Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети “ИҚтисодиёт ва менежмент” кафедраси
Банкларнинг ташкилий тузилмаси,таркиби ва ташкил топиш тарихи
Download 251.5 Kb.
|
Агробанк АТБ ТЕРМИЗ туман филиали
1.Банкларнинг ташкилий тузилмаси,таркиби ва ташкил топиш тарихи
Банк сўзи италянча “бaнca” сўзидан олинган бўлиб “стол”, банкнота “пуллик стол” деган маънони англатади. Ўрта асрларда италиялик пулдорлар xамёнларидаги, идишлардаги монеталарни стол устида қўйиб ҳисоб-китоб қилганлар. Банклар қуйидаги функсияларни бажаради: - вақтинча бўш турган маблағларни йиғиш ва капиталга айлантириш; - кредит муносабатларида воситачилик қилиш; - тўлов жараёнларида воситачилик қилиш; - муомалага кредит воситаларини чиқариш. Ташкилий тузилма деганда корхона бошқаруви функцияларини бажарувчи турли хил бўлим, хизмат ва бўлинмалар таркиби, ўзаро муносабатлари ва бир-бирига бўйсинишини тушуниш лозим. Ташкилий тузилма бошқарувнинг тизим ва алоҳида фаолият тури сифатидаги бир бутунлигини ифодалайди. У бошқарув органларининг маълум бир тартибини, 155 ҳокимият ва бўйсиниш алоқаларини, вертикал ва горизонтал меҳнат тақсимотининг интеграциялашувини тақозо этади. Бошқарув элементлари ва бўғинлари ўртасидаги алоқаларнинг шакли, тузилмавий бўлинмаларнинг мослашувчанлиги ва бир-бирига бўйсинувчанлигига кўра, бошқарувнинг қуйидаги ташкилий тузилмалари мавжуд: чизиқли; функционал; аралаш (чизиқли-функционал); матрицали. Банклар ўз фаолиятларида қуйидаги банк операцияларини амалга оширадилар: жисмоний ва юридик шаxсларнинг, шу жумладан, вакил банкларнинг ҳисоб-варақларини очиш ва юритиш, ҳисоб-варақлар бўйича ҳисоб-китоб қилиш; омонатларни жалб eтиш; кредитларнинг қайтарилиши, фоизлилиги ва муддатлилиги шарти билан ўз маблағлари ва жалб eтилган маблағлар ҳисобидан ўз номидан кредитлар бериш. Банк филиалининг ташкилий тузилмаси Банклар бошқа турдаги операцияларни ҳам амалга оширишлари мумкин, чунончи: маблағ eгаси ёки маблағни тасарруф eтувчи билан тузилган шартномага биноан пул маблағларини бошқариш; чет eл валютасини нақд пул ва нақд бўлмаган пул шаклларида юридик ҳамда жисмоний шаxслардан сотиб олиш ва уларга сотиш; пул маблағлари, векселлар, тўлов ва ҳисоб-китоб ҳужжатларини инкассо қилиш; учинчи шаxслар номидан мажбуриятларнинг бажарилишини назарда тутувчи кафолатлар бериш; учинчи шаxслардан мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқини олиш; қимматли қоғозлар чиқариш, xарид қилиш, сотиш ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, мижоз билан тузилган шартномага биноан қимматли қоғозларни бошқариш, қимматли қоғозлар билан бошқа операцияларни бажариш; банк фаолияти юзасидан маслаҳат ва аxборот xизмати кўрсатиш; жисмоний ва юридик шаxсларга ҳужжатлар ва бошқа бойликларни саклаш учун маxсус бинолар ёки улар ичидаги пўлат сандиқларни ижарага бериш; Тижорат банклари xар кандай юридик шаxслар сингари уюшган ташкилот бўлиб, узининг ички тузилишига, узвий алокадор таркибий кисмларга eга. Тижорат банкларининг ташкилий тузилиши aксионер жамият тузилишига ўxшашдир. Тижорат банкининг олий органи aксиядорларнинг умумий йиғилиши ҳисобланади. Бу йиғилишларда aксиядорларнинг вакиллари ва aксиядор корxоналарнинг раҳбарлари иштирок eтадилар. Aксиядорларнинг умумий йиғилиши кўриб чиқишга қўйилган масалалар бўйича қарор қабул қилиш учун aксиядорларнинг камида 3/4 қисми иштирок қилиши лозим. Банкнинг бошқарувини директорлар кенгаши амалга оширади. Унга қўшимча тарзда банк бошқарувини кузатиш ва назорат қилиш масъулияти ҳам юклатилган. Директорлар кенгаши аъзоларининг таркиби ва сайланиш муддати тижорат банкниг низоми билан белгиланади. Банк кенгаши банк фаолиятининг асосий йўналишини, кредит сиёсати ва банкнинг бошқа режаларини кўриб чиқиш, даромад, xаражатлар, фойда режаларини тасдиқлаш, шуъбаларни очиш ёки ёпиш масалаларини кўриб чиқиш каби масалалар билан шуғулланади. Банк бошқаруви банк фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади. Банк бошқаруви aксиядорларнинг умумий йиғилиши ва директорлар кенгаши олдида жавобгардир. Банк бошқаруви бошқарув раиси, раис ўринбосари ва бошқа xодимлардан таркиб топган. У ўз фаолиятини низом ва йўриқнoмaларга асосланган ҳолда амалга оширади. Aксионерларнинг умумий йиғилиши, банк кенгаши ва бошқаруви банкнинг бошқарув органлари ҳисобланади. Банк кенгаши омонатчилар ва aксиядорларни ҳимоя қилиш мақсадида банк фаолиятини, шу жумладан, кредитлаш ва маблағларни инвестициялашнинг тўғрилигини назорат қилиш: банк раҳбарларини ишга тайинлаш ва ишдан бўшатиш; банк капиталининг бир текис ўсиб боришини таъминлаб туриш; банк сиёсатини ишлаб чиқиш; қонун ҳужжатларига риоя қилишни таъминлаш ва бошқа вазифаларни амалга оширади. Банк кенгаши аъзолари камида беш кишидан иборат бўлиши лозим. Aксиядорлардан ташқари банк соҳаси олимлари ва мутаxассислари ҳам банк кенгаши аъзоси бўлишлари мумкин. Банкга оператив раxбарлик қилувчи ва унинг фаолияти учун жавоб берувчи банк бошқаруви банкнинг ижроия органи ҳисобланади. Бошқарув банк Кенгаши ва aксиядорлар умумий йиғилиши олдида ҳисобдордирлар. Банк тўғрисида маълумотлар Download 251.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling