Анжир навлари.
Кодота нави. Бу навни республикамизнинг барча вилоятларида ўстириш мумкин. Дарахти кучли ўсади, 2 ёшида ҳосилга киради, меваси ўртача катталикда, 30-40 г, думалоқ, нок шаклида, сарғиш, тилимли, жигаррангда товланиб туради, эти оч сариқ, ўртаси жигаррангда кўринади, мулойим, ширин, бир тупи 40-50 г гача ҳосил беради.
Сариқ анжир нави. Республикамизнинг барча вилоятларида тарқалган бўлиб, барча анжирзорларнинг 90 % ни ташкил этади. Кўчати ўтказилгач 3 йили ҳосилга киради. Дарахти ўртача меваси йирик, 50-60 г рангги сарғиш.
Қора анжир нави. Республикамизнинг ҳамма вилоятларида ўстирилади, кўчати ўтказилгач 2 йили ҳосилга киради, дарахти ўртача бўйли, меваси 35-45 г, нок шаклида, рангги тўқ, бинафша, эти сарғиш, юмшоқ, ширин, бир тупи 40-50 кг ҳосил беради.
Чапла нави. Республикамизнинг барча вилоятларида ўстирилади. Кўчати ўстирилгач, 2 йили ҳосил беради. Меваси ўрта катталикда 35-45 г, думалооқ, нок шаклида, меваси жигарранг, эти оч жигарранг, юмшоқ, ширин.
Қрим 29 нави. Меваси оч сариқ, кучсиз тукли, эти қизғиш, юмшоқ ширин, қуритиш учун энг қулай нав.
Қрим 9 нави. Меваси оч сариқ, ширали, ширин, юқори ҳосилли нав. Қуритиш учун қулай.
Do'stlaringiz bilan baham: |