Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Download 1.26 Mb.
bet5/5
Sana09.12.2020
Hajmi1.26 Mb.
#162559
1   2   3   4   5
Bog'liq
w2SDxXPD-Utgq5jph8-q4-hSkfYpfTZw


Ностоклар тартиби – Nostocales. Бу тартиб гетероцистли, шохланмаган ёки баъзан сохта шохланган, ипли, гормогон шаклли сувўтларни бирлаштиради.

Носток (Nostoc) турли шаклдаги ва ўлчамдаги колониялар ҳосил қилади. Колонияси шилимшиқ пўст билан қопланган, эллипссимон ёки ипсимон бўлади (8-расм).

Кўк-яшил сувўтлар ҳамма жойда тарқалган. Улар бошқа ўсимликлар ўса олмайдиган ҳар қандай жойларда ҳам ўса олади. Ер юзини биринчи бўлиб қоплайдиган ўсимликлар ҳам шулар бўлади. Улар чучук сувларда, баъзилари денгиз баъзилари, ҳаттоки нам тупроқли муҳитда ҳам ўсади. Планктон турлари сувнинг юзасида қалқиб яшаб, Қизил денгизда улар “сувнинг гуллаши”га сабабчи бўлишади, шу сабабли мазкур денгизга қизил номи берилган.

Уларнинг айрим вакиллари замбуруғлар билан симбиоз ҳаёт кечириб, лишайниклар танасини ҳосил қилишда иштирок этишади. Кўк-яшил сувўтлар инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳаводан эркин азотни ўзлаштириб, тупроқ унумдорлигини оширади.






Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling