Ўзбекистон Республикаси Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Термиз Давлат Университети Иқтисодиёт ва туризм факультети


Download 0.68 Mb.
bet4/17
Sana01.03.2023
Hajmi0.68 Mb.
#1241531
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
2 5267130987376021536

Кирим



Рамзлар раками




Истеъмол товарларини сотилишидан савдо тушими,
уларни сотилиш каналларидан катъи назар

02




Темирйўл ва хаво транспорти тушумлари

05




Махаллий транспорт тушумлари

06




Тураржой хақи ва коммунал хизматлар учун тўловлардан тушумлар

08




Томошагохлардан тушган тушумлар

09




Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари тушумлари

11




Соликлар, йигимлар, бож ва бошка мажбурий тўловлардан тушган тушумлар

12




Кишлок хўжалиги фаолияти субъектларидан тушган тушумлар

13




Омонатларга тушган тушумлар

16




Почта алокаси корхоналаридан тушган нақд пуллар

17




Банк карталарига тушган тушумлар

18




Микрокредитларнинг кайтарилиши

29




Бошка тушумлар

32




Кирим бўйича жами

0




Чикимнинг киримдан ошиб кетиши









Чиким




Иш хақига (шу жумладан, стипендиялар, хизмат сафари харажатларига) берилган нақд пуллар

40

Нефт махсулотлари сотиб олиш учун берилган нақд пуллар

43

Кишлок хўжалик махсулотларини сотиб олиш учун берилган нақд пуллар

46

Кишлок хўжалиги фаолияти субъектларига берилган нақд пуллар

47

Пенсия, нафака, ва суғурта тўловлари учун берилган нақд пуллар

50

Банк карталари бўйича берилган нақд пуллар

52

Бошка максадларга берилган нақд пуллар

53

Микрокредитларга берилган нақд пуллар

54

Омонатларни кайтариш учун берилган нақд пуллар

55

Почта алокаси корхоналарига берилган мадад пуллар

59

Чиким бўйича жами
Киримнинг чикимдан ортик бўлиши

0

Ахоли ва мулкчилик шаклларидан катьи назар хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни бериш уларнинг депозит хисобваракларидаги маблағлар чегарасида тўлов хужжатларида кўрсатилган максадлар учун амалга оширилади.


Банклар ахоли ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни уларнинг биринчи талаби бўйича узлуксиз беришни таъминлайдилар. Бунда нақд пулларни бериш беринчи навбатда пенсия, нафака, стипендия, хизмат сафари харажатлари, шунингдек ахоли омонатлари ва уларга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун амалга оширилади.
Юридик шахслар томонидан банкдан олинган нақд пулларни кирим килиниши ва сарфланиши Юридик шахслар томонидан касса операцияларини юритиш коидаларида (1998 йил 17 декабрда 565-сон билан рўйхатга олинган)" белгиланган тартибда амалга оширилади.
Банклар нақд пул захираларини тартибга солиш учун хар йили 6-иловага мувофик шакл бўйича мехнат хақига пул бериш календарини тузадилар.
Пул бериш календарида юридик шахслар бўйича пул беришнинг юкорида белгиланган тартибда келишилган муддатлари кўрсатилади. Бериладиган пулларнинг аник микдори календарда юридик шахслар 1-иловага мувофик шакл бўйича такдим этадиган касса буюртмалари асосида йилнинг хар чорагида ойма-ой кўйиб борилади. Бунда банклар касса буюртмаларида кўрсатилган мехнатга хақ тўлаш ва степендиялар тўлаш муддатлари пул бериш календарида белгиланган муддатларга мос келиш-келмаслигини текширадилар.
Мехнат хақига пул бериш календарида ойдаги барча кунлар, жумладан иш кунидан ташкари кунлар (дам олиш ва байрам кунлари) бўйича хам тўловлар кўрсатилади.
Календарга банк кассаларидан мехнат хақи ва стипендиялар учун бериладиган нақд пулларнинг барча суммаси киритилади. Календарга юридик шахсларга почта оркали ўтказадиган хамда омонатларга киритиш учун ўтказиладиган мехнат хақи тўловлари киритилмайди.


8.Банкларда нақд пулсиз хисоб китоб ва унда ишлатиладиган хужжатлар.
Ўзбекистон Республикасининг банклари нақд пулсиз хисоб-китобларнинг куйидаги шаклларини ташкил киладилар ва амалга оширадилар:
1) тўлов топширикномалари билан хисоб-китоблар;
2) аккредитивлар билан хисоб-китоблар;
3) инкассо бўйича хисоб-китоблар;
4) чеклар билан хисоб-китоблар.
Юкорида кўрсатилган шакллар бўйича нақд пулсиз хисоб-китобларни амалга оширишда куйидаги пул-хисоб-китоб хужжатларидан фойдаланилади:
1) мемориал ордер (1-Илова);
2) тўлов топширикномаси (2-Илова);
3) тўлов талабномаси (3-Илова);
4) инкассо топширикномаси (4-Илова);
1-7-Иловалар берилмайди.
5) аккредитивга ариза (5-Илова);
6) тижорат банкининг хисоб-китоб чеки (6-Илова).
Нақд пулсиз хисоб-китоблар, шунингдек пластик карточкадан фойдаланилган холда амалга оширилиши мумкин. Маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида нақд пулсиз хисоб-китоблар ва пул-хисоб-китоб хужжатларининг аник шакли тузилган шартнома (битим)га мувофик мустакил равишда белгиланади.
Пул-хисоб-китоб хужжатлари мажбурий тартибда куйидагиларни ўз ичига олиши шарт:
а) хужжатнинг тартиб ракамини;
б) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича хужжатнинг санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил;'
в) тўловчининг номи;
г) тўловчи счётининг тартиб раками;
д) солик тўловчининг идентификация раками (СТИР) (чекдан ташкари);
е) тўловчи банкининг номи;
ж) тўловчи банкнинг коди;
з) олувчининг номи;
и) олувчи счётнинг тартиб раками;
к) олувчи банкининг номи;
л) олувчи банкининг коди;
м) тўловнинг суммасини ракамлар ва ёзувларда кўрсатиш;
н) тўловнинг детали/максади (чекларда кўрсатилмайди).
Тижорат банкининг хисоб-китоб чеки кўшимча равишда куйидагиларни ўз ичига олиши керак:
а) чекнинг серияси ва тартиб ракамини;
б) жисмоний шахс паспортининг (ёки унга тенглаштирилган хужжатнинг) серияси ва тартиб ракамини;
в) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича чекнинг хақикий бўлганлик санаси, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил.
Аккредитивга ариза кўшимча равишда куйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
а) аккредитивни амал килиш муддати;
б) аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб раками ва санаси;
в) буюртманинг тартиб раками;
г) буюртма берилган сана;
д) етказиб берилагтган товарни, бажарилаётган ишни ёки кўрсатилаётган хизматнинг номи;
е) аккредитив бўйича тўловларни амалга оширишда асос бўлган хужжатнинг тури;
ж) кўшимча шартлар.
Банк тўловчи бўлиб чиккан ва мемориал ордерлар ишлатилган холларда, улар банк рахбарининг ва бош бухгалтернинг имзолари билан тасдикланади, бошка холатларда мемориал ордерлар ушбу банк счётини олиб борувчи бош бухгалтер ва бухгалтернинг имзоси билан тасдикланади.
Мемориал ордерлар билан содир этилаётган операцияларнинг тўгрилиги бўйича жавобгарлик банкнинг рахбарига ва бош бухгалтери зиммасига юклатилади.

Тўлов топширикномаси - мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз счётидан олувчининг счётига маълум бир суммани ўтказиш тўгрисидаги топширигини англатади.


Тўлов топширикномалари билан товарлар, ишлар, хужжатлар учун ва бошка тўловлар бўйича хисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.
Тўлов топширикномаси банк томонидан мижознинг депозит счётида маблағлар мавжуд бўлгандагина кабул килинади, агарда банк счёти бўйича шартномада бошкаси кўзда тутилмаган бўлса.
Тўлов топширикномасининг санаси уни банкка такдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган холда тўлов топширикномаси ижро учун кабул килинмайди (бюджетга ва бюджетдан ташкари жамгармаларига тўловлар бундан мустасно).
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги оркали (пенсиялар, алиментлар ва х.к.) маблағларни тўлов топширикномалари оркали ўтказишда, илова килиниши лозим бўлган барча хужжатларни (маълумотномалар, ўтказмалар рўйхати ва бошкалари) мижоз бевосита Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги корхоналарига такдим этади.
Кечиктириб бўлмайдиган эхтиёжлар счётидаги маблағлардан фойдаланиш "Хўжалик субъектларининг банкдаги счётларидан пул маблағларини хисобдан чикариш тартиби тўгрисидаги Йўрикнома"га мувофик хўжалик юритувчи субъектларнинг тўлов топширикномалари асосида амалга оширилади.
Тўлов топширикномасининг "Тўлов деталлари/максади" устунида "Кечиктириб бўлмайдиган эхтиёжлар суммаси хисобидан" деб кўрсатилади.
Тўлов топширикномалари банкка куйидаги тартибда такдим килинади:
1) тўловчи ва олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, топширикномалар уч нусхада:
а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси эса маблағ олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова килинади;
в) учинчи нусха тўловчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова килинади;
2) тўловчи ва олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилса, топширикномалар икки нусхада:
а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан кейин банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси эса маблағ олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова килинади.
"Банк-Мижоз" тизимидан фойдаланадиган мижозлардан алока канали оркали олинган электрон тўлов топширикномалари дастурий назоратдан ўтказилади, зарурат тугилганда когозга чикарилади ва тегишли текширувдан сўнг узатилади. Тўловлар амалга оширилгандан сўнг мижозлардан олинган электрон топширикномалар икки нусхада когозга чикарилади:
а) бир нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси пул-хисоб-китоб хужжатларининг асл нусхаси олингунга кадар таккослаш учун банкда колдирилади, таккослангандан сўнг белгиланган тартибда банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикилади.
Электрон тўловлар тизими оркали олинган электрон тўлов топширикномалари маблағларни олувчи банкда икки нусхада когозга чикарилади.
а) бир нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикилади;
б) иккинчи нусха эса маблағ олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова килинади.
Тўлов талабномаси (кейинчалик матнда - "талабнома") ўзида маблағ олувчини тўловчи томонидан банк оркали маълум бир суммани тўлаш тўгрисидаги талаби акс эттирилган пул-хисоб-китоб хужжатидир.
Талабнома юклаб жўнатилган товарлар учун, бажарилган ишлар учун, кўрсатилган хизматлар учун, шунингдек томониар томонидан тузилган шартномада кўзда тутилган бошка тўловлар бўйича кўйилиши мумкин.
Талабнома акцептланган ва акцептланмаган бўлади. Акцепт билан тўланган талабномалар тўлов суммасини тўловчи томонидан акцепт (тан олишни) талаб килади.
Талабнома мазкур Низомнинг 11-бандида кўрсатилган маълумотлардан иборат бўлиши керак. Бундан ташкари махсулот етказиб берувчи "Тўлов деталлари/максади" устунида куйидагиларни кўрсатиб ўтиши шарт:
а) шартнома санаси ва тартиб ракамини;
б) контрактация шартномалари бўйича махсулот етказиб беришда "контрактация шартномаси" деб кўрсатиш керак;
в) махсулотни юклаб жўнатиш (бериш) санасини ва товар-транспорт ёки кабул килиш-топшириш хужжатлар ракамини ва транспорт турини, товарларни Почта ва телекоммуникация агентлиги оркали жўнатганда эса - почта квитанцияларининг ракамини;
г) махсулот сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда "Сотиб олувчининг транспорти билан олиб чикиб кетилган, - сонли ишонч хати" кўрсатилади;
д) конун хужжатларида кўзда тутилган бошка реквизитларни.
Маблағ олувчи битта операция бўйича, такроран талабнома такдим килиш хукукига эга эмас, дастлабки талабнома тўловчининг банкига келиб тушмаганлиги тўгрисида билдиришнома мавжуд бўлган холлар бундан мустасно.
Талабнома реестр билан бирга маблағ олувчи томонидан унга хизмат кўрсатувчи банкка такдим килинади. Бунда, реестр 7-Иловага биноан шаклда, икки нусхада тузилади. Реестрнинг биринчи нусхаси корхона (ташкилотнинг) рахбари ва бош бухгалтери томонидан имзоланган ва мухр билан тасдикланган бўлиши керак.
Реестрнинг биринчи нусхаси, кабул килиш санаси кўрсатилган холда, бухгалтер имзоси ва ушбу бухгалтерга бириктириб кўйилган банкнинг мухри билан тасдикланган холда маблағ олувчининг банкида колади.
Реестрнинг иккинчи нусхаси кабул килиш санаси кўрсатилган холда бухгалтернинг имзоси ва ушбу бухгалтерга бириктириб кўйилган банкнинг мухри билан тасдикланган холда маблағ олувчига кайтарилади.
Акцепт билан тўланадиган талабнома:
1) агар тўловчи ва маблағ олувчига бир банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада такдим этилади.
Биринчи ва иккинчи нусхалар тўловни кутиб банкда колади. Талабноманинг учинчи нусхасини банк, келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай, хужжатни кабул килиш санасини кўрсатган холда, акцепт учун тўловчига топширади. Акцепт ва тўловдан кейин:
а) талабноманинг биринчи нусхаси банкнинг кун хужжатларига тикилади;
б) талабноманинг иккинчи нусхаси маблағ олувчининг шахсий хисобварагидан кўчирмага илова килинади;
2) агар олувчи ва тўловчига турли банкларда хизмат кўрсатилса, уч нусхада такдим этилади:
талабномаларнинг барча нусхалари почта оркали тўловчининг банкига жўнатилади, бу ерда:
а) биринчи ва иккинчи нусхалар тўловни кутиб банкда колади;
б) учинчи нусха кейинги иш кунидан кечиктирмай хужжатни кабул килиш санаси кўрсатилган холда акцепт учун тўловчига топширилади;
3) тўловчи белгиланган муддатда талабномани банкка рахбар (якка тартибдаги тадбиркор) имзоси билан, юкоридаги чап бурчакка акцепт тўгрисида белги кўйиб кайтариши керак. Тўловчи томонидан акцепт учун белгиланган муддатда ўзининг розилиги ёки тўловдан тўлалигича ёхуд кисман бош тортиши тўгрисида маълум килинмаган такдирда талабнома банк томонидан умумий тартибда акцептланади, бунда тўловдан кейин:
а) биринчи нусха банкнинг кун хужжатларига тикилади;
б) иккинчи нусха тўловчига шахсий хисобваракдан кўчирма билан топширилади.
Тўловчи томонидан тўлов талабномасининг акцептланиши факат мазкур банднинг 3-кичик бандида белгиланган тартибда амалга оширилади. Акцептни бошка усуллар билан расмийлаштиришга (дебиторлик-кредиторлик карзларини солиштириш далолатномасининг, бажарилган ишлар (хизматлар) тўгрисидаги далолатноманинг тўлов топширикномасига илова ва хоказо) йўл кўйилмайди.
Акцептсиз тўланадиган талабнома куйидагича такдим килинади:
1) тўловчи ва маблағларни олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, уч нусхада, бунда, тўлов тўлангандан сўнг:
а) талабноманинг биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикиб кўйилади;
б) талабноманинг иккинчи нусхаси тўловчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова килинади;
в) талабноманинг учинчи нусхаси маблағ олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова килинади;
2) тўловчи ва маблағларни олувчига турли хил банкларда хизмат кўрсатилса, икки нусхада.
Талабноманинг барча нусхалари почта оркали тўловчининг банкига юборилади, унда тўлов тўлангандан сўнг:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлари йигмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади.
иссиклик энергияси учун хисоб-китоблар килинган холларда талабноманинг икки нусхаси ва берилган иссиклик энергияси учун счёт-фактура истеъмолчига хизмат кўрсатувчи банкка бевосита етказиб берувчи томонидан кўйилади, унда тўлов тўлангандан сўнг:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси шахсий счётдан ва счёт-фактурадан кўчирма билан тўловчига (истеъмолчига) берилади.
Электрон тўловлар тизими оркали маблағ олувчининг банкида тўланган талабнома икки нусхада кўпайтирилади:
1) биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикиб кўйилади;
2) иккинчи нусхаси маблағ олувчининг шахсий счётидан олинган кўчирмага илова килинади.
Тўловчининг депозит счётида маблағлар йўк бўлганда талабнома "Муддатида тўланмаган хисоб-китоб хужжатлари" (2-сонли картотека) номли счётга жойлаштирилади ва ушбу хақда олувчининг банкига уч кун мобайнида маълум килинади ва конун хужжатлари билан белгиланган тартибда маблағларни келиб тушишига караб тўлаб борилади.
Тўловчининг депозит счётида етарли маблағлар бўлмаса, у холда банк талабномага кисман хақ тўлайди. Талабноманинг колган суммаси 2-сонли картотекага жойлаштирилади, бунда талабноманинг оркасида кисман тўланган сумма кўрсатилади.
Акцепт билан тўланадиган талабномалар:
Акцепт билан тўланадиган талабноманинг нусхаси, банкка келиб тушган кундан кейинги кундан кечиктирмай, тўловчининг вакилига “Тўлов муддатини кутаётган хисоб-китоб хужжатлари” журналида имзо чекдириб, топширилади ва шундан сўнг “Тўлов муддатини кутаётган хисоб-китоб хужжатлари” (1-сон картотека) хисоб ракамларига жойлаштирилади.
Тўлов топширикномасини тўловчининг вакилига мижознинг келмаганлиги сабабли имзо чекдириб топшириш мумкин бўлмаганда банк 10 иш куни тугаганидан кейин тўлов топширикномасини олувчининг банкига ижро этмасдан, чапдаги юкори бурчакда “Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмаган” деган ёзувни кайд этган холда кайтариб юборишга хақлидир. Бунда, агар мазкур даврда ушбу банкдаги тўловчининг хисоб ракамлари бўйича унинг топширигига кўра маблағларни хисобдан чикариш операциялари (шу жумладан нақд пул бериш йўли билан) амалга оширилган бўлса, маблағ олувчи тўловчининг банкидан Хисоб ракамларини очиш бўйича белгиланган талабларни, маблағларни кирим килиш ва мижозларнинг хисоб ракамларидан хисобдан чикариш, иш хақига ва конун хужжатларида назарда тутилган бошка эхтиёжларга нақд пул бериш тартибини бузганлик учун тижорат банкларига нисбатан жарима жазосини кўллаш тартиби тўгрисидаги низомга мувофик жарима ундиришга хақли.
Тўловчининг банки томонидан талабнома акцептининг куйидаги муддати белгиланади:
а) акцепт учун талабнома топширилганидан кейинги кундан бошлаб уч иш куни - бир шахардаги мижозлар учун;
б) акцепт учун талабнома топширилганидан кейинги кундан бошлаб беш иш куни - бошка шахардаги мижозлар учун;
в) акцепт учун талабнома топширилган кундан кейинги кундан бошлаб 10 кунгача - тўловчининг асосли илтимосномаси бўйича.
Тўловчи белгиланган муддатда унга хизмат кўрсатадиган банк акцептдан кисман ёки тўлик воз кечиши тўгрисида ёзма ариза топшириш хукукига эгадир.
Акцептдан тўлик ёки кисман воз кечилган такдирда тўловчи банкка имзо намуналари карточкасида кўрсатилган шахслар имзоси билан воз кечиш сабабларини кўрсатган холда ёзма воз кечишни такдим этиши керак. Банклар воз кечишнинг асосланганлигини (воз кечиш сабабларини), шунингдек воз кечиш асосларига доир низоларни кўриб чикмайди.
Агар белгиланган муддатда тўловчи акцептдан ёзма воз кечишни такдим этмаса, талабнома акцептланган деб хисобланади.
Тўлик акцептдан ёзма воз кечиш (воз кечиш сабаблари кўрсатилган холда) олинганда талабнома ўша куниёк 1-сон картотекадан олинади ва ёзма воз кечишнинг кўчирма нусхаси билан биргаликда ижро этилмасдан олувчининг банкига почта оркали кайтарилади. Акцептдан кисман воз кечилганида талабнома тўловчи томонидан акцептланган суммада тўланади, маблағ бўлмаганда эса 2-сон картотекага жойлаштирилади. Талабноманинг дастлабки суммаси доира килиб ўраб кўйилади ва ёнма-ён тўловчи томонидан акцептланган сумма кўйилади. Бунда банк маблағ олувчининг банкини тўловчи томонидан акцептдан кисман воз кечилиши тўгрисида ёзма равишда хабардор килиши шарт. Акцептсиз тўланадиган талабномалар:
Куйидаги холларда тўловчиларнинг хисоб ракамларидан маблағларни акцептсиз хисобдан чикариш амалга оширилади:
а) иссиклик энергияси учун хисоб-китобларда. Бу холда сотилган иссиклик энергияси учун тўлов топширикномаси ва хисобварак-фактура етказиб берувчи томонидан истеъмолчига хизмат кўрсатадиган банкка кўйилади. Бунда “Тўлов тафсилотлари” устунида “Хисоб асбобларининг кўрсатишлари асосида" ёки “Тарифлар асосида” ёзуви кайд этилади. Хисобварак-фактура белгиланган тартибда расмийлаштирилиши, шу жумладан истеъмолчининг имзоси билан тасдикланиши керак; б) талабномага даъво суммасини тан олиш тўгрисида карздор ёзма жавобининг асл нусхаси илова килинган такдирда. Бошка хужжатларнинг (дебиторлик-кредиторлик карзларини солиштириш далолатномаси, бажарилган ишлар (хизматлар) тўгрисида далолатнома ва хоказоларнинг) талабномага илова килиниши акцептсиз хисобдан чикариш учун асос бўла олмайди;
в) банклар томонидан - хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кредитлар бўйича карз ўз вактида сўндирилмаганида, карздорларнинг бошка банкларда очилган иккиламчи хисоб ракамларида.
Талабноманинг юкоридаги ўнг бурчагига “Акцептсиз” деб ёзиб кўйилади ёки штамп кўйилади. Банк илова килинган хужжатларнинг уларнинг талабномада кўрсатилган реквизитларига мувофиклигини текширади.
Акцептсиз тўланадиган, операция куни давомида тўловчининг банкига келиб тушган талабномалар ўша куниёк тўланади, тўловчининг хисоб ракамларида маблағ бўлмаган ёки етарли бўлмаган холда эса 2-сон картотекага тўланмаган суммада жойлаштирилади.
Акцептсиз тўлов талабномалари кисман тўланган холда дастлабки сумма доира килиб ўраб кўйилади ва ёнма-ён кисман тўлашдан колган сумма кўйилади.
Инкассо топширикномаси маблағ олувчининг банкка тўловчининг счётидан сўзсиз тартибда маблағларни хисобдан чикариш тўгрисидаги топширигини англатади.
Куйидагилар инкассо топширикномаларини кўя оладилар:
а) солик органлари - давлат бюджетига соликлар ва бошка мажбурий тўловлар, Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташкари Пенсия жамгармасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Республика йўл жамгармасига мажбурий тўловлар бўйича тўловлар хамда бокимандаларни ундириш тўгрисида, шунингдек юридик шахслар томонидан истеъмол килинган электр энергияси учун муддати ўтказиб юборилган карзни ундириш пайтида;
б) божхона органлари - ўз муддатида тўланмаган божхона тўловлари ва жарималарни ундириш тўгрисида;
в) суд ижрочилари ва ундирувчилари - ижро хужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўгрисида;
г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - молиялаш жарагнида республика бюджетидан белгиланганларидан ортикча ўтказилган маблағларни кайтариш учун бюджет ташкилотларининг хисоб ракамларига, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чикариш ва ракобатни ривожлантириш давлат кўмитаси такдим этган хужжатлар бўйича гайриконуний олинган маблағларни ва жарима ундириш учун хўжалик юритувчи субъектларнинг банк хисоб ракамларига, шунингдек юкори молия органлари - куйи молия органларининг бюджет хисоб ракамларига
Ижро хужжатлари бўлиб куйидагилар хисобланади:
а) судлар томонидан берилган ижро варакалари;
б) судга тааллукли бўлган буйруклар;
в) алиментларни тўлаш бўйича келишувларни нотариал тасдиклаш;
г) нотариусларни ижро устхатлари;
д) мехнат низолари бўйича комиссиянинг, улар кабул килган карорлари асосида берадиган гувохномалари;
е) маъмурий хукукбузишлар тўгрисидаги ишларни кўриб чикишга ваколат берилган органлар (мансабдор шахслар) томонидан чикарилган карорлар;
ж) суд ижрочиларининг карорлари;
з) конун хужжатлари билан кўзда тутилган холларда бошка органларнинг актлари.
Ижро хужжатлари асосида кўйилган пул воситаларини ундириш бўйича инкассо топширикномалари банк томонидан ижро хужжатини асл нусхаси ёки унинг дубликати илова килинган холда кабул килинади. Тўловчиларнинг счётларидан маблағларни хисобдан чикаришда ушбу хужжатларнинг нусхаларидан фойдаланиш ман этилади.
Ижро хужжатлари бўйича суммаларни ундириш бўйича инкассо топширикномаларида ижро хужжатининг тартиб ракамига ва санасига таяниш, шунингдек давлат божи харажатлари ва карз суммалари алохида ажратиб кўрсатилиши керак.
Инкассо топширикномасини тўгри кўйилиши бўйича жавобгарлик инкассо топширикномасини кўйган шахс зиммасига юклатилади. Банклар тўловчиларнинг ўз счётларидан сўзсиз тартибда пул маблағларини хисобдан чикариш бўйича эътирозларини кўриб чикмайдилар.
Маблағ олувчилар фойдасига маблағларни хисобдан чикариш бўйича хужжатлар конун хужжатларида белгиланган муддатдан ўтказилиб такдим килинган бўлса, банк ушбу хужжатларни инкассо учун кабул кил
майди.
Ундириб олишни вактинча ёки тўлик тўхтатиб кўйиш конун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ундириб олиш тўхтатилган хужжат инкассо талабномасини кўйган шахсга кайтарилиши шарт.
Мазкур Низомнинг 47-бандига мувофик хужжатни топшириш ёки жўнатишда банк хужжатни банкнинг бош бухгалтери ва бухгалтерининг имзоси, банкнинг мухри билан тасдиклайди ва куйидагиларни кўрсатиб устхат ёзади:
а) хужжатни банкка келиб тушган санасини;
б) агарда банк бўлими томонидан хужжат кисман тўланган бўлса, ундириб олинган сумманинг микдорини (ёзма равишда);
в) банк томонидан хужжатни бериш ёки жўнатиш санасини.
Инкассо топширикномаларини мазкур Низомнинг 41-бандида кўрсатилган шахслар томонидан бир шахар ичида хисоб-китобларда - хизмат кўрсатувчи банкка ёки бевосита тўловчининг счёти юритилагтган банкка, бошка шахар билан хисоб-китобларда - факат хизмат кўрсатувчи банкка такдим килинади.
Инкассо топширикномаси банкка куйидаги тартибда такдим килинади:
1) агар тўловчи ва маблағ олувчига битта банкда хизмат кўрсатилганда - тўртта нусхада, бунда:
а) инкассо топширикномасининг биринчи, иккинчи ва учинчи нусхалари ижро учун банкда колдирилади;
б) тўртинчи нусха кабул килиш санасини кўрсатган холда бухгалтер томонидан имзоланиб ва унга бириктирилган банкнинг мухри билан тасдикланиб маблағ олувчига кайтарилади;
2) бир шахар ичида хисоб-китоблар килишда инкассо топширикномалари бевосита тўловчининг банкига уч нусхада такдим килиниши мумкин, бунда:
а) биринчи ва иккинчи нусхалар ижро хужжатлари илова килинган холда ижро учун банкда колдирилади;
б) учинчи нусха кабул килиш санасини кўрсатган холда бухгалтер томонидан имзоланиб ва унга бириктирилган банкнинг мухри билан тасдикланиб маблағ олувчига кайтарилади;
3) бошка шахарлар билан хисоб-китоблар килишда инкассо топширикномалари факат хизмат кўрсатувчи банкка уч нусхада такдим килинади, бунда:
а) биринчи ва иккинчи нусхалари ижро хужжатлари билан бирга почта оркали тўловчининг банкига бухгалтер томонидан имзо кўйилиб ва унга бириктирилган банкнинг мухри билан тасдикланиб, хужжатларни кабул килиш санаси кўрсатилган холда жўнатилади;
б) учинчи нусха кабул килиш санасини кўрсатган холда бухгалтер томонидан имзоланиб ва унга бириктирилган банкнинг мухри билан тасдикланиб маблағ олувчига кайтарилади.
Тўловчининг банкида инкассо талабномасини бажарилиши куйидаги тартибда бажарилади:
1) агар тўловчи ва маблағ олувчига битта банкда хизмат кўрсатилса, унда:
а) инкассо топширикномасини биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси ижро хужжатлари илова килинган холда шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади;
в) учинчи нусхаси шахсий счётдан кўчирма билан биргаликда маблағ олувчига кайтарилади;
2) бир шахар ичидаги хисоб-китобларда:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси ижро хужжатлари илова килинган холда шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади;
3) бошка шахарлар билан хисоб-китобларда:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси кжро хужжатлари илова килинган холда шахсий счётдан кўчирма билан бирга тўловчига берилади.
Бир шахар ичидаги ёки бошка шахарлар билан хисоб-китобларда тўланган электрон тўлов тизимида кабул килинган электрон инкассо топширикномаси маблағ олувчининг банкида икки нусхада когозга чикарилади:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикиб кўйилади;
б) бошка нусхаси маблағ олувчининг шахсий счётидан кўчирмага илова килинади.
Агар тўловчининг счётида маблағ бўлмаганда. инкассо топширикномаси 2-сонли картотекага жойлаштирилади ва конун хужжатлари билан ўрнатилган тартибда тўланади.
Инкассо талабномаси банкнинг айби билан бажарилмаса ёки керакли тарзда бажарилмаган холларда, банк конунчиликда кўзда тутилган асослар ва микдорларда жавобгардир.
Хисоб-китобларнинг аккредитив шаклида, мижознинг (тўловчининг) топширигига ва унинг кўрсатмасига мувофик аккредитив очган банк (банк-эмитент), ўз зиммасига унинг контрагенти-маблағ олувчи фойдасига тўловни амалга ошириш мажбуриятини ёки маблағ олувчи томонидан аккредитивда кўзда тутилган хужжатларни ва бошка шартларни бажариш шарти билан ушбу тўловларни амалга ошириш бўйича ваколатларни бошка банкка такдим этишни ўз зиммасига олади.
Аккредитив бўйича хисоб-китоблар килиш тартиби ва унинг амал килиш муддати тўловчи ва маблағ олувчи ўртасидаги шартномада белгиланади.
Шартномада шунингдек куйидагилар кўрсатилиши керак:
а) банк-эмитентнинг номи;
б) аккредитивнинг тури ва уни бажариш усуллари;
в) аккредитив очилганлиги тўгрисида маблағ олувчини хабардор килиш усули;
г) аккредитивлар бўйича маблағларни олиш учун маблағ олувчи томонидан такдим килинадиган хужжатларни тўлик рўйхати ва аник тавсифномаси;
д) махсулотлар юклаб жўнатилгандан (ишлар бажарилгандан, хизматлар кўрсатилгандан) кейин хужжатларни такдим этиш муддати, уларни расмийлаштиришга доир талаблар.
Аккредитивларни копланган (депонентланган) ёки копланмаган турларда очилиши мумкин.
Копланган (депонентланган) аккредитивларни очишда банк-эмитент уни очишда мижознинг шахсий маблағларини ёки унга берилган кредитни банк-эмитентнинг мажбуриятлари амалда бўлган барча муддатга ижрочи банк ихтигрига ўтказишга мажбурдир.
Копланмаган аккредитивни очишда банк-эмитент ижрочи банкка банк-эмитентнинг ижрочи банкда юритилаётган счётидан барча аккредитив суммасини хисобдан чикариш хукукини беради.
Банкларда аккредитивлар кўзда тутилмаган холлар бўйича алохида счётларда ва 22602-сонли "Мижозларнинг аккредитив бўйича депозитлари" баланс счётида хисобга олинади. Хар бир маблағ олувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда аккредитивлар бўйича алохида депозит счётлар очилади.
Копланган ва копланмаган аккредитивлар чакириб олинадиган ва чакириб олинмайдиган бўлиши мумкин. Унинг матнида ушбу белги бўлмаган холатда аккредитив чакириб олинувчи хисобланади.
Чакириб олинувчи аккредитив банк-эмитент томонидан маблағ олувчи билан олдиндан келишиб олинмасдан хам ўзгартирилиши ёки бекор килиниши мумкин. Аккредитивни чакириб олиш маблағ олувчи олдида банк-эмитент учун кандайдир мажбуриятларни пайдо килмайди. Тўловчи маблағ олувчига чакириб олинадиган аккредитивнинг шартларини ўзгартириш ёки бекор килиниши тўгрисидаги барча фармойишларни факат банк-эмитент оркали бериши мумкин, ушбу банк эса маблағ олувчининг банкига хабар беради, охиргиси эса - маблағ олувчига хабар беради.
Ижрочи банк чакириб олинувчи аккредитив бўйича тўловларни ва бошка операцияларни амалга оширишга мажбур, агар аккредитивни ўзгартириш ёки бекор килиш тўгрисидаги хабарнома олинмаган бўлса.
Маблағ олувчининг розилигисиз, унинг фойдасига очилган чакириб олинмайдиган аккредитив ўзгартирилиши ёки бекор килиниши мумкин эмас.
Ижрочи банк банк-эмитент билан тузилган шартнома асосида чакириб олинмайдиган аккредитивни тасдиклаши мумкин. Бундай холларда чакириб олинмайдиган аккредитив тасдикланган аккредитив деб хисобланади.
Тасдикланган аккредитивларда ижрочи банк ўзига банк-эмитентнинг аккредитивнинг шартларига мувофик тўловни амалга ошириш бўйича мажбуриятларига кўшимча мажбуриятларни кабул килади.
Тасдикланган аккредитив ижрочи банкнинг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор килиниши мумкин эмас.
Аккредитив бўйича депозит счётдан нақд пул берилиши, шунингдек аккредитивни бошка шахслар номига кайта расмийлаштириш ман этилади.
Хисоб-китобнинг аккредитив шаклида тўловчи банкка аккредитив олиш учун аризани такдим килади.
Аккредитив шартларини тўлик рўйхати, тасдикловчи хужжатларнинг аник тавсифномаси йўк бўлган холда аккредитив бўйича маблағларни олиш учун олувчи томонидан такдим килинган хужжатлар ва аккредитив олиш учун аризада мазкур Низомнинг 56-банди билан уларни расмийлаштириш талабларига риоя этилмаганлар банк томонидан тўловчига кайтарилади ва аккредитив счётлар очилмайди.
Аккредитивларни очиш тўгрисидаги ариза банк-эмитентга икки нусхада такдим этилади:
а) биринчи нусха тўловлар амалга оширилгандан сўнг банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикилади;
б) иккинчи нусхаси эса маблағлар тўловчининг шахсий варакасидан олинган кўчирмага илова килинади.
Бир вактнинг ўзида аккредитив суммаси кўзда тутилмаган холатлар счётига кирим килинади.
Мижознинг аризасига кўра электрон тўловлар тизими бўйича аккредитивланган сумма маблағ олувчининг банкига жўнатилади ва маблағ олувчининг аккредитив счётига ўтказилади. Ижрочи банк маблағ олувчига маблағлар келиб тушганлиги хақида хабар беради.
Ижрочи банкда аккредитивларни очиш тўгрисидаги ариза икки нусхада когозга чикарилади, бунда:
а) биринчи нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикиб кўйилади;
б) иккинчи нусхаси 1-сонли картотекага жойлаштирилади.
Маблағ олувчининг талаб килиб олинувчи депозит счётига маблағларни ўтказиш улар томонидан банкка аккредитивни амал килиш муддати тугагунигача шартномада кўзда тутилган ва аккредитивни барча шартларини бажарилганлигини тасдикловчи хужжат такдим килинган холда амалга оширилади.
Маблағ олувчи ижрочи банкка тасдикловчи хужжатларни икки нусхада такдим килади.
Ижрочи банк маблағ олувчи томонидан аккредитивнинг барча шартларига риоя килинганлиги, шунингдек тасдикловчи хужжатларнинг тўгри расмийлаштирилганлигини текшириш шарт.
Ушбу шартларнинг лоакал биттаси бузилганида хам аккредитивлар бўйича тўловлар тўланмайди.
Маблағ олувчининг депозит счётига маблағларни ўтказишда ижрочи банкка тўрт нусхада мемориал ордер ёзилади, "Тўловлар деталлари/максадлари" устунида тўлов кайси шартнома асосида амалга оширилагтган бўлса, шу шартноманинг тартиб раками ва санаси кўрсатилади, ва:
а) мемориал ордернинг биринчи нусхаси тасдикловчи хужжатларнинг бир нусхаси билан бирга банкнинг кунлик хужжатлари йигмасига тикилади;
б) иккинчи ва учинчи нусхалар, уларга тасдикловчи хужжатлар илова килинган холда банк-эмитентга жўнатилади;
в) мемориал ордернинг тўртинчи нусхаси маблағ олувчига унинг шахсий счётидан олинган кўчирма билан биргаликда берилади.
Бир вактнинг ўзида аккредитив бўйича тўланган сумма 1-сонли картотекадан хисобдан чикарилади.
Банк-эмитент аккредитивни ижро этилганлиги тўгрисидаги хужжатни ижрочи банкдан олгандан сўнг олинган мемориал ордерга асосан кўзда тутилмаган холлар счётидан аккредитив суммасини хисобдан чикаради ва тасдикловчи хужжатлар илова килинган мемориал ордернкнг бир нусхасини тўловчига беради.
Маблағ олувчининг банкида аккредитивни гпиш куйидаги холларда амалга оширилади:
а) аккредитивни амал килиш муддати тугаганда;
б) маблағ олувчининг аккредитивдан кейинчалик фойдаланишдан бош тортиши тўгрисидаги ёзма аризасига биноан агар ушбу ариза аккредитивнинг амал килиш муддати тугагунча берилган бўлса, хамда ушбу аккредитив шартларида кўзда тутилган бўлса;
в) тўловчининг аккредитивни тўлик ёки кисман чакириб олиш тўгрисидаги ёзма талабномасига биноан, агар ушбу аккредитив шартларида кўзда тутилган бўлса. Аккредитив банк-эмитент томонидан хабарнома олинган кунда 22602-сонли "Аккредитивлар бўйича мижозларнинг депозитлари" баланс счётидаги суммадан кам бўлмаган суммага камайтирилади ёки гпилади.
Ижрочи банк аккредитивни бекилганлиги тўгрисида банк-эмитентга хабар беради. Фойдаланилмаган сумма тўловчининг банкига, маблағлар депонентланган счётга ўтказилади.
Аккредитив тўлик ишлатилмаган ёки тўловчининг талаб килиб олинувчи депозит счёти жойлашган банк-эмитентга кайтарилган холларда, кўзда тутилмаган холатлар счёти хам гпилади.
Маблағ олувчининг банкида аккредитивга кисман хақ тўланганда, тўланган суммалар хақ тўлаш давомида банк-эмитентнинг кўзда тутилмаган холатлар счётидан хисобдан чикариб борилади.
Тижорат банкининг хисоб-китоб чеки (кейинчалик матнда - чек) мижознинг хизмат кўрсатувчи банкига чек берувчининг счётидан чек ушловчининг счётига маълум суммадаги маблағларки ўтказиш бўйича берган топширигидир.
Чеклар тижорат банклари буюртмасига кўра уларнинг фаолияти учун етарли бўлган микдорда Марказий банкнинг "Давлат белгиси" ДИБ томонидан тайгрланади. Бунда, чекнинг раками ва серияси,
банк-эмитентнинг номи ва фирма белгиси босмахона усулида чоп этилади.
Чеклар товарлар, ишлар ва хизматлар учун жисмоний шахслар ва юридик шахслар/якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги факат нақд пулсиз хисоб-китобларда кўлланилади.
Чекнинг максимал суммаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан. минимал суммаси эса - тижорат банклари томонидан мустакил равишда белгиланади.
Банк чек берганда жисмоний шахснинг аризасига биноан чекнинг суммасига 20206-сонли "Жисмоний шахсларнинг талаб килингунга кадар депозитлари" баланс счётида алохида иккиламчи шахсий счётни очади ва тўловларни факат шу счётдан амалга оширади.
Чек омонат кўйувчи жисмоний шахснинг депозит счётида сакланагтган маблағлар хисобига ёки топширилган нақд пул суммасига берилади.
Чек икки кисмдан иборат, яъни чекнинг ўзи ва унинг милки (корешоги). Милкда чекда кўрсатилган суммани тасдикловчи назорат ракамлари кўрсатилади.
Чекнинг амал килиш муддати тижорат банклари томонидан мустакил равишда белгиланади.
Агар чек амал килиш муддатида банкка такдим килинмаган бўлса, у холда чек суммаси 29842-сонли "Харакатсиз депозитлар" баланс счётида хисобга олинади. Чек эгаси амал килиш муддати тугаган чек билан банкка мурожаат килган такдирда, банк каршиликсиз чек эгасининг паспорти (ёки унга тенглаштирилган бошка хужжат) асосида чекни кабул килиши ва тўлаб бериши лозим.
Чекларни бериш тартиби:
1) чек берагтганда банкнинг жавобгар ходими куйидаги реквизитларни тўлдириши шарт:
а) чек берилган санани;
б) чек бўйича бериладиган суммани ракамлар ва сўз билан;
в) жисмоний шахснинг (чек берувчининг) фамилияси, исми ва шарифи;
г) паспортнинг (ёки унга тенглаштирилган бошка хужжатнинг) серияси ва тартиб ракамини;
д) чек берувчининг талаб килиб олинадиган депозит счётини;
е) чек берган банкнинг хос раками ва номини;
ж) "КК.ОО.ЙЙЙЙ" шакли бўйича чек амалда бўладиган охирги санани, бунда "КК" - кун, "ОО" - ой, "ЙЙЙЙ" - йил.
Кўрсатилган реквизитлар тўлдирилгандан кейин банкнинг жавобгар ходимлари чекга имзо кўйишлари, чекдан милкни назорат ракамлари жойлашган чизик бўйича шундай киркиб ажратиладики, бунда кесиш чизигида колган сонлар чек суммасига мос келиши ва мухр билан тасдиклашлари керак. Чек олувчи чекни олганлиги тўгрисида имзо кўйиш учун чек милкини бериши. алохида дафтарга чекнинг сериясини ва тартиб ракамини, чек ёзилган шахснинг исми, шарифи ва фамилиясини, шунингдек чек суммаси (омонат бўйича счётда сакланагтган маблағлар ёки депозит счётдан кўчирилган нақд пулларда кўйилгаи маблағлар хисобига берилганлиги алохида кўрсатилиб) ёзиб куйилади;
2) кассир банкнинг жавобгар ходимидан барча зарурий хужжатларни олгач:
а) хужжатларни тўгри расмийлаштирганлигини текширади ва уларни имзолайди;
б) хисоб-китоб чекини олувчи шахсни чакиради, олувчидан чек учун пул (кўйиладиган нақд пул суммасига) ва чек учун тўловни кабул килади;
в) олувчига хисоб-китоб чекини беради;
г) чек милкини операцион кунининг охиригача ўзида колдиради;
3) операцион куннинг охирида кассир хисоб-китоб чекларини милклари жойлашган бандеролда белгиланган реквизитлар билан бир каторла нақд пулларда олинган суммани ва омонат дафтарчасидан хисобдан чикарилган суммани (ва жисмоний шахсларнинг талаб килиб олинадиган депозит счётидан) кўрсатади, шундан кейин чекнинг милкларини банкнинг жавобгар ходимига топширади.
Хисоб-китоб чекининг милки ракамлари ва саналари бўйича тўланган ёки копланган чек таккослаш ёки чек суммаси брон килинган 20206-сонли "Жисмоний шахсларнинг талаб килиб олингунга кадар депозитлари" счётидан хисобдан чикариш учун банкка келгунга кадар сакланади.
Шундан сўнг хисоб-китоб чекларининг милклари банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикиб кўйилади;
4) агарда чек бланкасини тўлдиришда хатога йўл кўйилса, унда ушбу бланка бузилган деб хисобланади ва уни ўрнига янгиси тўлдирилади. Бундай холларда бузилган чек бланкаси куйидаги тартибда хисобдан чикарилади:
а) харфлар билан ёзилган "Хисоб-китоб" сўзидан бир кисми киркиб олинади;
б) чек бланкасига кўндаланг килиб "Бузилган" деган ёзув ёзилади ва сана кўрсатилади;
в) бош бухгалтер ва кассир томонидан имзоланади;
5) кабул килинган, ишлатилган ва кайтарилган чек бланкаларининг хисоби катъий хисоботдаги бланкаларнинг харакатини хисобга олиб бориладиган дафтарда, кўзда тутилмаган холатлар счётидан юритилади. Кун давомида хисоб-китоб чеки бланкалари чиким ордери бўйича кўзда тутилмаган холатлар счётидан хисобдан чикарилади.
Чеклар бўйича тўлов тўлаш тартиби:
1) товарлар, ишлар ва хизматлар учун хақ тўлашга чек такдим килинганда, ушбу чекларни кабул килиш вазифаси юклатилган чек ушловчи корхона ходими, чекни белгиланган намунадаги бланкада тўлдирилганлигини, ўчириб-тузатишларни йўклигини, назорат ракамлар чекда ёзилган суммага мувофиклигини, чек муддати ўтказиб юборилмаганлигини, унда банк бўлими мухрининг аник изи ва имзолар мавжудлигини текшириб кўради, шундан сўнг шахснинг чек беришга асос бўлган хужжатини тўгрилигига ишонч хосил килади.
Текширув бажарилган ва товарлар, ишлар ва хизматлар учун чек тўловга кабул килингандан сўнг чек ушловчи ташкилотнинг ходими хисоб-китоб чекининг орка томонидан ташкилотнинг мухри ва мансабдор шахснинг имзосини кўяди;
2) агар сотилагтган товарни, бажарилган ишни ёки кўрсатилган хизматни киймати чекнинг суммасидан паст бўлса, у холда чек ушловчи ташкилот ушбу чек суммасининг 25 фоизидан ошмаган микдордаги кийматини нақд пулда беради;
3) товарлар, ишлар ва хизматлар тўлови учун кабул килинган чеклар чек ушловчи ташкилот томонидан унга хизмат кўрсатувчи банк бўлимларига пул тушуми билан бирга инкассатор оркали белгиланган тартибда топширилади;
4) банк томонидан кабул килинган чеклар бўйича тўловлар куйидаги тартибда амалга оширилади:
а) агар чек берувчи ва чек ушловчига битта банкда хизмат кўрсатилса, чеклар чек ушловчи ташкилот счётининг кредити ва "Инкассо килинган пул тушумлари ва чеклар" счёти оркали чек берувчи счётининг дебети бўйича ўтказилади. Чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикилади;
б) агар чек берувчи ва чек ушловчига бошка-бошка банкларда хизмат кўрсатилса:
чек ушловчининг банкида олинган чекка асосан чек ушловчининг счётига маблағлар ўтказилади. Тижорат банкининг электрон хисоб-китоб чеки электрон тўловлар тизими оркали чек берувчининг банкига жўнатилади. Чекнинг асл нусхаси банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикилади;
чек берувчининг банкида олинган электрон чекка асосан дастурий тарзда чек ушловчининг иккиламчи счётидан маблағларни хисобдан чикариш амалга оширилади. Электрон чек когозга чикарилади ва банкнинг кунлик хужжатлар йигмасига тикилади;
5) чек нотариал идора тасдиклаган хужжатлар мавжуд бўлган такдирда, канча муддат ўтганлигидан катъи назар меросхўрлар ва бошка шахслар томонидан такдим килиниши мумкин. Текшириш ўтказилгандан сўнг банк бошкарувчиси ва бош бухгалтери чекни тўлашга рухсат беради;
6) фойдаланилмаган чек банкка такдим килинганда банкнинг ходими:
а) кўрсатилган чекни хақикийлигини ва хужжат кўрсатувчининг шахсини чек берилган хужжат асосида текширади;
б) чекнинг юз томонида куйидаги мазмундаги устхат ёзади:
"_______ - сонли счётга сумма ўтказилсин";
в) чекни банкнинг бош бухгалтерига беради, тасдикловчи хужжатни эса эгасига кайтаради;
7) чек йўкотилган такдирда, банк йўкотилган чек бўйича маблағларни хисобдан чикариш бўйича жавобгар бўлмайди. Пластик карточкалар жисмоний шахслар, юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар бир томондан ва махсулотни реализация қилувчи, ишни бажарувчи ёки хизматларни кўрсатувчи (кейинчалик матнда - савдо сотик ёки сервис хизмат корхоналари) юридик шахслар ёки якка тартибдаги тадбиркорлар иккинчи томонда туриб ўзаро нақд пулсиз хисоб-китобларда, шунингдек нақд пул берадиган шахобчалардан ва банкоматлардан нақд пул маблағларини олишда кўлланилади.
1-ИЛОВА
0505411008



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling