Бухгалтерия хисобини юритишда қуйидаги тушинчалардан кенг фойдаланилади.
банк амалиёт куни - банк иш кунининг бир қисми бўлиб, банкка келиб тушган барча пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини қабул қилиш, расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттириш учун ажратилган вақт;
банк бухгалтерия аппарати - пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини расмийлаштириш, банк операцияларини ички назоратдан ўтказиш ҳамда уларни ҳисоб регистрларида қайд этиш билан шуғулланувчи ходимлар гуруҳи;
банк иш куни - қонун ҳужжатлари билан белгиланган кун ичида ўрнатилган иш вақти;
банк операциялари ички назорати (бундан кейинги ўринларда ички назорат деб юритилади) - банк раҳбарияти ва барча банк ходимлари томонидан кунлик банк операцияларини амалга ошириш жараёнида уларнинг қонунчиликка мослиги, самарадорлиги, юқори малакада бажарилиши ва молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш тизими;
Ички назорат маълум ёки аниқ вақт мобайнида амал қилиниши лозим бўлган тартиб ёки қоида бўлмасдан, балки у банкнинг барча бўғинларида кунлик банк операцияларнинг бошланишидан тортиб тугагунга қадар доимий юритиладиган банк фаолиятининг ажралмас қисмидир.
Ички назорат ўз навбатида дастлабки назорат, жорий назорат ва якуний назоратга бўлинади;
бухгалтерия ҳисоби регистрлари - иккиёқлама ёзув усулида операциялар қайд этиладиган журналлар, қайдномалар, дафтарлар ва тасдиқланган бланклар;
Бэк-офисга Бэк-офис бошлиғи раҳбарлик қилади ва у ўз навбатида банк раҳбарига бўйсунади;
дастлабки назорат - Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтер томонидан операцияларни бажармасдан олдин уларнинг қонунчиликка мос эканлигини аниқлаш бўйича амалга ошириладиган назорат;
жорий назорат - Бэк-офис ёки назоратчи бухгалтер томонидан Фронт-офис ёки масъул ижрочи бухгалтер маъқуллаган барча банк операцияларининг қонунчиликка мослигини аниқлаш мақсадида қайтадан амалга ошириладиган назорат. Жорий назорат пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг асл ва электрон нусхаларининг бир-бирига мослигини текширишни ҳам ўз ичига олади;
Do'stlaringiz bilan baham: |