Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси


Download 251.5 Kb.
bet9/21
Sana24.12.2022
Hajmi251.5 Kb.
#1052286
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21
Bog'liq
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали

масъул ижрочи бухгалтер - мижозларнинг пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўғри расмийлаштирилганлиги ва банк операцияларининг қонунийлигини дастлабки назоратдан ўтказиб, уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга тайёрловчи бухгалтер;
минибанк - банк филиали биносидан ташқарида, лекин ўзи жойлашган вилоят-шаҳар ҳудудида жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ фаолият юритувчи банк филиалининг таркибий тузилмаси;
Фронт-офис - банкнинг таркибий қисми бўлиб, қонун ҳужжатларида назарда тутилган банк операцияларини амалга оширишда банк мижозлари билан бевосита мулоқотда бўлган ҳолда уларга барча банк хизматлари кўрсатувчи ходимлар гуруҳи. Ушбу гуруҳга Фронт-офис бошлиғи раҳбарлик қилади.
Фронт-офиснинг асосий вазифаси мижозлар топшириғи ҳамда банк ички фаолияти бўйича амалга оширилиши лозим бўлган операцияларнинг қонунчиликка мос эканлигини аниқлаш ва уларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришга тайёрлашдан иборат;
Банкларда бухгалтерия аппаратини ташкил этиш
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишни банк филиали (бундан кейинги ўринларда банк деб юритилади) раҳбари амалга оширади. Бухгалтерия аппаратига банкнинг бош бухгалтери раҳбарлик қилади. У Банк тизимининг бош бухгалтерлари тўғрисидаги намунавий низом (ушбу Йўриқноманинг 1-иловаси) асосида иш олиб боради. Бош бухгалтер бўлмаган вақтда унинг вазифаларини бош бухгалтер ўринбосари бажаради.
Банкларда бухгалтерия ишларини юритиш учун бухгалтерия аппарати тузилади. Банк бухгалтерия аппаратига шартнома асосида четдан жалб қилинган бухгалтерлар ёки бухгалтерия фирмаси ходимларининг киритилиши қатъиян тақиқланади.
Банк бухгалтерия аппаратининг ташкилий тузилиши ва унда ташкил этиладиган бўлимлар сони амалга ошириладиган операциялар ҳажмига ва уларнинг автоматлаштирилганлик даражасига боғлиқ бўлади.
Иш ҳажми кичик банкларда бухгалтерия аппарати банкнинг яхлит бўлинмаси сифатида фаолият юритиши мумкин. Бунда банклараро ҳисоб-китоблар, чет эл валютаси бўйича операциялар ва банкнинг ички ҳисобварақлари бўйича операцияларнинг ҳисобини юритиш махсус бўлимларга топширилиши мумкин.
Иш ҳажми катта банкларда бухгалтерия аппарати ушбу Йўриқнома талабларини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилиши лозим. Шунингдек, барча операциялар масъул ижрочи бухгалтерлар томонидан дастлабки ва назоратчи бухгалтерлар томонидан жорий назоратдан ўтишини таъминлаш мақсадида иш ҳажмидан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочи ва назоратчилар сони ўртасида мутаносиблик сақланиши лозим.
Бухгалтерия аппарати ходимларининг аниқ вазифалари банк раҳбари буйруғи билан тасдиқланади.
Масъул ижрочи ва назоратчи бухгалтерлар зиммасига муайян ҳисобварақларни юритиш ёки алоҳида операцияларни амалга ошириш ишлари юклатилади. Ҳисобварақлар бухгалтерия ходимлари ўртасида шундай тақсимланиши керакки, бунда битта хўжалик юритувчи субъектнинг барча депозит ва ссуда ҳисобварақлари битта бухгалтерия ходими томонидан юритилиши керак, чет эл валютасида очилган ҳисобварақлар бундан мустасно. Ҳисобварақларни бухгалтерия ходимлари ўртасида тақсимлаш ва қайта тақсимлаш китоби дастурий равишда юритилади ҳамда қўлда махсус дафтарда қайд этиб борилади.
Банк бош бухгалтери муҳрлар, штамплар ва бланкларни уларнинг йўқолишига ёки бошқа мақсадларда ишлатилишига йўл қўйилмайдиган тарзда сақланиши ҳамда фойдаланиши устидан назоратни таъминлаши шарт. Банк муҳрлари ва бур чакли штампларининг ҳисоби уларни сақлаётган шахс фамилияси ва лавозими кўрсатилган махсус дафтарда юритилади. Дафтар варақлари рақамланган, боғланган ва банк муҳри, банк раҳбари ҳамда бош бухгалтерининг имзолари билан тасдиқланган бўлиши ва банк раҳбарининг ёки унинг хоҳишига кўра бош бухгалтер сейфида сақланиши лозим.
Банк ходимларининг иш жойлари шундай жойлаштирилган бўлиши керакки, бунда мижозлар ва бошқа бегона шахсларнинг банкнинг муҳрлари, штамплари, ҳужжатлари ва бланкларини олишларига имкон бўлмаслиги лозим.
Бош бухгалтер зиммасига умумий назоратни ташкил этиш ҳамда ҳар куни бухгалтерия ва касса ишларининг барча бўғинларида ўрнатилган тартибга амал қилинишини кузатиб бориш юклатилади. Шунингдек, банк бош бухгалтерига бош ва ёрдамчи китобларда операцияларни қайд этиш, тегишли бухгалтерия ҳисоби ҳисоботларини дастурий равишда тузиш ишларига раҳбарлик қилиш юклатилади. Банк бош бухгалтери ишда бўлмаган вақтда, ушбу вазифалар банк раҳбарининг буйруғига кўра унинг ўpинбосаpига топширилади

Download 251.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling