Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси
Нақд пулсиз ҳисоб-китобларлар операциялари билан танишиш
Download 251.5 Kb.
|
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали
10.Нақд пулсиз ҳисоб-китобларлар операциялари билан танишиш
Иқтисодиётда юзага келадиган пулли муносабатларда пул шаклларидан фойдаланиш хусусиятлари ва тўлов усулларига кўра пул айланиши нақд пулсиз айланишга ва нақд пулли айланишга бўлинади. Чакана савдо ва аҳолиги пуллик хизмат кўрсатиш асосан нақд пулда амалга оширилади. Бундан ташқари, нақд пулли айланишга коммунал хизматлар учун тўловлар, ишчи-хизматчиларга иш ҳақи ва шунга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, суғурта ташкилотларига бадаллар тўлаш, уй-жой қурилиши ва бошқа мақсадлар учун аҳоли томонидан олинган кредитни нақд пул кўринишида қайтариш билан боғлиқ тўловларнинг тўланиши киради. Иқтисодиётда бўладиган пул айланишининг 80-90 фоизини нақдсиз пул айланиши ташкил этади. Нақдсиз пул айланиши нақд пулсиз хисоб-китоб шакллари асосида олиб борилади. Нақд пулсиз ҳисоб китобларнинг кенг ишлатилишига кўп тармоқли банк тизимининг ривожланиши, давлат томонидан макроиқтисодий жараёнларни ўрганиш ва уни тартибга солиш нуқтаи-назаридан давлатнинг қизиқиши, мулкчилик шаклларининг кўпайиши ва турли мулкчилик муносабатларининг кенгайиб бориши асос бўлади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар деганда, турли мулкчилик шаклидаги корхона ва ташкилотларнинг товар айрибошлаш, хизмат кўрсатиш ва товарсиз операциялар бўйича бир-бирига бўлган талаб ва мажбуриятларни нақд пул ишлатмасдан пул маблағларини бир ҳисобварағдан иккинчи ҳисобварағга ўтказиш орқали амалга оширилиши тушунилади. Иқтисодиётда нақд пулсиз хисоб-китоблар маълум тизим асосида олиб борилади. Нақд пулсиз хисоб-китоблар тизими ўз ичига ҳисоб-китобларни ташкил қилиш тамойиллари, шакллари, усуллари ҳамда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ташкил қилиш олдида қўйилган талабларни олади. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар бир неча шаклларда олиб борилади ва бу шакллар вақт ўтиши билан ўзгариб бориши мумкин. Ҳозирги кунда республикада нақд пулсиз ҳисоб-китоблар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки белгилаган ва ҳалқаро амалиётда қабул қилинган шаклларда ташкил этилади. Ҳисоб-китоб шакллари дейилганда ҳуқуқий меъёрларда кўзда тутилган, пул маблағларининг маҳсулот етказиб берувчи ёки хизмат кўрсатувчи корхона ва ташкилотларнинг ҳисобварағига ёзиш усулиг ҳисоб-китоб ҳужжатининг тури ва ҳужжатлар айланиши тартиби билан фарқ қилувчи ҳисоб-китоб турлари тушунилади. Корхоналар ўзларига қулай бўлган ҳисоб-китоб шаклини эркин танлайдилар ва уни ўзаро шартномада мустаҳкамлаб қўядилар. Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳозирги кунда қуйидаги шакллар орқали амалга оширилади: - Тўлов топшириқномаси; - Тўлов талабномаси; - Аккредитив; - Инкассо топшириқномаси; - Ҳисоб-китоб чеки; - Мемориал ордер; - Пластик карточкалар. Download 251.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling