Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети
Download 478.78 Kb.
|
Субртопик ўсимликлари мажмуа
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ БОТАНИКА КАФЕДРАСИ СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИ фанидан ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУА (4 курс талабалари учун) Билим соҳаси 400000-қишлоқ ва сув хўжалиги Таълим соҳаси 410000-қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги Таълим йўналиши-541100-мева-сабзавот ва узумчилик Термиз-2019 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ ТЕРМИЗ ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ ТАБИИЙ ФАНЛАР ФАКУЛТЕТИ БОТАНИКА КАФЕДРАСИ СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИ фанидан МАЪРУЗАЛАР ВА АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАР МАТНИ Термиз -2019 Ўқув-услубий мажмуа Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 6 апрелдаги 137-сонли буйруғи билан, Термиз давлат университетининг 2018 йил 4 июндаги 531-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан дастури, ишчи ўқув дастури асосида тайёрланган. Тузувчи: М.Саидов, Термиз давлат университети Ботаника кафедраси доценти, қишлоқ хўжалик фанлари номзоди Тақризчи: Х.Жумаев, Термиз давлат университети Ботаника кафедраси доценти, биология фанлари номзоди Ўқув-услубий мажмуа Термиз давлат университети кенгашининг 2019 йил _________ августдаги_______сонли буйруғи билан тасдиққа тавсия этилган. Термиз давлат университетининг илмий-услубий кенгашининг 2019 йил _________ августдаги_______сонли байённомаси билан тасдиқланган. МУНДАРИЖА
Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича тавсия ва кўрсатмалар Талабалар томонидан амалий машғулотларнинг бажарилиши мустақил ижодий ишлашни шаклланишига, илмий -тадқиқод элементларини англашга, илмий адабиётларни ўқишга ва таҳлил қилишга ёрдам беради. Талаба амалий машғулотларни бажариш жараёнида назарияларни англаш, уларни умумлаштириш ва амалиётга қўллаб мустақил илмий-тадқиқод фаолиятни бошлашга тайёргарлик кўради. Амалий машғулотларни бажариш талабада ахборотларни таҳлил қилиш қобилиятининг ривожланишига ва натижада назарий билимларнинг мустаҳкамланишига олиб келади. Амалий машғулотлар бажарилиши талабадан фаннинг турли соҳалари бўйича амалиётда олган билимларини мустаҳкамлашни, янада чуқурлаштиришни ва умумлаштиришни талаб қилади. Ҳар бир танланган мавзу илмийликни, замонавийликни талаб қилади, чунки ҳар бир топшириқда янгилик элементлари бўлиши мумкин. Амалий машғулотларнинг энг муҳим омилларидан бири унинг индивидуаллиги, талабанинг қизиқиши ва қобилиятига қараб белгиланади. Амалий машғулотларнинг соатлар бўйича тақсимланиши
МАЪРУЗА. КИРИШ, СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧАЛАР Субтропик сўзи, суб-яқин, ёки тропикка яқин деган маънони англатади. Тропик эквотариал чизиқ 30 0 Шимолий кенглик ва 40 0 жанубий кенглик ўртасидаги минтақаларни ўз ичига олади. Ушбу минтақаларда бир йилда икки мавсум яъни қуриқ ва намли мавсум бўлади. Қуруқ мавсум даврида ёғингарчилик кам, намли мавсум даврида эса ёғингарчилик нисбатан кўп бўлади. Ана шундай иқлимга эга бўлган тропик минтақаларга яқин жойлар субтропик иқлим ҳисобланиб, бу ерларда келиб чиққан ўсимликлар эса шунга мувофиқ субтропик ўсимликлари деб юритилади. Субтропик минтақалар Шарқий Кавказ орти, Кавказнинг Қора денгиз қирғоқлари, Эрон, Туркия, Қримнинг жанубий қирғоқлари, Озарбайжон ва Ўрта Осиёнинг баъзи районларини ўз ичига олади. Субтропик ўсимликлари ана шундай минтақаларда келиб чиққанлиги сабабли улар иссиққа юқори талабчан ўсимликлар ҳисобланади. Субтропик ўсимликларига асосан анор, анжир, хурмо, чилонжийда ўсимликлари киради. Анор, анжир, хурмо, чилонжийда меваларининг бир-бирига ўхшамаслиги туфайли уларни ҳар хил мевали ўсимликлар ҳам деб юритилиб келинган. Анор, анжир, хурмо баргини тўкувчи ўсимликлар ҳам деб аталган, чунки вегетация даврида уларнинг барги тўкилиб туради. Тропик ўсимликлари мевалари хилма-хил бўлиши билан мевасининг таркиби ҳам хилма-хилдир. Масалан анор меваси таркибида 15-20 % шакар, 0,5-9 % лимон кислота, шунингдек таннид, темир моддалари ва ҳар хил витаминлар бўлса, анжирда 30 % гача шакар бўлади. Анжир шакар миқдори бўйича барча мевалиларга нисбатан юқори ўринни эгаллайди. Хурмода эса 25 % гача шакар, кўп миқдорда А ва С витаминлари, темир, оқсил, таннид ва бошқа моддалар мавжуд. Чилонжийда меваси таркибида 25-30 % шакар, 1,8-2,9 % оқсил, 3,7 % мой, 0,3-3,5 % кислота бор, С витаминнинг миқдори лимон ва апелсинга нисбатан 10-15 марта кўп. Субтропик ўсимликларининг совуққа чидамлилига ҳам турлича. Субтропик ўсимликлари дарахтининг бўйи ҳам турли туман. Агар хурмо дарахтининг бўйи 12-15 метрга етса, чилонжийданинг бўйи 8-12 м га, анжирнинг бўйии 4-12 м га, анорники 2,5-4 м га етади. Субтропик ўсимликлари ўртасида Рутин моддасига бой ўсимлик чилонжийда ҳисобланиб, у қон томир касалликлар яъни қон босимига қарши шифобахш ҳисобланади. Субтропик ўсимликлари уруғли, данакли, ёнғоқсимон мевалиларга қараганда совуққа бир мунча чидамсиз, 17-18 0 С да қаттиқ шикастланади. Лекин субтропик ўсимликларидан чилонжийда совуққа анча чидамли, ҳатто 30 0 С гача совуққа чидайди. Субртопикларнинг ҳосилдорлиги ҳам турлича, тўла ҳосилга кирган бир дарахтнинг ҳосилдорлиги ҳам хилма хил. Субтропик ўсимликлари навлари ва парваришига қараб тўла ҳосилга кирганда хурмо 150-200 кг, чилонжийда 50-80 кг, анжир 80-100 кг, анор 20-30 кг гача ҳосил беради. Субтропик ўсимликларининг ҳосилга кириши, яшаш даври ҳам бир-биридан фарқланади. Анор 3-4 йилда, анжир 2-3 йилда, хурмо 3-4 йилда, чилонжийда 2 йилда ҳосилга киради, шунга мувофиқ тўла ҳосилга кириши ҳам ҳар хил. Уларнинг яшаш даврлари келиб чиқиши, турларига ва парвариш шароитига қараб 50-60 йилдан 200-300 йилгача боради. Яъни анор 200-300 йил, анжир 50-60 йил, жийда 60-80 йил, чилонжийда 80-100 йил яшайди. Энг муҳими субтропик ўсимликлари бир-бирига яқин шароитларда келиб чиқишига қарамай уларнинг оилалари ҳам турлм-тумандир. Шунингдек уларнинг ишлаб чиқаришда экилиш майдонлари, улардан фойдаланипш, ҳосилни йиғиб териб олиш даври, ташишга қулайлиги ҳам бир-биридан фарқ қилади. Субтропик ўсимликларининг аксарият мевалари пишганда ва хўллигида ва консервалар, мурабболар шаклида истеъмол қилинади. Энг муҳими уларда шифобахш қиёмлар ва шарбатлар, қуритилган мевалар тайёрланиб, инсон саломатлигини мустаҳкамлашда аҳамияти катта.
Субтропик ўсимликларининг турлари ва оила қуйидагича: 1-жадвал
Жадвалдан кўриниб турибдики, барча субтропик ўсимликлари турли оилаларга мансуб, шу сабабли уларни ўзаро чатиштириб кўпайтиришнинг иложи йўқ Субтропик ўсимликлари юқори ҳосилга кириш ва яшаш даврлари. 2-жадвал
2-жадвалдан кўриниб турибдики, субтропик ўсимликларининг ҳосилга кириш даври турлича бўлиб, тез ҳосилга кирадиган ўсимлик чилонжийда, анжир, бироз кечроқ ҳосилга кирадиганлари анор ва хурмо ҳисобланади. Субтропик ўсимликлари яшаш даври билан боғлиқ ҳолда асосий ҳосил бериш даври 40-50 йилдан 80-100 йилгача давом этади. Бунда нисбатан кам давр тўла ҳосил берадиган ўсимлик чилонжийда бўлиб, энг кўп давр мобайнида ҳосил бериб турадигани анор ҳисобланади. Анор субтропик ўсимликлари орасида энг кўп яшайдиган ўсимлик, кам яшайдигани чилонжийдадир. Субтропик ўсимликларининг юқори ҳосил бериб туриш даври яшаш даврининг хилма хиллиги аввало ўсимликнинг тури ва навига боғлиқ бўлса, сўнгра ўсимликни етиштириш агротехникасига, тупроқ ва иқлим шароитига ҳамда парваришига, шакл бериш ва буташ ҳамда касаллик ва зараркунандаларга қарши курашни тўғри уюштиришга боғлиқ. 3-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШИ ВА ТАРҚАЛИШИ Субтропик ўсимликлари намли субтропик минтақаларда тур сифатида келиб чиққан. Намли минтақалар Шарқий Кавказ орти, Кавказнинг Қора денгиз қирғоқлари, Эрон, Туркия, Қримнинг жанубий қирғоқлари, Грузия, Доғистон, Озарбайжон, Ўрта Осиёнинг жануби, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Япон денингизининг жанубий соҳиллари Шарқий Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ясси тоғлигининг жануби, Америка, жанубий-шарқий Африка, Австралиянинг субтропик районларини ўз ичига олади. Субтропик ўсимликларининг ушбу субтропик минтақаларида ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлари учрайди, жумладан чилонжийданинг 40 га яқин, хурмонинг 200 гша яқин анжир ва анорнинг кўпгина ёввойи турлари ўсади. Шунга мувофиқ юқорида кўрсатилган субтропик иқлимга эга мамлакатларда кенг тарқалиб катта майдонларни эгаллайди. Субтропик ўсимликлари орасида Осиёда энг кўп тарқалгани анор ҳисобланади. Бу ерда у кўп қадимдан маданийлаштирилиб келинган, унинг ўзига хос парваришлаш усуллари шаклланган ва унинг шароитига мослашган навлари яратилган. Субтропик ўсимликларидан анор республикамизда кенг тарқалган. Ўзбекистон анорнинг келиб чиқиш ватани ҳисобланади. Анор республикамизнинг Наманган, Андижон, Фарғона, Қашқадарё, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда кенг тарқалиб катта майдонларни эгаллайди. Республикамизда анорнинг дунё стандартларидан қолишмайдиган навлари экилиб, юқори ҳосил олмоқда. Хурмо ҳам республикамизда кенг тарқалиб маълум майдонларда ўстирилиб юқори ҳосил олинмоқда. Хурмонинг 3 тури яъни Кавказ, Вергин, Шарқ турлари бўлиб, Вергин ва Кавказ хурмолари яхши пайвандтаг ҳисобланади. Шарқ хурмоси селекцияда кенг қўлланилади. Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ва бошқа вилоятларда олиб борилган тажрибалар шуни кўрсатадики, бу хурмо турини республикамизнинг бир мунча иссиқ иқлимли вилоятлари яъни Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида экишнинг афзаллиги кўрсатилган. Субтропик ўсимликларидан анжир Ўрта Осиё, Қозоғистон, Қрим, Кавказ, Молдавия Ресбуликаси, Краснодар ўлкасида кенг тарқалган. Анжир республикамизнинг Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида катта майдонларга экилади. Ҳатто хонадонларнинг ҳам севимли экинлари ҳисобланади. Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳатто анжир сайли ҳам ўтказилади. Унда аҳоли оилавий бўлиб анжирдан тўйиб-тўйиб истеъмол қилишадилар. Самарқанд ва Бухорода ҳам анжир анча майдонларга экилади. Сурхондарё вилоятида анжир асосан хонадонларда экилиб унинг майдони йилдан-йилга кенгайиб бормоқда. Чилонжийда республикамизда ҳам экилади, асосан хонадонларда кенг тарқалган. Профессор А.И. Колесниковнинг маълумотларига кўра мевасининг таркибида витамин рутин кўп.
Субтропик ўсимликларининг ҳар бири ўзига хос морфологик тузилишга эга дарахт ва бута. Хурмо дарахти 12-15 м, чиройли, шох-шаббаси думалоқ, ёки пирамидасимон. Барги йирик, тухумсимон, усти тўқ яшил, тукли. Барги тўкилиш олдидан қизғиш рангга киради. Ҳосили октябр, ноябр ойларида пишади. Гули икки жинсли баъзан бир жинсли бўлиб, меваси 2-3 ой сақланади. Хўллигида ейилади, қуритилган мевасида 40 % гача қанд ва олма кислота бор. Чилонжийжда дарахти 8-12 м, танасининг йўғонлиги 40-50 см ли бутасимон дарахт, баъзан 4 м ли бутасимон шаклда ўсади. Уларга тухумсимон баъзан наштарсимон, ялтироқ, четлари майда арра тишли, гули ҳидли, икки жинсли, майда кўкиш, май-июнда гуллайди. Четдан чангланади. Сентябр октябрда пишади, мағзи оч яшил, оқ ширин, карсиллайди, илдиз, барг ва пўстида 4-9,5 % ошловчи моддалар бор, бачкиларидан қаламча, пархиш ва пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Умуман олганда субтропик ўсимликлар илдиз, тана, шохлар, барг, куртак, гул ва мевадан иборат. Илдиз дарахтнинг пойдеворидир, унинг вазифаси ўсимлик ер устки қисмини мустаҳкам тутиб туриш, тупроқдаги сув ва озиқ моддаларни ер устки қисмига ўтказиш, зарур озиқ моддаларини тўплаш, тупроқдаги бактерия ва замбуруғлар ёрдамида мураккаб моддалар-амидлар, аминокислоталар, оқсилларни синтез қилишда қатнашишдан иборат. Илдиз ер ости сувларини пасайтириш, кўчма қумларини мустаҳкамлаш, тупроғнинг эрозияга қаршилигини оширишга ёрдам беради. Илдиз ўсимликнинг фаол вегитатив органидир. Илдизлар ўсишига қараб тик ва ён илдизларга бўлинади. Тик илдизлар тупроқнинг энг чуқур қатламига бориб сув ва озиқа элеметларини ўзлаштиради. Ён илдизлар одатда тупроқнинг 100-150 см чуқурликдаги қатламида ўсади, бу илдизлар ер устки қатламини су ва озиқ моддалар билан таъминлайди ва ўзида заҳира моддаларини тўплайди, ён илдизлар 6-7 м гача ёнига таралиб ўсади, улардан ўсувчи, ўтказувчи ва сўрувчи илдизлар пайдо бўлади. Ер ости сизот сувлари чуқур жойлашган бўз тупроқларда илдизлар чуқур ўсади, ер ости сувлари юза жойлашган ерларда ёнига таралиб ўсади. Илдизларнинг қандай даражада ривожланиши тупроққа ва парваришга боғлиқ.
Барг япроғининг катта-кичиклиги дарахтнинг навига ва парваришига боғлиқ. Куртак. Ўсув ва ҳосил органларининг пайдо бўлиш асоси ҳисобланади. Куртаклар барг қўлтиғида шаклланади, ўсув куртакларидан барг ва новда ривожланади, мева куртакларидан барг, гул ва мева ҳосил бўлади, мева куртаклари ўсув куртакларига қараганда кичикроқ бўлади. Гул. Ўсимликнинг генератив (жинсий кўпайиш) органидир. Субтропик ўсимликлардан анор, хурмо, чилонжийда икки жинсли, анжир гули айрим жинсли ҳисобланади, оталик бир ўсимликда оналик иккинчи ўсимликда бўлганлиги учун айрим жинсли, икки уйли дейилади. Мева. Гул уруғлангандан сўнг тугунча пайдо бўлади, тугунчадан мева пайдо бўлади, мевалари серсув, ширали бўлади. 5-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ БИОЛОГИК ҲУСУСИЯТЛАРИ Субтропик ўсимликлари ўсиши ва ривожланишида ташқи омилларнинг-ёруғлик, иссиклик, ҳаво, сув ва озиқ моддаларининг аҳамияти катта. Ёруғлик. Ёруғлик етишмаса ўсимликларда кечадиган физиологик жараёнлар жумладан фотосентиз, ҳужайра ва тўқималарнинг шаклланиши, моддалар алмашинуви бузилади, куртаклар тўлиқ шаклланмайди, уларнинг ёзилиши кечикади, гуллари яхши чангланмай тўкилиб кетади, тупроқнинг микробиологик муҳити ўзгаради, уруғларнинг униши кечикади. Иссиқлик. Иссиқлик етарли бўлса ўсимликда фотосентиз, буғланиш (транспирация) каби физиологик жараёнлар меъёрида кечади, ўсимлик яхши ривожланади. Субтропик ўсимликларнинг иссиқликка бўлган талаби турига, навига қараб ўзгаради. Ҳароратнинг меъёрдан ортиши ёки кам бўлиши ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. Масалан ўсув даврида ҳарорат 30 0 С бўлса ўсимликда кечадиган физиологик жараёнлар сусаяди. Қаттиқ совуқда эса мева шираси музлаб модда алмашинуви бузилади. Ҳужайралар нобуд бўлади. Сув. Сув ўсимликнинг энг муҳим ҳаётий жараёнлари фотосентиз ва буғланишда иштирок этади. Сув бўлмаса тупроқ эритмасининг ҳосил бўлиши қийин, ўсимликларда озиқланиш жараёнлари тўхтайди. Дарахтлар айниқса ҳосилга кирганида ўсимликнинг сувга бўлган талаби ошади. Ҳаво. Субтропик дарахтларнинг ўсиши ва ривожланиши учун ҳавонинг аҳамияти катта. Ҳаво етишмаса фотосентиз жараёни содир бўлмайди. Озиқа. Озиқа ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланиши учун “қурилиш материали” вазифасини бажаради, озиқасиз ўсимликлар ўсмайди. Шундай экан ўсимликлар ҳаётида барча юқорида кўрсатилган зарурий омиллар яъни ёруғлик, иссиқлик, ҳаво, сув ва озиқа тенг аҳамиятлидир ва бир-бирининг ўрнини босаолмайди. Субтропик ўсимликлари ёруғсевар, иссиқсевар, намликка талабчан, қисқа кун ўсимликлари ҳисобланади. Субтропик ўсимликлари унумдор тупроқларда яхши ўсади. Анор, анжир, чилонжийда қаламчасидан кўпайтирилса, хурмо фақат пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Субтропик ўсимликларининг ўсиш, ривожланиш фазалари бўлади, дарахтлар йил давомида ташқи муҳит таъсирида маълум ўзгаришларга дуч келиб, янги белгилар ҳосил бўлади. Бундай ҳодисаларга гинологик фазалар дейилади. Дарахтларнинг ўсиш даврида куртак ёзиш, гуллаш мева тугиш, мева пишиши, барг тўкилиши фазаларини ўтаб тиним даврига киради. Тиним даври табиий ва мажбурий бўлади. Табиий тиним даврида дарахтлар ростмана уйқуга кириб, уларга қулай шароит яратилганда ҳам куртаклари ривожланмайди, бу давр ноябр, декабр ойларига тўғри келади. Мажбурий тиним даврида ноқулай шароит иссиқ ёруғлик етишмаслиги сабабли куртаклар ривожланмайди. Ўсимлик, қулай шароит яратиши билан куртак ёза бошлайди, бу давр январ, феврал ойларига тўғри келади. Куртак ёзиш ва гуллаш. Бу фазалар эрта баҳордан бошланади. Анжир ўзидан чангланувчи бўлиб, анор, хурмо, чилонжийда четдан чангланади. Ўзидан чангланувчи дарахтлар экилганда. Орасига чангловчи нав экмаса ҳам бўлади, четдан чангланувчи ўсимликлардан боғ барпо этишда уларнинг орасига албатта чангловчи навларни экиш зарур, акс ҳолда ҳосилдорлик пасаяди. Бунда ҳар 5-6 қатор орасига битта чангловчи нав экиш тавсия этилади. Дарахт гуллари очилган вақтда ёғингарчилик, ҳашаротларнинг кам бўлиши, совуқ ёки ўта иссиқ шамолларни эсиб туриши, озиқ моддаларининг етишмаслиги уларнинг яхши чангланмай қолишига сабаб бўлади. Мева тугиш ва пишиш. Бу фаза мева тугишидан бошланиб, ҳосилни йиғиштириб олингунча давом этади. Гул уруғлагандан сўнг тугунча пайдо бўлади. Тугунча ўсиб мевага айланади. Мева ривожланиб тўла шаклланган уруғ ва мева эти ҳосил бўлади. Мевалар тўла пишиб етилганда таркибидаги шакар, кислоталар, витаминлар миқдори кўпаяди, рангги тиниқлашиб ўзгара бошлайди. Меванинг тўла пишиб етилиши ўсимликнинг навига боғлиқ. Субтропик дарахтларининг ўсиш ва ривожланиш даврлари. Кўчатлар экилганидан сўнг унинг шох ва илдизлари ўса бошлайди. Кейинчалик ўсиши бироз секинлашиб, шохларда гул куртаклар ҳосил қилган мева шоҳлари пайдо бўлади ва ҳосил бера бошлайди. Дарахтнинг ёши катталашган сари ҳосили ҳам ортиб боради. Бу давр анча узоқ давом этади. Сўнгра шохлари қурий бошлаб ҳосили аста секин пасайиб боради. Дарахт борган сари анча кичиклашиб кейинчалик қуришди. Машҳур агробиолог олим П.Г.Шитт мева берадиган дарахтларнинг индивидуал ўсиши ва ривожланишини яъни умрини 9 даврга бўлди ва ҳар бир даврга хос агротехник тадбирларни белгилаб чиқди. Биринчи давр. Вегетатив органларнинг ўсиш даври. Бу давр уруғлар кўкариб чиққан ёки кўчатлар ўтказилгандан бошлаб ҳосилга киргунча бўлган вақтни ўз ичига олади. Бу даврда илдиз ва новдалар жадал ривожланиб дарахтнинг ўсиши ҳам узоқ давлм этади. Агротехника тадбирлари: Илдиз тизимини ривожлантириш, асосий шох-шаббаларга шакл бериш. Иккинчи давр. Дарахтнинг ўсиш ва ҳосил бериш даври. Бу дар дарахтнинг хосил берабошлашидан доимий ҳосилга киргунча бўлган даврни ўз ичига олади. Агротехника тадбирлари: Дарахтларга шакл беришни поёнига етказиш, тупроққа ишлов бериш, озиқлантириш ишларини амалга ошириш Учинчи давр. Дарахтнинг хосил бериш ва ўсиш даври. Бу давр дарахтнинг барқарор ҳосил беришидан бошлаб то мўл ҳосил беришгача бўлган даврни ўз ичига олади. Агротехника тадбирлари: Янги навдаларни қисқартириш, нимжон навдаларни кесиб ташлаш, ерни ишлаш етарли миқдорда сув ва озиқа бериш. Тўртинчи давр. Тўлиқ ҳосил бериш даври. Бу даврда дарахт энг кўп ҳосил беради. Асосий шохларнинг ўсиши сусаяди. Куртаклардан униб чиққан навдалар калта бўлади. Агротехника тадбирлари: Шох-шаббалар сийраклаштирилади, ёшартирилади, ер ишланади, керакли миқдорда сув ва озиқ билан таъминланади. Бешинчи давр. Ҳосил бериш ва қурий бошлаш даври. Бу даврда дарахтлар тепа қисми, шохларининг учи, баъзи йирик шохлар қурий бошлайди. Аммо дарахтлар яхши ҳосил беради, лекин ҳосил сифати пасаяди. Агротехника тадбирлари: Дарахт, шох-шаббаси сийраклаштирилади, ёшартирилди, парваришлаш ишга катта эътибор берилади. Олтинчи давр. Дарахтнинг қуриш бошлаш, ҳосил бериш ва ўсиш даври. Бу даврда асосий шохлар қурий бошлайди, ҳосил камайиб сифати пасаяди. Агротехника тадбирлари: Дарахт кучли ёшартирилади, парваришлаш ишлари кучайтирилади. Еттинчи давр. Дарахтнинг қуриши, ўсиш ва ҳосил бериш даври. Бу даврда асосий шохлар қурий бошлайди. Ўсаётган шохларгина ҳосил беради. Агротехника тадбирлари: Дарахт кучли ёшартирилади, парваришга алоҳида эътибор берилади. Саккизинчи давр. Қуриш ва ўсиш даври. Бу даврда майда шохлардан тортиб катта шохларгача қурийди, ҳосил кескин пасаяди, бу даврда дарахтлар олиб ташланади. Тўққизинчи давр. Ўсиш даври. Бу даврда дарахтнинг шох-шаббаси танаси қурийди. Кундадан навдалар ўсиб чиқади. Дарахтларнинг энг ҳосилдор даври учунчи ва тўртинчи даври ҳисобланади. 6-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИ УЧУН ЕР ТАНЛАШ, ЕРНИ ЭКИШГА ТАЙЁРЛАШ ВА ЭКИШ Субтропик ўсимликлари ерости сизот сувлари юза жойлашган, шағалли, тошлоқ, шўрланган ерлардан ташқари барча суғориладиган ерларда яхши ўсади. Субтропик ўсимликларини экиш учун танлаб олинган ер аввало экишга тайёрланади. Бунинг учун кузда 40-45 см чуқурликда занжирли тракторлар ёрдамида плуглар билан ҳайдалади. Ер хайдашдан олдин бегона ўтлар тозаланади ва бошқа зарарли унсурлар ҳар хил тош, ғишт, темир терсак қолдиқларидан тозаланади. 1 гектар ҳисобига 20-30 тонна чириган гўнг, соф модда ҳисобига 100-150 кг фосфор ва 100 кг калий элементлари солинади. Сўнгра ер ҳайдалгандан кейин баҳорда яхшилаб текисланади ва борона қилинади. Субтропик ўсимликларини экишдан олдин кўчат тайёрланади. Анжир, анор, чилонжийжа кўчатлари қаламчасидан тайёрланади. Хурмо кўчатларини етиштириш учун ёввойи хурмо уруғлари кўчатзор даласига экилиб пайвандтаг тайёрланади. Анор, анжир, чилонжийда кўчатларини етиштириш учун унинг қаламчалари кўчатзор даласида экилади. Қаламчаларни кўчатзор даласига экиш учун ер кузда трактор пулуглар билан 25-30 см чуқурликда хайдалади. Хайдашдан олдин гектарига 20-30 т чириган гўнг, 200-300 кг супер фосфат, 150 кг калий берилади. Ер эрта баҳорда узуна ва кўндалагига чизилланади ва сўнгра яхшилаб текисланади. Тайёрланган кўчатзор майдонида суғориш йўналиши бўйича эни 60 см ли эгатлар олинади ва сўнгра суғорилади. Ер тобга келиши билан эгат пуштаси устига оралиғи 25-30 смда 10-15 см чуқурликда қаламчалар қадалади ва суғориш ишлари олиб борилади. Кўчатлар парвариш қилиниб бегона ўтлардан тозаланиб турилди. Икки йилда кўчатлар тайёр бўлади ва янги боғ майдонларига экилади. Хурмо кўчатлари эса аввал ёввойи ўсимлиги уруғини экиб ниҳоллар тайёрланади, унга танланган нав куртакларини пайвандлаб кўчатлар экилади. Субтропик ўсимликлари кўчатларини экишда ўсимликларнинг экиш схемаларини хисобга олиб ер тақсимланади. Субтропик ўсимликларини экиш схемалари қуйидагича бўлиши мумкин 3-жадвал
Тайёр кўчатларни ташкил этилаётган янги боғларда жойлаштириш учун ўсимликларни экиш схемаларига қараб ер режалаштирилади яъни тақсимланади. Янги боғларни квадрад ёки шахмат усулида ташкил этиш мумкин. Масалан хурмо боғини барпо этиш учун 6х6 м схемада экиш зарур. Бунинг учун суғориш йўналишида ингичка мустаҳкам иплар бутун дала бўйлаб тортилади ва икки томонга қозиқларга яхшилаб боғлаб қўйилади. Сўнгра боғ барпо қилинаётган даланинг ўртасидан кўндалангига ҳам 90 0 да иплар тортилиб даланинг икки томонига қозиқчалар билан боғлаб қўйилади. Узуна ва кўндаланг тортилган иплар бўйича ҳар 6 м да қозиқчалар ўрнатилади ва шу қозиқчалар ўрнида эни ва бўйи 60х60 см да чуқурчалар кавланади. Чуқурчалар кавланганда ернинг 30 см устки тупроғи бир томонга, пастки тупроғи иккинчи томонга ташланади ва сўнгра чуқурчалар устига ёғоч рекалар қўйилиб кўчатлар илдиз бўғизини шу рекалардан 2 см юқори ўрнатиб, тупроқ ташланади. Ернинг устки унумдор тупроғи пастга, пастки тупроғи эса устига ташланади, тупроқ зичланиб қўлда сув қуйилади. Қолган майдонларда ҳам шу тартибда иплар тортилиб қатор оралиғларини 6х6 м дан олиб шу тартибда кўчатлар экилади. Бутун далада кўчатлар экилиб бўлингандан сўнг кўчатдан 30 см кенгликда икки томонлама эгатлар олинади, иложи бўлса шу куниёқ иложи бўлмаса эртасидан қолмай суғорилади. Кўчатлар чуқурчага ўрнатилганда органик ва минерал ўғитлар берилмайди. Кўчатлар тутиб кетиши учун биринчи ҳафтада ҳар икки кунда сўнгра ҳар 5-6 кунда эгатлардан суғориб турилади. Кўчатлар тутиб ўсиб бошлагандан сўнг ҳар 10 кунда бир марта сентябр ойида ҳар 15 кунда суғорилади. Октябр ойидан суғориш ишлари тўхтатилади. Аммо об-ҳаво шароитига қараб октябр ойида ҳам енгил сув берилиши мумкин. Кўчатлар экилиб тутиб кетгандан сўнг янаги йилдан бошлаб озиқлантирилади, тегишли парвариш ишлари олиб борилади, бегона ўтлардан тозаланиб турилади. Қишда эса январ ва феврал ойларида яхоб суви берилади. 7-МАЪРУЗА. ЁШ ВА ҲОСИЛГА КИРГАН БОҒЛАРНИ ПАРВАРИШ ҚИЛИШ Ёш боғларни парвариш қилиш. Кўчатлар ўтказилиб, шохлари бутаб бўлингача, танасини қуёш нуридан сақлаш учун биринчи асосий шохча танасининг 3 дан2 қисм оҳак, бир қисми тупроқ билан аралаштириш суюқлик ҳолатга келтириб оқлаб қўйилади. Худди шундай эритма билан дарахтлар кузда ҳам оқланади. Боғ барпо қилинган йили кўчатлар озиқа майдонидан тўла фойдалана олмайди. Чунки уларнинг ер устки қисми кўпроқ бўйига, илдиз тизими эса тупроқ юқори қатламига таралиб энига ўсади. Шунинг учун ҳам ёш дарахтлар типи атрофидаги тупроқни ишлаш ва унумдорлигини ошириш зарур. Ана шу мақсадда ёш дарахтлар остига киргунча қатор ораларига эртапишар сабзавот экинларини экиш фойдали. Бунда қўшимча ҳосил олинади, ҳам дарахтлар ораси ишланади, уларнинг ўсиши ва ривожланиши қулай шароит яратилади. Сабзавот экинларидан эртаги карам, картошка, сабзи, бодринг, помидор, редиска ҳамда ғўза экиш мақсадга мувофиқдир. Бутун ўсув даврида туп оралари атрофи бегона ўтлардан тозаланади ва юмшатилади. Ҳар йили сабзавотлар йиғиб олингандан сўнг кўчат атрофи ва туп оралиғига 20-25 см чуқурликда ишлов берилади. Ёш боғларни парвариш қилишда дарахтларнинг тўлиқ бўлиши, уларнинг яхши ўсишига эришиш зарур. Агар тутмай қуриб қолган, қаттиқ шикастланган ва касалланган кўчатлар бўлса, уларнинг ўрнига худди шу навдан бошқа соғлом кўчатлар экилади. Сув камчил ерларда кўчатлар атрофи мулжалланади яъни хашак аралаш чириган гўнг, кўмир кукини, ўсимлик қолдиқлари, қипиқ, қоғоз чиқиндилари ва бошқалар сепиб қўйилади. Натижада тупроқлар қатқалоқ бўлмайди, нам яхши сақланади, бегона ўтлар камаяди. Боғ ҳосилга киргач, қатор ораларига экин экмаслик керак. Акс ҳолда экинлар дарахтларнинг шох-шаббаси соясида қолиб яхши ўсмайди, ҳосил камаяди, касаллик ва зараркунандаларга тез чалинади. Экинни тупровдаги озиқ ва моддаларни ўзлаштириб, дарахтларга салбий таъсир кўрсатади. Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида қатор ораларига дуккакли экинлардан беда, берсем, шабдар, хашаки нўхат экилиб ўғит сифатида ҳайдаб юборилади. Натижада тупроқ структураси яхшиланади. Унумдорлиги ошади. Бегона ўтларни йўқотиш мақсадида дарахт атрофи ўсув даврида 3-4 марта баҳорда 10-12 см, кузда 25-30 см чуқурликда юмшатилади. Ҳар суғоришдан сўнг ер етилиши билан қатор оралари юмшатилади. Юмшатишдан олдин, дарахтлар тагига 1 м квадратга 8 кг чириган гўнг, 150-180 г суперфосфат, 100-150 аммиак селетра, 80-100 г калий солинади. Ҳосилга кирган боғларни парвариш қилишдан мақсад дарахтларнинг узоқ яшашини таъминлаш, улардан юқори ва сифатли ҳосил олишдир. Бунинг учун қатор ва туп ораларини ўз вақтида сиқатли ишлаш, ўғитлаш, суғориш, буташ, касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш керак. Ҳосилга кирган боғларнинг тупроғи кузда 25-30 см чуқурликда хайдаб қўйилади. Сўнгра эрта баҳорда тишли борона билан ишлов бериб, тупроқ юмшатилади. Ўсув даврида қатор оралари техникалар ёрдамида вақти-вақти билан юмшатиб турилади, бегона ўтлардан тозаланади. Дарахтлар гуллагандан сўнг апрел, май ойларида культивация қилинади. Тупроқ қатқалоқлашиб кетган бўлса боронадан сўнг чизилланади. Ёш боғлардаги ер ости сувлари юза жойлашган ерларда дарахтларнинг илдизи тупроқ юза қатламига жойлашганлигини инобатга олиб ер юзароқ ҳайдалади. Катта ёшдаги дарахтларнинг оралари чуқрроқ ҳайдалади. Эрта баҳорда ер юмшатилиб қайта эгатлар олинади.
Тажрибадан маълумки, тупроқда озиқ моддалар етишмаса ўсимликлар суст ўсади, яхши ривожланмайди, барглари майда бўлиб оқиш рангаг киради. Мевалари майдалашади ва сифатсиз бўлади, ҳосил кескин камайиб кетади. Тупроқда озиқ моддалардан биронтасининг етишмаслигини ўсимликнинг ташқи кўринишидан аниқлаш мумкин. Масалан азот етишмаса ўсимлик суст ўсади, барглари сарғиш тусга киради, фосфор етишмаса ўсимлик заифлашади, барглари қўнғир тусга киради, калий етишмаса ўшимлик касалликка тез-тез чалинади, баргларида куйганга ўхшаш жигаррангли доғлар пайдо бўлади, меваларнинг тўкилиши кучаяди, калсий етишмаса баргларда қўнғир доғлар пайдо бўлади, темир етишмаса барглар сарғайиб хлороз касаллиги пайдо бўлади, рух этишмаса барги майдалашиб кетади. Яъни дарахт майда барглилик касаллигига чалинади. Ҳар қандай ўсимлик ҳаётини азот, фосфор ва калий элементларисиз тасаввур қилиши қийин. Тупроқда бу элементлар жуда кўп. Аммо ўсимлик ўзлаштира оладиган ҳаракатчан даражада эмас. Шунинг учун ҳам тупроққа органик ва минерал ўғитлар солиб, уларни тупроқдаги захирасини ошириш лозим. Шуни эътиборга олиш керакки, тупроқдаги ўсимлик ўзлаштира олмайдиган озиқ моддалар вақт ўтиши билан тупроқдаги махсус микроорганизамлар таъсирида ўсимлик ўзлаштираоладиган ҳолатга айланиши мумкин. Ана шундай микрорганизмларнинг фаолиятини яхшилаш учун тупроқнинг ҳаво ва сув режимининг яхши бўлишига эришиши керак. Бунга мувофиқ тупроқни сифатли ишлаш йўли билан дарахтларни ўғитлашдан олдин тупроқни сифатли ишлаш зарур. Боғларни тўғри ўғитлашда боғ тупроғини ўрганиш ҳамда ўсимлик турлари ва навининг қайси озиқ элементларга қандай даражада талабчанлигини аниқлаш керак. Азот. Тупроқдаги турли минераллар ва органик бирикмалар таркибида учрайди. Тупроқда азотни ҳаводан ўзлаштириб оладиган микроорганизмлар ҳам бўлади, уларни туганак бактериялар дейилади, улар атмосферадаги эркин азотни ўзлаштириб тупроқни азотга бойитади. Бу тўғрисида агрокимё фанининг асосчиси Д.Н. Прянишников бу ҳақда: “Туганак бактериялари атмосферадаги эркин азотни ўзлаштириб тупроқни азотга бойитувчи миниатюра заводларидир” деган эди. Туганак бактерияларнинг ривожланиш фаолияти учун тупроқ яхши ишланган ва фосфорга бой бўлиши керак. Шундагина тупроқнинг маданийлаштиришга қаратилган агротехника ишлари ўсимликларнинг азот билан озиқланишига ижобий таъсир кўрсатади. Фақат бу ишларнинг ўзигина мевали дарахтларни азот билан таъминлай олмайди. Шунинг учун азотли ўғитлардан фойдаланиши тўғри келади. Буларга органик ўғитлардан чириган гўнг, минерал ўғитлардан аммиак селетра, аммоний сульфат, аммоний хлорид, мочевина кабилар киради. Фосфор. Тупроқда нисбатан кўпроқ учрайди. Тупроқ таркибида эрийдиган фосфор кўпроқ бўлса, фосфор ўғитлари тупроққа камроқ солинади. Тупроққа фосфор қўшимча равишда минерал ўғитлар солинади. Буларга суперфосфат, аммофос каби фосфорли ўғитлар киради. Ўсимликнинг фосфорга бўлган талаби ўсув даврининг бошида бўлади. Фосфор таъсирида ҳосилдорлик ошади, унинг сифати яхшиланади, таркибидаги шакар миқдори ортади. Азотга нисбатан фосфор тупроққа чуқурроқ ва кўпроқ солинади, фосфор сувда камроқ эриганлиги учун у ювилиб кетмайди, тупроқнинг юқори қатламида тўпланади, фосфор тупроғи чириган гўнг билан қўшиб солинса юқори натижага эришилади. Калий. Азот ва фосфордан сўнг ўсимлик учун учунчи озиқа элементидир. Калий ёрдамида ўсимлик ҳаводан угле кислотани ўзлаштириб олади. Мева таркибидаги шакарни кўпайтиради, ўсимликнинг совуққа чидамлилигини оширади, ўсимликларнинг касалликларга ва зараркунандаларга қарши туришини кучайтиради, мевани тўкилиб кетишидан сақлайди. 8-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИ ЎҒИТЛАШ, МЕЪЁРИ, МУДДАТИ, СОФ МОДДАГА ҚАРАБ ЎҒИТ МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ Ўғитлаш меъёри. Боғнинг яхши ўсиб ривожланиши, ҳосилнинг миқдори ва сифати дарахтларни тўғри озиқлантиришга яъни ўғитлашга боғлиқ. Органик ва менирал ўғитлар ҳар қандай тупроқ шароитида ҳам бир ҳил миқдорда солинмайди. Уларнинг миқдори, тупроқ унумдорлиги, мевали дарахтларнинг ёши ва бошқа хусусиятларига қараб ўзгаради. 1 гектар боққа ёки ҳар бир туп атрофига солинадиган ўғит миқдори боғини ишлаш тизимига, новдаларнинг ўсиш кучига, ҳосилнинг миқдорига қараб аниқланади. Ёш боғларга катта ёшдаги боғларга қараганда ўғит камроқ солинади. Агар дарахтлар суст ва нимжон ўсаётган бўлса кўпроқ миқдорда ўғитланади. Агар боғ ери оғир тупроқли, шўрланган бўлса, бундай ерларга маҳаллий ўғитларга минерал ўғитларни аралаштириб солиш яхши натижа беради. Агар тупроқ унумдорлиги юқори бўлса, ўғит камайтирилади, унумсиз бўлса кўпайтирилади, боғ қатор оралари чопиқ қилинадиган экинлар билан банд бўлса, ўғитлаш ва суғориш сони кўпайтирилади. Минерал ўғитлар ҳосил бераётган боғларга ҳар йили, ҳосилга кирмаган боғларга йил оралатиб солинади, маҳаллий ўғит ҳар уч йилда берилади. Ўзбекистон шароитида боғларни қуйидаги миқдорда ўғитлаш тавсия қилинади. Ёш боғларга чириган гўнг гектар ҳисобига 15-20 т, катта ёшдаги боғларга 30-40 тонна берилади. Боғ барпо қилинадиган ернинг ҳар гектарига 240-300 кг азот, 120-300 кг фосфор, 60-80 кг калий, кузда ҳайдашдан олдин берилади. 4 ёшгача бўлган дарахтларга ҳарйили ёки йил ўтиб, навдалари суст ва нимжон ўсаётган бўлса, ҳар бир туп тагига 4-5 кг дан чириган гўнг, 50-100 г соф ҳолда азот ва 30-50 г атрофида фосфор солинади. Чириган гўнг ва фосфор ўғитлар кузда, азотли ўғитлар баҳорда ёки ёзда озиқа тарзида берилади. Ҳосилга кирган боғларга ҳар йили гектарга 120 кг азот, 60-90 кг фосфор, 15-30 кг калий, ҳисобидан ҳамда ҳар 2 йида бир марта 15-20 тонна гўнг солинади. Агар боғ тупроғи қақраган, унумсиз бўлиб дарахтларнинг ривожланиши ёмон бўлса, ўғитлар миқдори 1,5-2 баробар кўпайтирилади. Гўнг ўрнига боғ қатор ораларига нўхатнинг Восток 55, Николсон навларини экиб ҳайдаб юбориш мумкин.
Download 478.78 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling