Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси


Банк активлари ҳолати ва фойдаланиш кўрсаткичларининг таҳлили


Download 251.5 Kb.
bet10/21
Sana24.12.2022
Hajmi251.5 Kb.
#1052286
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали

7.Банк активлари ҳолати ва фойдаланиш кўрсаткичларининг таҳлили
Тижорат банклари фаолиятлари турлича бўлиб, активларини турлича ишлатадилар. Тижорат банклари асосий фаолиятларидан бири – мижозларга турли муддатларга кредитлар беришдир. Демак, тижорат банклари маблағларининг катта қисми мижозларга турли муддатларга берилган кредитларга сарфланган бўлади. Юқорида айтилганидек ҳозорги вақтда тижорат банклари фонд бозорида фаол иштирок этиб, маблағларини қимматли қоғозларга жойлаштирмоқда. Бундан ташқари тижорат банкларининг асосий воситалари, номоддий активлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидаги (Уз.Р.МБ.) ҳисоб варағида ва кассасидаги нақд пул маблағлари бўлади. Тижорат банклари активларининг бундай жойланиши фаолият давомида ўзгариб туради. Банк активларининг жойланиши ижобий ёки салбий тамонга ўзгариши мумкин. Банк активларининг қандай ўзгариши активларни бошқаришга ва тўғри йўналтиришга боғлиқ. Шнинг учун ҳам банк активларининг ҳолатини мунтазам равишда ўрганиб, уларнинг ўзгаришини таҳлил қилиб бориш лозим.
Таҳлилда биринчи навбатда банк активларининг умумий суммаси ҳисобот даврида қанчалик ўзгарганлигини (кўпайган ёки камайганлигини) аниқлаш, ундан кейин эса ўзгариш сабабларини аниқлаш лозим.
Тижорат банклари активлари ҳолати таҳлил қилинганда, баринчи навбатда уларнинг ликвидлик даражаси ва рисклик даражаси бўйича ўзгариши ўрганилади.
Демак тижорат банклари активлари таркибига
- нақд пуллар ва марказий банкдаги вакиллик ҳисоб варағидаги маблағлар;
- ДҚМО ва бошқа қимматли қрғозларга қўйилмалар;
- мижозларга берилган кредит қўйилмалари;
- банкнинг асосий воситалари ва номоддий активлари;
- банкнинг бошқа активлари киради.
Тижорат банк активлари фаолият натижасида даромад келтиришга қараб: даромад келтирадиган активлар ва даромад келтирмайдиган активларга бўлинади.
Даромад келтирадиган активларга:
- барча турдаги турли хил кредитлар беришга сарфланган маблағлар;
- ДҚМО ва бошқа қимматли қрғозларга сарфланган маблағлар;
- турли инвестициялар ва бошқалар киради.
Тижорат банклари даромад келтирмайдиган
активларига;
- кассадаги наљд пуллар ва бошқа пулмаблағлари;
- асосий воситалар ва номоддий активлар;
- капитал ва бошқа жорий харажатлар киради

Тижорат банк активлари даромадлилигига қараб





даромад келтирадиган активлар




даромад келтирмайдиган активлар



- берилган кредитлар; - асосий воситалар


- қимматли қоғозлар; - номоддий активлар
- турли инвестициялар. - пул маблағлари
капитал харажатлар
Тижорат банкларининг активлари ҳам рисклик даражасига қараб – 4 гуруҳга бўлинган:
I–гуруҳ – риск даражаси 0%тенг яъни рискдан ҳоли бўлган активлар. Буларга банк кассаларидаги нақд пуллар, банкнинг Марказий банкдаги «Ностро» вакиллик ҳисоб рақамидаги дебетли қолдиғи, мажбурий резерв счётидаги маблағлар, давлат облигациялари, Марказий банк қимматли қоғозларига сарфланган маблағлар киради.
II-гуруҳ риск даражаси 20% тенг яъни минимал рискли активлар киради. Бундай активларга банкнинг бошқа банклардаги «Ностро» вакиллик ҳисоб варағидаги маблағлари, ҳукуматнинг узоқ муддатли қимматли қоғозлари, корхоналарнинг ҳукумат томонидан кафолатланган қимматли қоғозлари ва «яхши» деб таснифланган кредитлар киритилади.
III - гуруҳ – риск даражаси 50% тенг яъни юқори рискли активлар. Бугуруҳга бошқа банкларга берилган кредитлар, бошқа банкларнинг қимматли қоғозларига сарфланган маблајлар ва шу кабилар киради.
IV - гуруҳ – риск даражаси 100% тенг яъни энг юқори даражали рискли активлар. Буларга тижорат қимматли қоғозлар, таснифланиши паст бўлган (шубҳали ва умудсиз) кредитлар, асосий воситалар киритилган.
Тижорат банклари активларининг рисклик даражаси бўйича бундай гуруҳларга бўлиш, албатта мунозарали. Банк активларини таҳлил қилганда конкрет аҳволдан келиб чиқиб, активни у ёки бу рисклик гуруҳга қўшиш мумкин.

Download 251.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling