Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси


в) Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар, уларнинг ҳисобга олиниши ва расмийлаштирилиши


Download 251.5 Kb.
bet16/21
Sana24.12.2022
Hajmi251.5 Kb.
#1052286
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21
Bog'liq
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали

в) Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар, уларнинг ҳисобга олиниши ва расмийлаштирилиши
Ҳисоб-китобларнинг аккредитив шакли тўлов оборотида жуда кам улушни ташкил этади. Жўнатилган товарлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловни кафолатлаш мақсадида аккредитив шаклдан фойдаланилади. Аккредитив-мижознинг топшириғига кўра шартнома бўйича унинг контрогенти фойдасига берилаётган банкининг шартли пул мажбуриятидир. Унга кўра аккредитив очган банк маҳсулот етказиб берувчига тўловни бажариши ёки бошқа банклар томонидан аккредитивда кўзда тутилган ҳужжатлар тақдим қилинганда ва аккредитивнинг бошқа шартлари бажарилганда уларга бу тўловларни бажариш учун ваколат бериши мумкин. Аккредетив сўзининг ўзи лотин тилидан олинган бўлиб, «ишончли» деган маънони билдиради. Ҳозирги кунда корхоналар ўртасидаги ҳисоб-китобларда аккредитивларнинг қуйидаги турлари очилиши мумкин:
-қопланган аккредитив (депонентланган)
-қопланмаган (депонентланмаган)
Аккредитивлар очилганда аккредитив очган банк тўловчининг шахсий маблағидан ёки унга берилган кредит ҳисобидан мол етказиб берувчининг банки тассарруфига алоҳида «Аккредетивлар» баланс ҳисобварағига маблағларни етказиб берса, бундай аккредитивлар қопланган аккредитивлар дейилади. Аккредитив очган банк халқаро қабул қилинган андозалар асосида банк-эмитент деб юритилади.
Аккредитивларнинг иккинчи тури қопланмаган аккредитив бўлиб, банк ва бошқа корхоналар олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажарадиган хўжаликларга бундай аккредитивлардан фойдаланишга рухсат этилади. Қопланмаган аккредитивнинг қопланган аккредитивдан фарқи шундан иборатки, бунда тўловчи корхонанинг пул маблағлари алоҳида ҳисобвараққа ўтказиб қўйилиши талаб қилинмайди. Банк тўловчи ҳисобварағида тўлов ҳужжатлари келиб тушганда пул бўлмаган тақдирда банк маблағлари ҳисобидан тўлов беришни кафолатлайди. Аккредитивнинг бу турининг қулайлиги шундан иборатки, мол сотиб олувчининг пул маблағлари оборотдан ташқарига чиқиб кетмайди, иккинчи томонидан мол жўнатувчи корхона учун ҳам тўлов кафолатланган. Фақат банк маблағлари ҳисобидан тўлов амалга оширилганда шартномада келишилган миқдорда ҳақ тўланади. Инкассо топшириқномалари бўйича операцияларнинг ҳисоби ва расмийлаштирилиши Инкассо топшириқномаси - ушбу топшириқномани берган банк мижозининг банк-эмитентга тўловчининг ҳисобварағидан сўзсиз тартибда маблағларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги талабидир. Инкассо топшириқлари қуйидаги ҳолларда ҳисоб-китоблар учун тақдим этилади:
-биринчидан, ўз вақтида тўланмаган солиқларни ундириш учун;
-иккинчидан, давлат бюджетига ўтказиладиган солиқдан ташқари тўловлар, жумладан, пенялар, жарималарни ундириб олиш тўғрисидаги солиқ органларининг фармойишига кўра;
-учинчидан, бюджетдан ташқари фондлардан тўловларни ундириб олишда, агар бу конуний ҳужжатларда кўзда тутилган бўлса;
-тўртинчидан, божхона органларининг қарорига кўра ўз вақтида тўланмаган божхона тўловларини ундириш учун;
-бешинчидан, солиқ идоралари томонидан электр ва иссиқлик энергияси учун муддати ўтган қарздорликларни ундиришда. Булардан ташқари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, шунингдек, хўжалик судининг ижро варақалари ва унга тенглаштирилган ҳужжатлари инкассо топшириқларини расмийлаштириб, банкка топшириш учун асос бўла олади. Ижро ҳужжатларига хўжалик судининг буйруқлари, судлар томонидан берилган ижро варақалари ҳамда нотариуслар томонидан ёзилган устхатларни киритиш мумкин. Бюджет, божхона ва хуқуқни муҳофаза қилиш органларини тўловни ундирувчи деб юритамиз. Тўловни ундирувчи инкассо топшириқларини ижро ҳужжатларини илова қилган ҳолда тўловни ундириш учун банкка тақдим қиладилар. Агар тўловни ундирувчи ва тўловчи томонлар бир шаҳар ичидаги банк хизматидан фойдалансалар, инкассо топшириғи тўловчининг ҳисоб варағи юритиладиган банк бўлимига топширилади. Агар инкассо топшириғи бошқа шаҳардаги тўловчилар номига расмийлаштирилган бўлса, бу ҳолда ҳужжат ундириб олувчига хизмат кўрсатувчи банк бўлимига топширилиши лозим.
Тўловчиларнинг ҳисоб варақларидан маблағлари ҳисобдан чиқариш банк бўлимлари томонидан ҳужжатларнинг нусхаси бўйича эмас, балки, асл нусхаси ёки дубликати асосида бажарилади.

Download 251.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling