Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ


Download 478.78 Kb.
bet5/5
Sana16.06.2020
Hajmi478.78 Kb.
#119413
1   2   3   4   5
Bog'liq
Субртопик ўсимликлари мажмуа


11-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИ КЎПАЙТИРИШ

Субтропик ўсимликларидан анор, анжир, чилонжийда вегетатив йўл билан яъни қаламчасидан кўпайтирилади. Хурмо эса уруғидан ва пайвандлаб кўпайтирилади.

Қаламчалардан кўчат етиштириш учун аввало ер қаламчаларни ўтқазишга тайёрланади. Бунинг учун кўчатзор даласи тайёрланади. Ер кузда 40-50 см чуқурликда плуг ёрдамида ҳайдалади. Ҳайдашдан олдин тупроққа гектарига 30-40 т чириган гўнг, 300-400 кг супер фосфат ёки 250-300 кг аммофост, 80-100 кг калий солинади. Баҳорда ер текисланиб, борона қилиниб 60 см кенгликда эгатлар олинади, суғорилади. Эгатларга ўтқазиш учун қаламчалар тайёрланади. Бунинг учун танланган нав дарахтининг бир йиллик навдалари учки қисмидан энг юқориги яшил рангли етилмаган қисми кесиб ташланади ва пастки етилган, сарғайиб ёғочланган қисмидан 10-12 см қаламча олинади ва қуриб қолмаслиги учун намли матога ўраб, унинг устидан полителин плёнкалари билан ҳам ўраб, кўчат ўтқазиш питомнигига олиб келинади. Суғорилган эгатлар тупроғи тобга келиши биланоқ эгатларга қаламча оралиғи 25-30 смда, 10-15 см чуқурликда экилади. Қаламчалар қадалганда эр учтида 2-3 бўгим қолдирилиб эгатлардан сув оқизилади. Тупроққа қадалган қаламчаларга бир мавсумда 10-12 марта сув берилади. Ҳар суғоришдан сўнг қаламча атроғи юмшатилад, бегона ўтлардан тозаланиб турилади. Шуни эслатиш лозимки, қаламчалар ўтқазилгандан сўнг биринчи йили уларга ўғитлар берилмайди. Қаламчалар биринчи йили яхши тутиб, ёш кўчатлар пайдо бўлади. Қаламчалардан тайёрланган бир йиллик кўчатлар янаги йили боғ барпо қилиш даласига режаланган эгатларга ўтқазилади. Бунда боғ барпо этиш даласида субтропик ўсимликларини экиш схемаларига қараб яъни анор 4х4 м, анжир 5х4 м, хурмо 6х6 м, чилонжийда 6х5 м схемада экилади. Субтропик ўсимликлари кўчатларини янги ташкил этилаётган боққа экиш учун аввало боғ майдони режалаштирилади. Яъни суғориш йўналиши бўйича узунасига ва кўндалангига ернинг ўртасидан мустаҳкам иплар тортилиб, даланинг чеккасидаги қозиқчаларга маҳкам боғлаб қўйилади ва иплар бўйлаб схемалар бўйича чуқурчалар кавланиб тайёрланади, кўчат баҳорда экилади, суғорилади ва келгусида парвариш қилиш ишлари бошланади. Парвариш ишларига экилган кўчатларни суғориш, озиқлантириш, ҳар суғоришдан сўнг тупроқ тобга келиши билан тупроқни юмшатиш, бегона ўтларни йўқотиш, ёш кўчатларга шакл бериш ва агротехника ишлари киради.

Янги боғлар барпо этишда соғлом, касалликларга чалинмаган, бир хил кўчатлар етиштирилишига эътибор бериш зарур. Яна муҳим талаблардан бири кўчатларни 3-4 шохли шаклда ўстириш боғда дарахтларнинг бир хиллигини таъминлашдир, бу эса боққа чирой беради, агротехника ишларини сифатли ўтказиш имконини яратади ва ёш дарахтларни бир хил кронли қилиб ўстиришга имкон беради.



12-МАЪРУЗА. ХУРМОНИ ПАЙВАНДЛАШ ТЕХНИКАСИ

Пайвандлаш деб бир ўсимликнинг куртаги ёки қаламчасини кесиб олиб иккинчи ўсимликка улашга айтилади. Мевали ўсимликларнинг жуда кўпи пайвандлаш йўли билан кўпайтирилади. Пайвандлаш йўли билан пайванд устнинг ўсиш ҳарактерини ўзлаштириш, барвақт ҳосилга киритиш, ҳосилдорликни ошириш ва ҳосил сифатини яхшилаш мумкин. Пайвандланадиган дарахт икки қисмдан: пайвандтаг ва пайванд устдан иборат бўлади. Пайвандтаг- бир бутун ўсимлик ёки ўсимликнинг бир бўлаги бўлиб, унга куртак ёки навда пайванд қилинади. Пайвандтаг мевачиликда мевали дарахтларнинг пойдевори ҳисобланади. Пайвандтаглар келиб чиқишига кўра ёввойи ҳамда маданий, ўсиш кучига қараб кучли, ўртача ва кучсиз ўсувчи бўлади. Пайвандтаглар уруғдан ёки вегетатив йўл билан кўпайтирилади. Пайвандтакка уланадиган қаламча ёки куртак пайванд уст дейилади. У маданий ўсимликнинг бир қисми бўлиб, мазкур нав хусусиятлари ва бошқа белгиларини тўла сақлайди.

Пайвандлаш маълум мақсад учун мевали ва манзарали ўсимликларни вегетатив йўл билан кўпайтириш, бир навни иккинчи нав билан алмаштириш, бир туп дарахтда бин неча навларни ўстириш, кўчатзорларда тоза навли мевали дарахт кўчатларини етиштириш учун қўлланилади.

Пайвандтаг билан пайвандуст ботаник ҳамда физиологик жиҳатдан бир-бирига мос тушадиган ва яхши уланиб ўсиб кетадиган бўлиши керак.

Куртак ва қаламчаларни пайвандлашда пайвандуст она ўсимликдан олинади, куртак пайвандта пайвандтагга битта куртак, қаламча пайвандда 2-3 куртакли қаламча уланади.

Пайвандлаш учун асбоб ва ускуналар. Пайвандлашга киришишдан аввал керакли асбоб ва ускуналарни тайёрлаб қўйиш лозим. Буларга боғ пичоғи, пайвандлаш пичоқлари, ток қайчи, боғлов материаллари, полителин плёнкадан тайёрланган ленталар, тоза матолар, челак, қайрақтош, боғ малҳами, этикеткалар, ёзиб борадиган журнал киради. Пичоқлар тоза ва ўткир бўлиши керак. Пайванд қилинган жойни боғлаш учун плёнкаларнинг эни 1 см атроқида, узунлиги 30-35 см қилиб тайёрланади.

Пайвандлаш усуллари. Боғдорчиликда қўлланиладиган пайвандлашнинг икки усули яъни куртак пайванд ва қаламча пайванд кенг тарқалган.

Куртак пайванд. Пайвандлашнинг бу усули энг кўп тарқалган бўлиб, қулай, осон ва арзон усул ҳисобланади. Куртак пайванд июль ойининг ўрталаридан сентябр ойининг ўрталаригача давом этади. Куртак пайванд баҳорда дарахт танасида, шира ҳаракати бошланиб, пўстлоқ танадан кўчадиган вақтда бажарилса ҳам бўлади, лкеин баҳорги пайвандда куртакларнинг кўкариш даражаси фоизи бир мунча паст бўлади. Куртак пайванд қилишдан 4-5 кун олдин пайвандтаг кўчатлари қондириб суғорилади, илдиз бўғизидан 15-20 см юқоридаги барча ён шохчалари олиб ташланади ва тоза намли мато билан яхшилаб артилади.

Пайванд қилинадиган куртаклар ҳосилга кирган, нав хусусиятлари яхши бўлган дарахт қаламчаларидан олинади. Қаламча олинадиган дарахтлар аввалдан танланиб уларга белги қўйилади. Қаламчалан кун салқин вақтда олинади. Ҳар бир қаламчада пайвандга яроқли 8-10 куртак бўлиши керак. Қаламчалар 0,5-1 см барг бандини олдириб олинади.

Пайвандлашда қаламчанинг ўрта қисмидаги куртаклари олинади. Пайвандлаш вақтида қаламчалар намли матоларга ўралган ҳолда салқин жойларда сақланиши керак.

Куртак пайвандлаш техникаси.

Пайвандтаг пўстлоғи лой ва чангдан тозаланиб, пайвандтаг танаси пастки қисмидан Т шаклида кўндалангига 3 см да кесилади, кейин пастдан 3-4 см да кўндаланг кесилган жойгача танани шикастламай пўстлоғи тилинади. Сўнгра пичоқнинг иикнчи пластмассали учи билан пўстлоқ очилиб кенгайтирилади.

Сўнгра бироз ёғоч қисми билан (қоғоз қалинлигида) кесиб олинган куртак барг бандини юқори томонга қаратиб кесилган жойга ўрнатилади, икки бармоқ билан пастдан юқорига қараб босиб чиқилади, тайёрланган плёнка лентаси билан куртакни очиб қолдириб ўраб чиқилади ва боғлаб қўйилади. Агар куртак ёғочлик қисмининг учи бироз чиқиб қолса, кўндаланг тилинган жойнинг чизиғига тақаб кесилади.

Пайвандлаш иши тугагандан сўнг куртакларнинг тўла тутиб кетиши учун дала қондириб суғорилади, ер етилгач юмшатилади. Яхши ўрнатилган куртаклар 15-16 кунда тутади. Кўчатларни текшириб куртакнинг тутган ёки туманганлигини аниқланганча, боғлов материали юмшатилади. Агар пайванд қилинган куртак тутган бўлса, барг банди қўл тегиши билан тушиб кетади, тутмаган бўлса, барг банди қуриб куртак пўстлоғи буришган бўлади.



13-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИГА ШАКЛ БЕРИШ ВА БУТАШ

Субтропик ўсимликларига шакл бериш ва буташ бошқа мевали ўсимликларга ўхшаб дарахтнинг узоқ яшаши, навдаларнинг пишиқ, мустаҳкам бўлиши, ҳаво, ёруғликдан тўла фойдаланишини, ҳосилни юқори ҳосил беришини таъминлайди.

Ўзбекистон шароитида субтропик ўсимликларига шакл бериш ва буташ баҳордан сентябргача давом этади. Шакл бериш кўчат ўтказилгандан бошланиб, то дарахт ҳосилга киргунча давом этади. Буташ эса ўсимлик умрининг охиригача давом этади. Шакл берилмаган ва буталмаган дарахтлар узоқ яшамайди, ҳосили ҳам жуда паст сифатсиз бўлади. Дарахтларга шакл бериш ва буташдан асосий мақсад кўп ва сифатли ҳосил берадиган дарахтни яратишдир. Бунинг учун шохларни тўғри жойлашишини таъминлаш зарур. Дарахтга яхши шакл берилса ва буталса, дарахтларни парвариш қилиш, касалликларга ва зараркунандаларга қарши курашиш, ҳосилни йиғиб териб олиш ишлари осонлашади. Ёш дарахтларга шакл беришда буташнинг икки усули қўлланилади. Биринчи усули новдалар ва айрим шохларни қисқартиш, иккинчи усули новда ва шохларни сийраклаштириш. Қисқартиришда дарахтнинг умумий ҳолатига навдаларнинг ўсиш кучига қараб новдалар ёки айрим шохчалар турли узунликда қисқартирилади, чалкаш, синган, навдалар ва шохчалар олиб ташланади. Мевали дарахтларнинг ўсиши ва ҳосилдорлигига буташнинг қайси усули қандай даражада таъсир кўрсатиши аниқлангандан сўнг, ўша усул қўлланилади.

Ёш дарахтнинг навдалари бўйига қисқартирилганда , навдалар бўйича ўсмай энига йўғонлашади. Бу эса мустаҳкам шох-шабба ҳосил бўлишига имкон беради. Ўсув даврида язши ўсган навдалар кўпроқ кесилади, ўсиши суст бўлган навдалар камроқ кесилади ёки қисқартирилмайди.

Дарахтлар 2-3 йилда бир марта сийраклаштирилади. Мева дарахтларига шакл беришнинг сийрак ярусли, косасимон, бутасимон шакл бериш усуллари бор. сийрак ярусли усул кучли ўсувчи меваларда қўлланилади. бунда дарахтда лидер сақланади. субтропик ўсимликлардан хурмо, чилонжийдага косасимон шакл берилади. Бунда ўтказилган кўчат танасида 5 та асосий шохлар ярус шаклида жойлаштириб марказий тана ёки лидер олиб ташланади, бутасимон усулда анор, анжир ўстирилиб бунда лидер бўлмасдан пастдан ўсиб чиққан таналардан иборат бўлади. Бу усулда қорақат (смородина) ва булдурғун (малина) ўсимликлари ўстирилади. Дарахтларга шакл бериш ва буташда катта шохлар кесилганда уларнинг кесилган жойига боғ малҳами ёки алиф суркаб қўйилади. Акс ҳолда ёғингарчилик таъсирида ёки ўша ердан намнинг маълум миқдорда буғланиши натижасида кесилган жой қуриб чириши мумкин.

14-МАЪРУЗА. АНОР ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Анор анордошлар оиласига мансуб бутасимон дарахт. Унинг ватани Ўзбекистон.



Анорни экиш учун жой танлаш. Анор ер соти сизот сувлари 2-3 м да жойлашаган қумоқ бўз тупроқларда яхши ўсади. Анор кўчатларини экиш учн тупроқ тайёрланади, бунинг учун ер кузда 40-45 см чуқурликда ҳайдалади. Ҳайдашдан олдин гектарига 30-40 т хисобида чириган гўнг, 300-400 кг суперфосфат ёки 250-300 кг аммофост, 80-100 кг калий солинади. Агар ер қотган бўлса, хайдашдан сўнг чизилланади ва баҳорда текисланниб изидан бороналанади. Анорни далага экишдан олдин унинг қаламчасидан кўчатлар тайёрланади.

Текисланган ва бороналанган далада анорзор боғларини барпо қилиш учун 4х4 м схемада ер тақсимланади. Бунинг учун боғ учун ажратилган ернинг ўртасидан узуна ва кўндаланг ингичка мустаҳкам иплар тортилиб икки томони қозиқчаларга маҳкам боғланиб қўйилади. Сўнгра узуна ва кўндаланг иплар бўйича ҳар 4 метрда қозиқчалар ўрнатилади ва шу тартибда бутун далада хар бир кўчат ўрни аниқланиб, қозиқчалар ўрнида чуқурлиги 60 см, эни 60 смда ер кавланади. Чуқурлар кавланганда унинг 30 см даги устки тупроғи бир томонга ва 30 см пастки тупроғи иккинчи томонга ташланади. Қаламчалардан тайёрланган анор кўчатлари ана шу чуқурчаларга ўрнатилади, бунда кўчатларнинг илдиз бўғизи 2 см тупроқ устида бўлишига эришиш зарур. Сўнгра устки тупроқ пастга, пастки тупроқ юқорига ташланиб тупроқ ҳолда зичланади сўнгра сув қуйилади. кўчатлар экилганида уларни соғлом ва бир хил бўлишига эришилади. Бутун далада кўчатлар шу тартибда ўрнатиб бўлингандан сўнг кўчатларнинг узуна қаторларининг икки томонидан кўчатдан 30 см узоқликда суғориш эгатлар олиниб, иложи бўлса шу куниёқ, бўлмаса эртасидан кечикмай эгатларга сув оқизилади.

Эгатлар тупроғи тобга келиши билан кўчат атрофи юмшатилади ва бегона ўтлардан тозаланади. Кўчатлар экилиб тутиб кетгандан сўнг, биринчи йили вегетация даврида 10-15 марта, яъни мартда 1 марта, апрелда 2 марта, майда 2-3 марта, июнда 3 марта, августда 2 марта, сентябрда 1 марта суғорилади. Октябр ойидан суғориш тўхтатилади. Анор кўчатлари ҳар суғорилгандан сўнг ер тобга келиши билан кўчат атрофи юмшатилади бегона ўтлар йўқотилади, қиш келиши биланоқ кўчат тупроқ билан кўмилади ва баҳорда очилади ва ушбу агротехник усулга мослаштирилади.

Ёш анорзорларни парвариш қилиш . Суғориш, озиқлантириш ишлари баҳорда олиб борилади. Анор усти баҳорда очилгандан 10-15 кун ўтиб кўчатларга шакл бериш ва буташ ишлари олиб борилади, синган, шикастланган навдалар олиб ташланади, кўчат тик ҳолатга келтирилиб, қозиққа маҳкамланади. Усти очилган анор кўчатлари бир мавсумда 10-12 марта суғорилади, апрелда 1, майда 1-2, июнда 2-3, иююлда 2, августда 1-2, сентябрда 1 марта. Ҳар суғоришдан сўнг эгатлар юмшатилади бегона ўтлардан тозаланади. Ҳар ўсимликка соф модда ҳисобида 80-120 г азот, 40-50 г фосфор ва 40 г калий берилади. Анор дарахти 3 йилга кирганда ўсиши ва ривожланиши янада тезлашади. Бунда кучли ўсаётган навдаларнинг 3 дан бир қисми, ўртача ўсаётган навдаларнинг 4 дан бир қисми кесилади. Бачки навдалардан тозаланади. Анор бутун мавсум жавомида гуллаб, мева тугиб туради. Шунинг учун асосий гуллаш фазасида ҳосил бўлган мевалар қолдирилиб кейинги гуллари, мевалари олиб ташланади. Чунки бундай кечки мевалар бизгача тўлақонли пишмай асосий ҳосилнинг яхши ривожланишига халақит беради. Иссиқ ислимли вилоятларда хонадонларда анор етиштиришда анор мевасини тўғридан тўғри тушаётган қуёш нуридан ҳимоя қилиш муҳим тадбир ҳисобланади. Бунинг учун анор мевалари қоғозлардан фойдаланиб ўраб қўйилса, мевалар яхши пишиб сершира, мазали бўлади. Анор 7-8 йилдан cўнг энг юқори ҳосил бериш даври бошланади. Бу даврда 6-8 мартагача суғорилади, озиқлантириш меъёри 1,5 бароварга оширалади. Тегишли агротехника ишлари давом эттирилади. Анор ҳосили октябр ойининг ўрталарида йиғиб териб олинади. Йиғиб терилиб олинган анор 1-2 кун қуруқ хонада шамоллатилади ва катта кичиклигига қараб сортларга ажратилади, 1-2 сортлари келишилган муассасаларга, сотишга берилади. 3-сорти қайта ишлаш корхоналарига юборилади.

15-МАЪРУЗА. АНЖИР ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Анжир тутдошлар оиласига мансуб бўлиб, Ўзбекистоннинг барча жойларида учрайди. Қадимдан ўстириб келинади. Ўзбекистонда етиштирилаётган анжирнинг 70 % дан кўпроғи Фарғона водийсига тўғри келади.



Анжирни экиш учун жой танлаш. Анжирни экиш учун энг қулай ер ер ости сизот сувлари 2-4 м чуқурликда жойлашган енгил қумоқли бўз тупроқлар ҳисобланади. Қадимдан суғориб келинаётган бўз ва ўтлоқи тупроқлар ҳам анжир учун яхши ерлар ҳисобланади. Барча ўсимликлар каби анжирни экиш учун ҳам аввало ер экишга тайёрланади. Ер ҳайдашга тўсқинлик қиладиган турли унсурлардан ва бегона ўтлардан тозаланади. Анжир 5х4 схемада экилганда яхши натижа беради ва анжир ораларига яхши ишлов бериш бир мунча қулай бўлади. Ер кузда заржирли таракторлар билан 40-45 см чуқурликда ҳайдалади. Ҳайдашдан олдин гектарига 30-40 т чиритилган гўнг, 300-400 кг суперфосфат, ёки 250-300 кг аммофост, 80-100 кг калий берилади. Ҳайдалган ер чизилланади, баҳорда текисланиб борона қилинади. Анжирни экишдан олдин унинг кўчатлари тайёрланади. Етилиб ҳосил бераётган бир йиллик навдалардан қаламчалар тайёрланиб, кўчатзор петомнигида экилиб кўчат қилинади. Кўчатзорда қаламчаларни экиш учун 60 см эгатлар олиниб суғорилади. Эгатлар тупроғи тобга келиши билан тупроқ юмшатилиб ҳар 30 см оралиқда, 10-12 см чуқурликда қаламчалар экилади, cўнгра изидан суғорилади. Қаламчалар яхши тутиб кетиши учун баҳордан кузгача 10-15 марта суғорилади. Кўчатзорда тайёрланган бир йиллик кўчатлар янаги йили ери режаланган боғларга экилади. Бунда ер 5х4 схемада режаланади яъни тақсимланади. Боғ учун ажратилган даланинг ўртасидан узуна ва кўндалангига ингичка мустаҳкам иплар тортилади ва даланинг чеккасидаги қозиқчаларга маҳкам боғланиб қўйилади. Узуна ипларнинг ҳар 4 м га кўндаланг ипларнинг хар 5 мга қозиқчалар ўрнатиб чиқилади ва ана шу чуқурчалар ўрнида эни ва чуқурлига 60 см ер кавланади, ерни кавлашда чуқурнинг устки 30 см унумдор қатлами бир томонга, пастки 30 см тупроғи иккинчи томонга ташланади. Кўчатни чуқурчага ўрнатишда илдиз бўғзини тупроқдан 2 см юқори қилиб қўйиб чуқурчаларга тупроқ ташланади. Юқорига тупроқ чуқурчанинг тагига, пастги тупроқ унинг пастига ташланади ва сув қуйилади, кўчатларга шакл берилади. Барча кўчатлар схема бўйича ўрнатиб бўлингандан сўнг кўчатлардан 25-30 см узоқликда икки томонлама суғориш эгатлари олинади. Иложи бўлса шу куниёқ, бўлмаса эртасидан қолмай кўчатлар суғорилади. Ер тобга келиши биланоқ 8-10 см чуқурликда юмшатилади. Кўчатларнинг яхши тутиб кетиши учун биринчи йили вегетация даврида 10-15 марта суғорилади, мартда 1 марта, апрелда 2 марта, майда 2-3 марта, июнда 3 марта, июлда 3 марта, августда 2 марта, сентябрда 1 марта суғорилади. Октябр ойидан суғориш тўхтатилади. Баҳор келиши билан анжир кўчатларига шакл берилади ва буталади, парвариш ишлари бошланади. Ҳар ўсимликка ўсимликка соф модда ҳисобида 80-120 г азот, 40-50 г фосфор ва 40 г калий берилади. Анжир тўла ҳосилга кирганда озиқ моддаларининг миқдори оширилади. Озиқлантириш асосан гуллаш даврида амалга оширилади.

16-МАЪРУЗА. ХУРМО ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Хурмони экиш учун қуёш доим тушиб турадиган, совуқ шамолдан ҳимоя қиладиган катта бўлмаган қиялик жойлар қулай ҳисобланади. Хурмо кўчатлари ёввойи хурмодан тайёрланаган уруғ ниҳолларга, танлаб олинган маданий хурмо куртаклари билан пайвандланиб етиштирилади. Бу тўғрида 12-маърузада батафсиз маълумот берилган. Хурмо сизот сувлари чуқур жойлашаган унумдорлиги юқори, дренажлаштирилган қумоқ, бўз тупроқларга яхши ўсади. Сизот сувлари юза жойлашган шағалли, шўрланган ерлар хурмо учун яроқсиз. Хурмо асосан Ўзбекистон Республикасининг жанубий вилояти Сурхондарёда кўп экилади. Кўчатларни экишдан олдин ер экишга тайёрланади, кузда ер 40-45 см чуқурликда занжирли тракторлар билан шудгорланади, чизилланади, охирида эса текисланиб борона қилинади. Ерни шудгорлашдан олдин гектарига 30-40 т чириган гўнг, 300-400 кг суперфосфат ёки 250-300 кг аммофост, 80-100 кг калий берилади.

Хурмо кўчатларини экиш 6х6 схемада олиб борилади. Боғ учун ажратилган даланинг ўртасидан узуна ва кўндалангига ингичка мустаҳкам иплар тортилади ва даланинг чеккасидаги қозиқчаларга маҳкам боғланиб қўйилади. Узуна ипларнинг ҳар 6 м га кўндаланг ипларнинг хар 6 мга қозиқчалар ўрнатиб чиқилади ва ана шу чуқурчалар ўрнида эни ва чуқурлига 60 см ер кавланади, ерни кавлашда чуқурнинг устки 30 см унумдор қатлами бир томонга, пастки 30 см тупроғи иккинчи томонга ташланади. Кўчатни чуқурчага ўрнатишда илдиз бўғзини тупроқдан 2 см юқори қилиб қўйиб чуқурчаларга тупроқ ташланади. Юқорига тупроқ чуқурчанинг тагига, пастги тупроқ унинг пастига ташланади ва сув қуйилади, кўчатларга шакл берилади. Барча кўчатлар схема бўйича ўрнатиб бўлингандан сўнг кўчатлардан 25-30 см узоқликда икки томонлама суғориш эгатлари олинади. Иложи бўлса шу куниёқ, бўлмаса эртасидан қолмай кўчатлар суғорилади. Ер тобга келиши биланоқ 8-10 см чуқурликда юмшатилади. Кўчатларнинг яхши тутиб кетиши учун биринчи йили вегетация даврида 10-15 марта суғорилади, мартда 1 марта, апрелда 2 марта, майда 2-3 марта, июнда 3 марта, июлда 3 марта, августда 2 марта, сентябрда 1 марта суғорилади. Октябр ойидан суғориш тўхтатилади. 2-3 йиллик хурмозорлар орасига сидерат экинларидан экиб кузда яшил ўғит сифатида хайдаб юборилади. Хурмо дарахтлари ҳосилга кирганидан сўнг суғориш сони камайтирилади, озиқлантириш бир мунча кўпайтирилади. Хурмо ҳосили пишганда териб йиғиб олинади. Хурмо меваларини эҳтиётлик билан олинмаса шикастланиб чирийди ва истеъмол қилиш учун яроқсиз бўлиб қолади. Шунинг учун мевалари эъҳтиётлик билан боғ қайчисидан фойдаланиб кесиб олинади ва кичик ҳажмли ички томони юмшоқ корзиналарга ёки картондан тайёрланган яшикларга солиниб сақлаш учун махсус омборхоналарга олиб келинади. Бу ерда катта кичиклигига қараб сортларга ажратилади. Мевалари қоронгу, вителяция ишлайдиган, ҳаво намлиги ўртача жойларда мева чуқурчаси томонини пастга қўйиб сақланади, вақти-вақтида текширилади, чириганлари олиб турилади.

17-МАЪРУЗА. ЧИЛОНЖИЙДА ЕТИШТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Чилонжийда (унави) жумрутжошлар (бўрибағир) оиласига мансуб дарахт ёки бута. Унинг 50 дан ортиқ тури маълум. Ундан битта Хитой чилонжийдаси тури маданийлаштирилган. Дарахтининг бўйи 10-12 м га етади. Пайванд қилинган кўчати 2 йилда ҳосилга киради, 40-50 йил яхши ҳосил беради, 15-20 ёшдаги дарахтлари 50-60 кг мева беради. Чилонжийда учун энг қулай ер сизот сувлари 2-2,5 мдан чуқур жойлашган қумоқли бўз ва ўтлоқи тупроқлар ҳисоблнади. Меваси сентябрда, октябр бошларида пишади. Жийданикига ўхшаш якка данакли, яъни йириклашган жийда мевасини эслатади. Хўл мевасида 20-25 % шакар бўлиб қуритилганида 70-72 % гача боради. Чилонжийда республикамизда катта майдонларда экилаётгани йўқ, лекин шифобахшлиги жиҳатидан истиқболли ўсимлик, келгусида унинг ёввойи ва маданий шаклларидан фойдаланиб саноатбоб навларни етиштиришнинг аҳамиятли ҳисобланади. Чилонжийда данагидан, бачкисидан, пархиш қилиш ва пайвандлаб кўпайтирилади. Чилонжийда қурҳоқчиликка, қаттиқ совуқларга чидамлилиги билан ажралиб туради, 30 0 С совуққа ва ёзнинг узоқ давом этадиган иссиқликларига чидайди. У баъзан паст баланд жойларда учрайди. Сувчиз ҳам ўсаверади. Лекин ҳонадонларда кенг даражада экилиб, яхшигина ҳосил олинмоқда. Қишлоқ хўжалиги интетсив ривожланиб бораётган республикамизда яқин келажакда катта катта майдонларга чилонжийда боғлари барпо этилишига ишончимиз комил.



18-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИБ ТЕРИБ ОЛИШ, САҚЛАШ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ

Субтропик ўсимликлари ҳосилини йиғиб териб олиш, сақлаш ва қайта ишлаш долзарб вазифалардан бири бўлиб ҳисобланади. Бунда субтропик ўсимликлари ҳосили турли муддатларда пишиб етилиши эътиборга олинади, сақлаш ва қайта ишлаш ишлари ҳам бир мунча фарқ қилади.

Анор ҳосили октябр ойида эъҳтиёткорлик билан боғ қайчиси билан йиғиб териб олинади. Йиғиб терилиб олинган анор 1-2 кун қуруқ хонада шамоллатилади ва катта кичиклигига қараб сортларга ажратилади, 1-2 сортлари келишилган муассасаларга, сотишга берилади. 3-сорти қайта ишлаш корхоналарига юборилади. Анор салқин ҳарорати 6-7 0 С хоналарда сақланади.

Анжир меваси бир пайтда пишмаслигини эътиборга олиб изма-из териб олинади, мевасининг тез бузилиши туфайли хўллигида ейилади ва ундан консервалар тайёрланади. Консервалар хонадонларда ёки мевани қайта ишлаш корхоналарида тайёрланади. Анжир узоқ жойларга юборишга яроқсиз шу сабабли меваси қуритилади. Қуритилган анжир тўйимли ва шифобахш бўлади. Қуритиш учун анжирнинг бандли томонини юқорига қилиб патнусларга терилиб дудланади. Сўнг қуритишга қўйилади. Вақти-вақти билан ағдариб турилади. Патнуслар устма-уст қўйилиб соя жойда сақланади.

Хурмо меваси ҳам бир вақтда пишмайди, хурмо ҳосили пишганда йиғиб териб олинади, ҳосилни узишда боғ қайчисидан фойдаланиб эъҳтиёткорлик билан олинмаса шикастланиб чириши мумкин. Шунинг учун мевалари мева бандидан кесиб олиниб картон қоғозлардан тайёрланган қутичаларга солиниб, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарига олиб борилади. Бу ерда мевалар катта-кичиклигига қараб сортларга ажратилади. Ҳаво намлиги ўртача бўлган жойларда сақланади. Вақти-вақтида меваларнинг ҳолати текшириб турилади. Чириганлари олиб ташланади.

19-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ, ЗАРАРКУНАНДАЛАРИ ВА УЛАРГА ҚАРШИ КУРАШ

Ўсимликларини ҳимоя қилиш қишлоқ хўжалик фанининг муҳим соҳаларидан ҳисобланиб, касаллик ва зараркунандаларини йўқотиш ва уларнинг олдини олиш усулларини ишлаб чиқади. Ўсимлик касалликларини ўрганувчи фан фитопатология, зараркунандаларни ўрганувчи фан энтомология деб аталади.

Субтропик ўсимликлари касаллик ва зараркунандалар билан зарарланади. Натижада ўсимлик яхши ривожланмайди, ҳосили кескин пасайиб сифати бузилади, баъзан ўсимлик бутунлай нобуд бўлиши мумкин. Субтропик ўсимликларнинг кўпгина касалликлари ва зараркунандалри аниқланган. Уларнинг олдини олиш ва йўқотишга қаратилган кимёвий моддалар билан ишлаш ҳамда агротехника тадбирларининг илғор усуллари ишлаб чиқилган кейинги вақтларда зараркунандаларга қарши курашнинг биологик усулига катта эътибор берилмоқда. Субтропик ўсимликларини агротехника қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда экиш, парвариш қилиш, касаллик, зараркунандаларнинг олдини олиш, уларнинг кўпайишига йўл қўймаслик муҳим омиллардан ҳисобланади.

Субтропик ўсимликлари касалликлари.

Елим оқиш. Бу касаллик дарахтни парвариш қилмасдан суғориши зўр бериш, тупроқда озиқ моддаларининг етишмаслиги, шох-шаббаларни нотўғри кесиш натижасида пайдо бўлади. Елим чиққан жойда шиш ҳосил бўлади. Қарши кураш. Дарахт танаси баҳор ва ёзда оқланади, юқори агротехника қўлланилади.

Субтропик ўсимликларинг зараркунандалари.

Анжир қизил капалаги. Ушбу капалак бир мавсумда 3 марта авлод беради. Энг хавфлиси 2-3 авлод капалак қурти ҳисобланади. У фақат баргига зарар келтирмай меванинг пўстини ҳатто мева мағзини 30 дан 50 % гача кемиради. 3- авлод қуртлари қишлайди, май ойининг бошларида ғумбакдан капалаги чиқиб учиб бошлайди. Ҳар бир капалаги 30-50 та тухум қўяди. Қурти бутун мавсум давомида зарар келтиради. Қарши кураш. Биринчи ва иккинчи авлод қуртларининг оммавий кўпайган вақтида карате, Б 58 препаратларини сепиш.

Анор мевахўри. Бу зараркунанданинг қурти мевада яшайди, у анорнинг пўсти орқали эмас, балки оталиқ ва оналик гуллари жойлашган қисмидан тешиб киради. Ҳашоратнинг катталиги 20-22 мм, ҳашоратнинг қанотлари оч кулранг, оч қизил рангли кўринишда. Вояга етган қуртининг катталиги 15 мм атрофида. Бир мавсумда 2 авлод беради. Капалаги 100 тагача уруғ қўяди. Бир авлод учун 35-40 кун керак. Гумбаги 10-12 кунда етилади. Қарши кураш. Бу ҳашаротга қарши кураш чоралари ишлаб чиқилмаган. Лекин хонадонларда меваси гуллаб анор меваси шакллангандан сўнг, мева оталик ва оналик қолдиқларидан тозаланиб қўйилади баъзан шу тозаланган жойга лой суртиб қўйилади.

Бинафша қалқондор. Барг, мева, навда ширасини сўриб яшашди. Зарарланган меваларда доғлар пайдо бўлади. Қарши кураш. Дарахтнинг тиним даврида карате, Б 58 препаратларини сепиш.

Барг бити (шира). Барг, мева, ёш навдаларга ғуж бўлиб ёпишиб ширани сўради. Қарши кураш. Кир ювиш кукунини 1 литр сувга 3 гр аралаштириб, пуркалади ва 15-20 минутдан сўнг кучли ювилади.

Субтропик ўсимликлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашда қўлланиладиган эҳтиёт чоралари.
Субтропик ўсимликлари касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашда қуйидаги ҳаёт хавф-сизлиги чораларига амал қилиш тавсия этилади:

Иш жараёнида халат кийиш, бошга рўмол ўраш, юзга докали ниқоб тутиш, резинкали қўлқоп кийиш лозим, лекин чекиш, сув ичиш, овқатланиш ман этилади. Иш тугагандан сўнг халат ва рўмолларни ювиш, оёқ кийимларни алмаштириш, қўлни илиқ сувда совунлаб ювиш, иложи бўлса иссиқ душ қабул қилиш керак. Барча кимёвий препаратлар, асбоб-ускуналар қулфланадиган шкафларда ва хоналарда сақланиши зарур, уларга ёш болалар ва уй ҳайвонлари тегмаслигига алоҳида эътибор берилади.



Амалий машғулотлар
1-машғулот. Субтропик ўсимликларининг оиласи, турлари, яшаш даврлари, дастлабки ҳосилга кириш ва тўла ҳосилга кириш даврларини ўрганиш

Машғулотда талабалар субтропик ўсимликларининг турлари, қайси оилаларга мансублиги, яшаш даврлари, ҳосилга кириш, тўла ҳосилга кириш даврлари, ва неча йил ҳосил бериб туриш даврларини тарқатма материал орқали ўрганадилар.




  1. машғулот. Субтропик ўсимликларининг морфологик тузилишини ўрганиш

Машғулотда талабалар субтропик ўсимликларининг морфологик тузилишини-илдизи, танаси, шохлари, навдаси, барги, куртаги, гули ва меваси тузилишини тарқатма материал орқали ўрганадилар.




  1. машғулот.Субтропик ўсимликларини экиш схемаларига қараб ерни тақсимлашни (режалашни) ўрганиш

Машғулотда талабалар кўчатларни янги барпо этилаётган боққа схемалар бўйича квадрат ёки шахмат усулида жойлаштириш усулларини тарқатма материаллар орқали ўрганадилар.


4-машғулот. Субтропик ўсимликлари схемалар бўйича 1 гектар майдондаги туп сонни аниқлаш
Машғулотда талабалар субтропик ўсимликларининг 4х4 м, 5х4 м, 6х6м, 6х5 м схемалари бўйича 1 гектардаги туб сонини тарқатма материал орқали аниқлайдилар.
5-машғулот.Субтропик ўсимликларини кўпайтириш усулларини ўрганиш

Машғулотда талабалар субтропик ўсимликларини кўпайтириш яъни қаламчалар тайёрлаш, уларни экиш, хурмо уруғини тайёрлаш, ундириб ниҳоллар тайёрлаш ва пайвандлаб кўчатлар етиштириш ишларини тарқатма материаллар орқали ўрганадилар.




6-машғулот. Субтропик ўсимликларини пайвандлашни ўрганиш

Машғулотда талабалар субтропик ўсимликларидан хурмони куртак пайвандлаш техникасини, пайвандтагда олиб бориладиган ишлар, пайвандлаш материалларини тайёрлаш, вайвандуст куртакларини олиш,сақлаш ва пайванд ўтказиш тартибини, пайвандланган куртакнинг тутган тутмаганлигини текшириш йўлларини тарқатма материаллар орқали ўрганадилар.


7-машғулот. Субтропик ўсимликларининг навларини ўрганиш

Машғулотда талабалар субтропик ўсимликлари навларини тарқатма материаллар ва тирик мевалар мисолида ўрганадилар.


8-машғулот. Субтропик ўсимликларига шакл бериш ва буташ

Машғулотда талабалар субтропик ўсимликларига пирамидасимон, косасимон ва бутасимон шакл беришни, буташ қоидаларини тарқатма материаллар орқали ўрганадилар.




9-машғулот. Субтропик ўсимликларини озиқлантириш ва унинг меъёрларини ўрганиш

Машғулотда талабалар субтропик ўсимликларини озиқлантириш-органик ўғит меъёрини, минерал ўғитларнинг жумладан азотли ўғитлардан аммиак селетра, аммоний сульфат, мочевина, фосфорли ўғитлардан супепфосфат, аммофос, калийли ўғитлардан калий хлорид, калий сульфат ўғитлари меъёрларини соф модда ҳисобида формула ёрдамида аниқлашни ўрганадилар. Бунда қуйидаги формуладан фойдаланилади. Ў=Aх100:B бунда Ў-ўғит миқдори, А-дарахтга бериладиган соф модда, 100 формуладаги ўзгармас сон, В-ўғитдаги соф модда просенти



10-машғулот. Субтропик ўсимликларини суғориш ва усуллари, меъёрларини ўрганиш
Машғулотда талабалар субтропик ўсимликларини суғориш ва усуллари, меъёрларини тарқатма материали асосида аниқлайдилар.
10-машғулот. Субтропик ўсимликларининг касалликлари, зараркунандалар ва уларга қарши кураш чораларини ўрганиш
Машғулотда талабалар субтропик ўсимликлари касалликлари, зараркунандалар ва уларга қарши курашда қандай заҳарли моддалардан фойдаланиш уларни қўллаш дозалари, ҳаёт хавфсизлигига амал қилиш тартибларини тарқатма материали асосида ўрганадилар.

Глоссарий

Ўзбекча

Русча

Инглизча

Субтропик

Субтропический




Тропик

Тропический




Анор

Гранат




Анжир

Инжир




Хурмо

Хурма




Чилонжийда

Унаби




Етиштириш

Вырашивание




Шимолий

Северный




Жанубий

Южный




Технология

Технология




Кенглик

Широта




Қуруқ

Сухой




Намли

Влажный




Шўрланиш

Засоление




Иқлим

Климат




Талабчан

Требовательный




Таркиби

Состав




Шакл

Форма




Дарахт

Дерево




Косасимон

Чашевидный




Кўчат

Саженец




Ҳосилдорлик

Урожайность




Ҳосил

Урожай




Баҳор

Весна




Консерва

Концерва




Куз

Осень




Қуритилган

Сушёный




Суғориш

Орашение




Оила

Семейство




Тур

Вид




Ўғит

Удобрение




Агротехника

Агротехника




Унумдор

Плодородный




Тарқалиш

Распространение




Жараён

Процесс




Илдиз

Корень




Тана

Ствол




Шох

Ветки




Навда

Побег




Барг

Лист




Куртак

Почка




Гул

Цветок




Оталиқ

Тычинка




Оналиқ

Пестик




Эртапишар

Раннеспелый




Туп

Куст




Нав

Сорт




Уруғ

Семя




Қаламча

Черенок




Мева

Плод




Чангланиш

Опыление




Жинсли

Половой




Тик

Отвесно




Ўсиш

Рост




Ривожланиш

Развитие




Заҳира

Запас




Модда

Вишество




Тупланиш

Кушение




Сўрувчи

Сосуший




Ўтказувчи

Переводной




Пўстлоқ

Кора




Касаллик

Заболеванние




Зараркунанда

Вредитель




Замбуруғ

Грыби




Бактерия

Бактерия




Капалак

Бобочек




Қурти

Гусеница




Физиологик

Физиологический




Алмашинув

Обмен




Иссиқлик

Тепло




Ёруғлик

Свет




Сув

Вода




Ҳаво

Воздух




Озиқа

Питание




Пишиш

Созревание




Фаза

Фаза




Давр

Период




Парвариш

Уход




Ёшартириш

Омолаживание




Ҳосилдор

Уражайный




Экиш

Посев




Боғ

Сад




Занжирли

Гусеничный




Соф

Чистый




Схема

Схема




Қозиқча

Колашек




Квадрат

Квадрат




Чуқурча

Ямка




Тупроқ

Почва




Минерал

Минеральный




Чириган

Перегной




Гўнг

Навоз




Қатлам

Слой




Устки

Верхный




Пастки

Нижный




Зичлаш

Уплотнение




Об-ҳаво

Погода




Ташиш

Перевозка




Сақлаш

Хранение




Унумдорлик

Плодородность







Download 478.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling