Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университетининг педагогика институти “Педагогика ва психология” мутахассислиги


III БОБ. БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ ОРҚАЛИ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯНИНГ ТАЖРИБА –СИНОВ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ МЕТОДЛАРИ…………………………


Download 249.83 Kb.
bet2/11
Sana21.02.2023
Hajmi249.83 Kb.
#1216559
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
AZIZA ASOSNOMA

III БОБ. БОШЛАНҒИЧ СИНФ ЎҚУВЧИЛАРИГА ИННОВАЦИОН ЁНДАШУВ ОРҚАЛИ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯНИНГ ТАЖРИБА –СИНОВ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ МЕТОДЛАРИ…………………………..
3.1-§.Тажриба-синов ишларини ташкил қилиш усуллари,шакллари ва методлари………
3.2-§. Тажриба-синов ўтказиш самарадорлиги…………………………
ХУЛОСАЛАР..........................................................................
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ........................... ……
ИЛОВАЛАР....................................................................................................


КИРИШ
Диссертатсия мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳон миқёсида юксак маънавий тафаккурга эга бўлган ёшларни тарбиялаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бўлиб, уларни ҳал этишда миллий қадриятлар асосида шахснинг миллий хусусиятни шакллантириш устуворлик қилмоқда. Шу жиҳатдан ёшларда ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет, меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш, меҳнатсеварлик каби фазилатларни шакллантириш муҳим аҳамият касб этади.
Халқаро тажрибалар асосида аҳолининг фарзанд тарбияси бўйича билимларини, педагогик маданиятини ошириш, фуқароларни узлюксиз маънавий тарбиянинг жаҳон тажрибасида синовдан ўтган самарали педагогик технологиялари, усуллари ва амалга ошириш шакллари билан мунтазам таништириш долзарб муаммо сифатида эътироф этилмоқда. Шу нуқтаи назардан, бошланғич синф ўқувчиларида маънавий тафаккурни тарбиялашда маданий-тарихий анъаналар, урф-одатлар ҳамда умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ташкилий-педагогик механизмларини ишлаб чиқиш, ҳамда тарбия жараёнини инсонпарварлаштиришнинг устуворлигини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёшларимизнинг дунё ёшлари билан илм-фан, маданият, спорт ва бошқа соҳаларда фаол иштироки, уларнинг ўз истеъдодларини намоён қилишлари учун катта имконият яратилмоқда. Жумладан, замонавий таълим-тарбия жараёнида миллий тарбия ва маданиятнинг ўзаги бўлган қадриятларни англашга бўлган эҳтиёжнинг мавжудлиги уларнинг маънавий тафаккурини ривожлантириш долзарб масалалардан ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар асосида «...ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш ва рўёбга чиқариш, болалар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш»1 муҳим аҳамиятга эга. Бу борада маънавий тафаккур эгаси бўлган қобилиятли, билимли ўқувчиларни аниқлашда шаффофликни таъминлаш, ихтисослашган умумтаълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, «Президент мактаблари»ни, математика институти ва инновацион марказнинг ташкил этилиши, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятга эга педагогик жамоасини умумтаълим мактабларида иқтидорли, юксак маънавий тафаккур эгаси бўлган ўқувчиларга илм-фанни эгаллашнинг самарали усуллари ва услубларидан фойдаланишга ўргатишни кечиктириб бўлмайдиган масалалар қаторига киритди.
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон, 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»2 ги ПФ-5538-сон, 2019 йил 29 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида»3 ги ПФ-5712-сон Фармонлари, 2019 йил 3 майдаги «Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлюксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4306-сон4, 2019 йил 20 февралдаги «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4199-сон5, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 февралдаги «Умумий ўрта таълим муассасалари ва академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини олтин ва кумуш медаллар билан тақдирлаш тартиби тўғрисида Низом»6 бўйича 154-сон, 2019 йил 9 январдаги «Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб интернатларининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» ги 9-сон Қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда мазкур диссертасия иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 249.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling