- тўловчининг номи;
- ҳисобварақ номери;
- солиқ тўловчининг идентификация коди (чек ва аккредитивларда кўрсатилмайди);
- тўловчи банкнинг номи;
- тўловчи банкнинг коди;
- маблағларни олувчининг номи;
- маблағларни олувчининг ҳисобварақ номери;
- маблағ олувчи банкнинг номи;
- маблағ олувчи банкнинг коди;
- тўловнинг суммаси рақам ва ёзувда кўрсатилиши лозим;
тўловнинг мақсади(чекларда кўрсатилмайди);

Download 251.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling