Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси
— 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш
Download 251.5 Kb.
|
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали
- Bu sahifa navigatsiya:
- И. Банк тизимининг жорий ҳолати
2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш
СТРАТЕГИЯСИ 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурига мувофиқ, шунингдек, Жаҳон банкининг мамлакат банк тизими жорий ҳолатини ўрганиш натижалари бўйича асосий хулосалари ва тавсияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Стратегия банк тизимини ривожлантиришнинг мақсадлари, вазифалари ва устувор соҳаларини, 2020 — 2025 йилларда банк тизимини трансформация ва ислоҳ қилиш йўналишларини, хорижий мамлакатларнинг молия секторини трансформация қилиш тажрибаси асосида ва молиявий соҳадаги жаҳон тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда эҳтимолий ечимларни излаш йўлларини белгилайди. И. Банк тизимининг жорий ҳолати Ўзбекистон Республикаси банк тизими бугунги кунда банк хизматларининг анъанавий соҳалари — кредитлаш, депозит операциялари, ҳисоб-китоб ва касса каби хизматларини кўрсатувчи 31 та тижорат банкидан (кейинги ўринларда — банклар) ташкил топган. Мамлакатимиз мустақиллиги даврида банклар давлат иштирокидаги корхоналарни ва давлат ривожланиш дастурларини имтиёзли фоиз ставкаларида молиялаштиришга фаол жалб этган ҳолда муайян мақсад ва вазифалар учун ташкил этилди. Натижада имтиёзли кредитларнинг банк тизими умумий портфелидаги улуши 60 фоиздан кўпроқни ташкил этмоқда. Банк секторида давлат устун мавқега эга — 31 та банкдан 13 тасининг капиталида давлат иштироки мавжуд бўлиб, уларнинг капитали банк тизими жами капиталнинг 87 фоизидан кўпроғини, активлари эса умумий активларнинг 85 фоизидан кўпроғини ташкил қилади. 2017 йилда бошланган банк секторини ислоҳ қилишнинг фаол босқичи валюта бозорини либераллаштириш, банк фаолиятидаги эскирган чекловларни олиб ташлаш ва банкларни уларга хос бўлмаган функциялардан озод қилиш, банк хизматлари оммабоплигини оширишга қаратилди. 2019 йилда банк тизимида бир қатор сифат ўзгаришлари амалга оширилди. Хусусан: банк ишининг замонавий стандарт ва тамойилларига мос келувчи янги таҳрирдаги «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги ва «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларининг қабул қилиниши; Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси иштирокида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш механизмларининг ислоҳ қилиниши; давлат дастурларини Марказий банкнинг асосий ставкасидан кам бўлган ставкаларда кредитлаш амалиётидан воз кечилиши ва 2021 йилдан кредитлашнинг бозор шартларига ўтилиши; тадбиркорликни ривожлантириш давлат мақсадли дастурлари доирасида кредитлашнинг 3 та банк — АТ Халқ банки, «Агробанк» АТБ ва «Микрокредитбанк» АТБда жамланиши; тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан имтиёзли молиявий қўллаб-қувватлаш механизмининг Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси орқали ташкил этилиши; бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари ҳисобидан аҳолини уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилиши; Жаҳон банки билан ҳамкорликда тижорат банклари фаолияти устидан пруденциал назорат механизмлари ва тартиб-таомилларини уларнинг Базель қўмитаси тамойилларига мос келиши нуқтаи назаридан баҳолашдан ўтказилиши. Download 251.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling