Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термез давлат университети
Амалий машғулотларнинг соатлар бўйича тақсимланиши
Download 61.83 Kb.
|
2 course integrated course 2020 20212 Ishchi dasturi 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жами: 36 Ҳаммаси
- Мустақил таълим учун ажратилган мавзуларнинг соатлар бўйича тақсимланиши
- Мавзу номи соат 3-семестр
- Фан буйича талабалар билимини баҳолаш мезонлари
- Баҳолаш мезонлари: Фан бўйича назоратлар қуйидагича ўтказилади. Оралиқ назорат
- Назоратларни баҳолаш жараёнида қуйидаги қоидаларга риоя этилади: а) 5 (аъло) баҳо
Амалий машғулотларнинг соатлар бўйича тақсимланиши
Амалий машғулотлар мультимедиа воситалари билан жиҳозланган аудиторияда олиб борилади. Талабалар билан ишлаш тартиби якка ҳолда, жуфтликда ва кичик гуруҳлардан иборат бўлади. Машғулотлар гуруҳда турли интерфаол методларга асосланган тарзда ўтилади Мустақил таълим учун ажратилган мавзуларнинг соатлар бўйича тақсимланиши
Мустақил иш мавзулари фан ўқитувчиси ва талабалар томонидан ишлаб чиқилади. Мавзулар талабани мустақил билим олишга онгли равишда йўналтириши лозим. Кафедра мутахассислари томонидан ҳар бир мавзу бўйича талабанинг мустақил ўқиб ўрганишига доир вазифа ва топшириқлар ишлаб чиқилади ва уларни бажариш учун аниқ кўрсатмалар мисоллар ёрдамида берилади. Тилни ўрганиш жараёнида талаба интерфаол усуллар воситасида мустақил таълим олишга рағбатлантирилади. Мустақил таълим учун қуйидаги мавзулар ва фаолият турлари тавсия этилади. 2 курс учун: 1. Тил ўрганувчининг кундалигини яратиш. 2. Мақола бўйича ҳисобот. 3. Чет тил ўрганувчисини кузатиш орқали ҳисобот ёзиш. 4. Таҳлилий иншо. 5. Замонавий методлар. 6. Лексикани ўқитишда коммуникатив методлар. 7. Грамматикани ўқитишда коммуникатив методлар. 8. Фонологияни ўқитишда коммуникатив методлар Фан буйича талабалар билимини баҳолаш мезонлари Талабанинг амалий машғулотларидаги, мустақил таълим топшириқларини бажариши ҳамда фаоллиги “5” баҳолик тизимда баҳоланиб борилади ва назорат турларида инобатга олинади.
Изоҳ: Оралиқ назорат фаннинг муайян бир бўлими (боб) тугагандан сўнг ўтказилади. Оралиқ ва якуний назоратлари қуйида келтирилган баҳолаш мезонлари ва қоидалар асосида баҳоланади. Баҳолаш мезонлари: Фан бўйича назоратлар қуйидагича ўтказилади. Оралиқ назорат огзаки ва ёзма иш шаклида ўтказилади. Бунда вариантлар 5 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 1 баллгача баҳоланади; Якуний назорат- огзаки иш шаклида ўтказилади. Бунда вариантлар 5 та саволдан иборат бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб 1 баллгача баҳоланади Назоратларни баҳолаш жараёнида қуйидаги қоидаларга риоя этилади: а) 5 (аъло) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим хулоса ва қарор қабул қилиш ижодий фикрлай олиш мустақил мушоҳада юрита олиш; моҳиятини ва мазмунини тушуниш билиш ва айтиб бериш олган билимини амалда қўллай олиш; тасаввурга эга бўлиш. б) 4 (яхши) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим мустақил мушоҳада юрита олиш олган билимини амалда қўллай олиш моҳиятини ва мазмунини тушуниш билиш ва айтиб бериш тасаввурга эга бўлиш. в) 3 (қониқарли) баҳо учун талабанинг билим даражаси қуйидагиларга жавоб бериши лозим моҳиятини ва мазмунини тушуниш билиш ва айтиб бериш олган билимини амалда қўллай олиш; тасаввурга эга бўлиш. г) қуйидаги ҳолларда талабанинг билим даражаси 2 (қониқарсиз) баҳо билан баҳоланиши мумкин мавзу ҳақида тасаввурга эга бўлмаса, билмаслик ижодий ёндошувнинг мавжуд эмаслиги хулосаларда қалтис хатоларнинг йўл қўйилганлик Оралиқ назорат Тест шаклида ўтказилса вариант 30 та саволдан иборат бўлса қуйидагича баҳоланади: 26-30 “5” (аъло) 21-25 “4” (яхши) 17-20 “3” (қониқарли) 16 ва ундан кам бўлса “2” (қониқарсиз) “Ёзма” шаклда ўтказилса саволлар таркиби 3 тадан иборат бўлади ва ҳар бир савол “5” баҳоли тизимда баҳоланади, амалий, семинар ва тажриба машғулотларининг умумий баҳосининг ўртачаси олиниб, ОН баҳоси билан ўртача баҳони ҳисобга олишни тавсия этамиз. Якуний назорат Тест шаклида ўтказилса вариант 30 та саволдан иборат бўлса қуйидагича баҳоланади: 26-30 “5” (аъло) 21-25 “4” (яхши) 17-20 “3” (қониқарли) 16 ва ундан кам бўлса “2” (қониқарсиз) “Ёзма” шаклда ўтказилса саволлар таркиби 5 тадан иборат бўлади ва ҳар бир савол “5” баҳоли тизимда баҳоланиб ўрта баҳо ҳисобга олинади. Download 61.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling