Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Download 1.26 Mb.
bet4/5
Sana09.12.2020
Hajmi1.26 Mb.
#162559
1   2   3   4   5
Bog'liq
w2SDxXPD-Utgq5jph8-q4-hSkfYpfTZw


5-расм. Сувўтлар талломларининг тузилиши: 1-Oscillatoria ва 2- Spirulina нинг ипсимон талломи, 3-Pascherinema да эндоспоранинг ҳосил бўлиши, 4-Chamaesiphon да экзоспораларнинг ҳосил бўлиши.

Бу туркумга мансуб турлар чучук сув ҳавзаларида базал қисми билан субстратга ёпишиб ўсади.



Гормогонсимонлар синфи вакиллари кўп ҳужайрали ипсимон тузилишга эга бўлиб, ҳар бир ҳужайра қўшни ҳужайра протоплазмаси билан плазмодесма ипчалар ёрдамида бирикади. Кўпайиши гормогониялар ва споралар ва споралар воситасида бориб, бир неча тартибга бўлинади:

Осциллатория тартиби - Oscillatoriales.

Бу тартибга кирувчи кўк-яшил сувўтларнинг талломи ипсимон гомоцит тузилишга эгадир.



Осциллатория (5-расм,1) нам тупроқ, сув остидаги субстратлар юзасида қалин пўстли тўпламлар ҳосил қилади. Унинг узун ипи танаси бўйлаб бир хил цилиндрсимон ҳужайралардан иборат. Ҳужайраларнинг кўндалангига бўлиниши натижасида ўсади. Ипсимон талломи ҳаракатчан бўлади. Гормогонлар ёрдамида кўпайиб, ҳар бир гормогондан янги ип ўсиб чиқади.

Осциллаторияга яқин туркумлардан яна бири Спирулина (Spirulina) дир (5-расм,2). У тузилишидан осциллаториягаўхшаб кетади, лекин танасининг спиралсимон буралганлиги билан фарқ қилади. Уларнинг баъзи турлари ҳужайраларида кўп миқдорда протеин тўпланганлиги сабабли Африкада ҳайвонлар учун озуқа сифатида ишлатилади. Кейинги йилларда қатор мамлакатларда уни маданийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.



Чучук сув ҳавзаларида Лингбия (Lyngbia) кенг тарқалган бўлиб, уларнинг танаси ипсимон тузилишга эга (6-7-расм). Ташқи томондан анча мустаҳкам ғилоф билан ўралган.

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling