Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Download 1.26 Mb.
bet2/5
Sana09.12.2020
Hajmi1.26 Mb.
#162559
1   2   3   4   5
Bog'liq
w2SDxXPD-Utgq5jph8-q4-hSkfYpfTZw

2-расм. Сувўтларнинг жинсий кўпайиш усуллари: 1-изогамия; 2-гетерогамия; 3-оогамия; 4-конъюгация.

Яшил сувўтлар вакилларида изогаметалар вегетатив ҳужайра протопластининг бўлиниши натижасида бунёдга келади. Аммо, қўнғир сувўтлари эктокарпус ва сфацелярия тартибининг вакилларида вужудга ке- ладиган изогаметалар кўп камерали гаметангий ёки кўп уяли спорангийдан ҳосил бўлади. Кўпчилик сувўтларнинг жинсий ку­пайиш вақтида қўшилувчи гаметаларнинг бири фаол, иккинчиси эса суст ҳаракат қилади. Масалан, эктокарпус ва сфацеляриянинг урғочи гаметасида ҳаракатланиш муддати қисқа бўлиб, эркак гаметаларнинг ҳаракати узоқ вақт давом этади. Урғочи гамета харакатдан тўхтагандан сўнг эркак гаметалар ҳам ҳаракатдан тўхтайди.

Шакли ҳар хил, яъни бири кичикроқ ва серҳаракат, иккинчиси каттароқ ва суст ҳаракат қилувчи гаметаларнинг бир-бири билан қўшилиши анизогамия ёки гетерогамия дейи­лади (2-расм, 2).

Йирик ҳаракатсиз гамета урғочи гамета ёки тухум ҳужайра деб, кичик ҳаракатчан гамета эркак ҳужайра ёки сперматозоид деб аталади (2-расм,3). Ана шундай гаметаларнинг қўшилишига оогамия дейилади Қизил сувўтларнинг оогонийси карпоген деб аталади. Унинг ичида ҳаракатсиз тухум ҳужайра жойлашади. Эркак гамета — спермаций ҳаракатсиз бўлиб, бир ҳужайрали антеридийдан етилади. Ипсимон сувўтларда оогамия кенг тарқалган. У монад ва коккоид шаклдаги содда тузилган сувўтларда ҳам учрайди. Ипсимон сувўтларнинг ту­хум, ҳужайраси ва спермаси оогония (карпоген) ва антеридий деб аталадиган махсус органларда етилади, улар вегетатив органлардан кескин фарқ қилади.

Айрим ҳолларда жинсий кўпайиш (конъюгация) жинсларга дифференцияланмаган иккита вегетатив ҳужайра моддаларининг қўшилиши билан боради (2-расм, 4). Копуляция пайтида қўшилишда иштирок этаётган ҳужайраларда каналчалар ҳосил бўлиб, бу каналчалар оркали бир ҳужайра моддаси иккинчи ҳужайра моддасига қуйилиб, зигота ҳосил бўлади.

Гаметаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлган индивид зиго­та деб аталади. Зигота қалин пўст билан ўралган бўлиб, унинг таркибида озиқ моддалар (ёғ) ва ёғда эриган қизил рангли — астаксантин бўлади.

Зигота тиним даврини ўтгандан кейин, диплоид ядроси редукцион бўлиниб, гаплоид хромосомли тўртта ҳаракатчан ёки ҳаракатсиз зооспора ҳосил бўлади. Уларнииг ҳаммаси ёки бир қисми янги индивидга айланади.



Кўк- яшил сувўтлар бўлими- CUANOPHYTA

Кўк-яшил сувўтлар табиатда кенг тарқалган бўлиб, Ер шариинг деярли ҳамма қисмида учрайди. Ҳозирги вақтда кўк-яшил сувўтларнинг 2000 (айрим маълумотларга кўра 7500) тури фанга маълум. Улар жуда қадимий организмлар бўлиб, бундан тахминан 3 млрд йил олдин пайдо бўлган. Улар Протерозой эрасига тааллуқли қатламларда ҳам тошга айланган ҳолда топилган. Олимларнинг тахминича Ер шари атмосферасини кислород билан бойитишда кўк-яшил сувўтлар катта рол ўйнаган.

Кўк-яшил сувўтларнинг ҳужайраси юмалоқ, ипсимон, эллиписсимон, цилиндрсимон бўлиб, улар бир ҳужайрали, колониал ва кўп ҳужайрали формаларга эгадир. Кўк-яшил сувўтларнинг ҳужайра пўсти қалин шилимшиқ модда билан ўралган ҳолда ҳам бўлади. Улар оддий ҳужайралардан ташқари йирик ҳамда ҳужайра деворлари қалинлашган ҳужайралар – гетероцисталар ҳосил қилади. Гетеросисталар азотни фиксация қилиш хусусиятига эга бўлиб, бошқа ҳужайраларни азотли моддалар билан таъминлаб туради.

Кўк-яшил сувўтлар ҳужайрасида хивчинлар бўлмайди. Бу организмлар асосан иккига бўлиниш йўли билан кўпаяди. Жинсий кўпайиш буларда содир бўлмайди.

Кўк-яшил сувўтларда пигментларнинг таркиби бошқа автотроф организмлардан фарқ қилади. Уларнинг ҳужайраси таркибида хлорофилл “а”, каротиноидлар ва кўк ранг берувчи фикоэритрин пигментлари бўлади. Бу пигментларнинг ўзаро қўшилиш нисбатига қараб кўк ёки яшил рангда бўлади. Пигментларнинг хили ва хивчинли стадияларнинг бўлмаслиги билан кўк-яшил сувўтлар қизил сувўтларга яқинлашади. Лекин типик ядро, митохондрий ҳамда хромотофорларнинг йўқлиги туфайли увоқлиларга ўхшаш бўлади. Шунинг учун улар прокориотларга қўшиб ўрганилади.

Кўк-яшил сувўтлар ҳужайралари кўк-яшил, қизғиш, бинафша ва ҳаттоки қорамтир рангларда бўлиши мумкин.



Кўк-яшил сувўтлар ҳужайраси ёруғлик микроскопи остида қаралганда цитоплазма пўсти кўринмайди, фақат ҳужайраси ёруғ рангли (хромотоплазма) ва марказий рангсиз (центроплазма) қисмлари ажралиб туради. Хромотоплазма билан центроплазма ўртасида қатъий чегара йўқ. Центроплазмада ядро пўсти, ядро ва ядрочалар бўлмайди. Аммо цитоплазмада ДНК тўпланади. Шу сабабли уни бошланғич ядро деб қаралади. цитоплазмада запас озиқ моддалар (гликоген, волютин, цианофицин) ҳам жойлашган ва газ билан тўлиб турадиган бўшлиқ бўлиб, унга газ вакуолалари ёки псевдовакуолалар дейилади. Псевдовакуолаларнинг баъзи турлари бутун ўсув давомида сақланади, баъзиларида эса фақат маълум тараққиёт стадияларидагина бўлади. Электрон микроскоп ёрдамида кузатиладиган кўк-яшил сувўтлари ҳужайраси 3-расмда келтирилган тузилишга эга эканлигини кўриш мумкин.


3-расм. Ипсимон сувўти Lyngbia мисолида кўк-яшил сувўтлар ҳужайрасининг тузилиши. ЦМ-цитоплазма мембранаси, L1-L4-ҳужайра девори қатламлари, Ғ-ғилоф, ҒФ-ғилоф фибрилласи, ПО-поралар, Ц-цитоплазма, Р-рибосома, ГВ-газ везикуласи, Г-гликоген, Т-тилокоид, Ф-фикобилосомалар, НП-нуклеоплазма ва ундаги ДНК ипчалари, ЦГ-цианофицин гранулалари, В-волютин, С-септа.
Цитоплазма мембранасининг ташқи томонида ҳужайра пўсти жойлашган бўлиб, у бир-биридан аниқ фарқ қиладиган тўрт қаватдан иборат (L1 L2 L3 L4). Цитоплазматик мембрана ташқарасида ялтироқ қават бўлиб, у муреин моддасидан тузилган ва ҳужайра пўстининг таркибий қисми ҳисобланади.

Баъзи ипсимон кўк-яшил сувўтларда ҳамма ҳужайралари бир хил бўлиб, гомоцит таллом дейилади. Баъзан вегетатив ҳужайраларда споралар ҳосил бўлади, буларга гетероцист дейилади. Гетероцист ва споралар вегетатив ҳужайраларнинг дифференцияси натижасида ҳосил бўладиган махсус ҳужайралардир.

Айрим вақтларда гетероцистларнинг ички қисмлари бўлиниб, янги ёш ҳужайра вужудга келади. Гетероцист кислородли шароитда атмосфера азотини фиксация қилиш қобилиятига эга.

Кўк яшил сувўтлар автотроф ўсимликлардир. Фотосинтез маҳсулоти сифатида гликопротеид (кимёвий таркиби жаҳатидан ҳайвон гликогенига ўхшаш модда) ҳосил бўлади. Кўк яшил сувўтлар ҳужайраларини микроскопсиз кўриб бўлмайди, фақат шилимшиқ колонияларинигина оддий кўз билан кўриш мумкин.

Кўк яшил сувўтлар 3 та синфга бўлинади:

1. Хроококксимонлар синфи – Chroococcophyceae

2. Хамесифонсимонлар синфи - Chamaesiphonophyceae

3. Гормогонсимонлар синфи – Hormogoniophyceae



Хроококксимонлар синфи асосан колониал, баъзан Hormogoniophyceae бир ҳужайрали формаларни бириктириб, бўлиниш йўли билан кўпаяди. Колониялар шакли думалоқ, шарсимон ёки ясси пластинкасимон бўлиши мумкин. Бу синф вакиллари бир нечта тартиб ва туркумларга бўлинади.

Микроцистистлар - Microsystis туркумига оид турлар чучук сув ҳавзаларида планктон ҳолда тарқалган бўлиб, ривожланиш даврида сувнинг “гуллаши”га олиб келади. Микроцистист ваиллари кўл сувларини органик моддалардан тозалашда муҳим рол ўйнайди ва сувдаги микроорганизмларга озиқ сифатида хизмат қилади (4-расм).


Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling