Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университетининг педагогика институти “Педагогика ва психология” мутахассислиги


-жадвал Б ўлажак ўқитувчиларнинг инновацион-педагогик фаолиятга доир билимларини ўзлаштириш даражаси


Download 249.83 Kb.
bet10/11
Sana21.02.2023
Hajmi249.83 Kb.
#1216559
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
AZIZA ASOSNOMA

1-жадвал
Б ўлажак ўқитувчиларнинг инновацион-педагогик фаолиятга доир билимларини ўзлаштириш даражаси
1-жадвалда келтириб ўтилган статистик таҳлиллардан маълум бўладики, тажриба сўнггида бўлажак ўқитувчиларнинг инновaцион-педагогик фаолиятнинг моҳияти тўғрисидаги тасаввурларини ижобий баҳолаш мумкин. Бироқ “инновацион-педагогик фаолият” тушунчасини интегратив ёндашув нуқтаи назаридан талқин қилинишида турли-туман фикрлар кўзга ташланди: “инновaцион фаолият – бу бўлажак ўқитувчининг ижоди”, “инновaцион фаолият – бу бўлажак ўқитувчининг илмий фаолияти”, “инновaцион фаолият – бу бўлажак ўқитувчининг ижодкорлиги ва ижтимоий фаоллиги” кабилар. Кузатишлар натижасида гуруҳда ўзлаштиришнинг умумий даражаси дастлаб белгиланган меърдан паст бўлди, тажриба-синов ишлари яунида эса, натижалар юқори кўрсаткичга эга бўлди.
Шакллантирувчи тажриба-синов ишлари жараёнида тўрт модулдан иборат “Бўлажак ўқитувчининг инновaцон–педагогик фаолияти асослари” тренингли махсус курс амалитга жорий этилди. Мазкур курс 30 соатга мўлжалланган бўлиб, муаллиф томонидан бир неча йил давомида педагогика таълим йўналишларида танлов фани сифатида ўқитиб борилди. Тренингли махсус курс ёрдамида бўлажак ўқитувчиларда жаҳон таълим тизимидаги инновацион жараёнлар, уларнинг ҳолати ва муаммолари, ўқув жараёнида таълимий инновацион ғоялардан фойдаланиш методикаси, педагогик инновациянинг амалий жиҳатлари; таълим тизимида инновацион жараёнларнинг ривожланиш йўналишлари ва мавжуд тафовутлар, бўлажак ўқитувчининг инновацион фаолияти мазмуни, турлари, вазифалари, шарт-шароитлари ва бўлғуси ўқитувчининг инновацион фаолияти самарадорлигини таъминловчи воситалар ҳамда илғор тажрибаларга оид билимлар тизими шакллантирилди. Асосий эътибор тадқиқот доирасида ишлаб чиқилган босқичларга (мотивация ҳосил қилиш, дидактик, амалий, рефлексив) қатъий риоя қилган ҳолда тренинг машғулотларини ўтказишга қаратилди. Тренинг машғулотлари учун модулли дастурлар ишлаб чиқилди ва профессор-ўқитувчилар (модераторлар) билан ҳамкорликда тўгарак машғулотлари негизида аудиторияда олинган билимлар асосида талабаларда амалий кўникма ва малакалар шакллантирилди. Ҳар бир тренинг машғулоти якунига етганидан кейин модулли таълим талаблари асосида талабаларда инновацион-педагогик фаолиятга доир кўникма ва малакаларнинг шаклланганлиги фаолият компонентлари асосида текшириб борилди.



Download 249.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling