Тадқиқот обекти ва предмети:
Бошланғич синф ўқувчиларига инновацион ёндашув орқали ахлоқий тарбия беришни шакллантириш учун Сурондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 40-мактабда тажриба-синов ўтказишни мўлжалладик.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари: Бошланғич синф ўқувчиларига инновацион ёндашув орқали ахлоқий тарбия беришни такомиллаштиришнинг вариант компонентларини аниқлаштириш асосида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Бошланғич синф ўқувчиларига инновацион ёндашув орқали ахлоқий тарбия беришни такомиллаштиришда янги ғоялар ва мезонлар ишлаб чиқиш.
Бошланғич синф ўқувчиларига инновацион ёндашув орқали ахлоқий тарбия беришни такомиллаштириш ишлари моделини ишлаб чиқиш;
Бошланғич синф ўқувчиларига инновацион ёндашув орқали ахлоқий тарбия беришни такомиллаштиришда амал қиладиган тарбиявий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, дарс ва синфдан ташқари тарбиявий ишлар жараёнида қўллаш;
Бошланғич синф ўқувчиларига инновацион ёндашув орқали ахлоқий тарбия беришни такомиллаштириш ишлари самарадорлигини таъминлаш бўйича хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот предмети.
Бошланғич синф ўқувчиларига инновацион ёндашув орқали ахлоқий тарбия бериш усуллари, шакллари, метод ва воситалардир.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Бошланғич синф ўқувчиларининг миллий хусусияти масалаларига Шарқ мутафаккирлари ибн Сино, Беруний, Форобий, Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб, Амир Темур, Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Мирзо Улуғбек ва Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Абдулла Авлоний асарларида бу масала ўз ифодасини топган.Республикамиз олимлари М.Очилов, М.Тахтаходжаева, Х.Ж. Худойқулов, Б. Қодиров, О. Мусурмонова, А. Кенжабоев, М. Бозорова, Э. Ғозиев, Б. Шоумаров, Р. Мавлонова, А. Мунавваровларнинг илмий ижодий ишларида миллий хусусиятни шакллантиришда мактаб, оила ҳамкорлик ишларининг узвийлиги таҳлил этилган. Шунингдек, мазкур муаммонинг турли жиҳатлари МДҲ олимлари А. Буров, М. Верба, Е. Квятковский, Б. Лихачев, Г. Болховский, Н. Ветлугина, О. Богданова, К. Гавриловес О. Ивашенколарнинг тадқиқот ишларида ўз аксини топган.
Бошланғич синф ўқувчиларида миллий қадриятларнинг шаклланишида миллий удум, анъана ва маросимларимиздан самарали фойдаланишда қисман педагог-олимлар томонидан тадқиқ этилган бўлсада, бу борадаги тадқиқотларни умумлаштириш, такомиллаштириш давр талаби ҳисобланади. Бошланғич синф ўқувчиларида миллий қадриятларнинг шаклланиш жараёнининг маҳаллий менталитет асосида ўрганилиши педагогика назариясини янада бойитади.
Do'stlaringiz bilan baham: |