Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги термиз давлат университети


Download 478.78 Kb.
bet2/5
Sana16.06.2020
Hajmi478.78 Kb.
#119413
1   2   3   4   5
Bog'liq
Субртопик ўсимликлари мажмуа


Ўғитлаш муддати. Боғнинг меъёрий ривожланишида ўғитларнинг қайси муддатда солиниши муҳим аҳамиятга эга. Ўғит асосан 2 даврда солинади, кузда ва баҳорда. Кузда асосий ўғит гўнг, фосфор калий ерни хайдашдан олдин, азотли ўғитлар эса асосан баҳорда ёки ўсув даврида солинади. Шунни назарда тутиш керакки, ўсимликлар ўсув даврининг биринчи ярмида айниқса азотга, иккинчи ярмида фосфор ва калийга талабчан бўлади. Бундан ташқари ўсув даврида дарахтларни қўшимча озиқлантириш зарур. Биринчи озиқлантириш дарахтлар гуллашидан олдин ўтказилиб, асосий ўғит меъёрининг ярми берилади. Қолган ярми гуллашдан сўнг мева куртаклари шаклланаётганда иккинчи ва учинчи озиқлантиришда солинади. Соф ҳолдаги ўғит миқдорини просент ҳисобида аниқлаш. Кўпчилик агрономия адатбиётларида тупроққа солинадиган ўғитнинг соф ҳолдаги миқдори кўрсатилади. Унда маълумки ҳар қандай ўғит ўсимлик томонидан тўла ўзлаштирилмайди. Турли ўғитларда соф ҳолдаги у ёки бу элемент миқдори ҳар хил бўлади. Масалан аммиакли селетра таркибида соф ҳолдаги азот 33-35 %, аммоний сульфатда 20,5 %, суперфосфатда эса 18 % соф ҳолдаги фосфор бўлади. Ўғит таркибида таъҳсир этувчи модда миқдори қанчалик кўп бўлса, ўғит шунчалик кучли бўлади. Бундай ўғитлар ерга камроқ солинади. Ўғит ишлаб чиқариш заводларида олинаётган менирал ўғитлар таркибидаги таъсир этувчи моддалар миқдори аниқланади.

Ўғит таркибидаги таъсир этувчи модда миқдорига қараб ерга солинадиган минерал ўғит меъёри қуйидагича аниқланади. Бир дарахт тагига 50 г соф азот солиш учун қанча аммиакли селетра ишлатиш мумкин? Бунинг учун соф модда миқдорини 100 га кўпайтириб солинадиган аммиак селетрадаги азот протсенти 33 ёки 35 га бўлинади = 50*100/35=5000/35=143 г

Демак 50 г соф азотнинг ўрнини қоплаш учун дарахт атрофига 143 г аммиакли селетра солиш керак экан. Худди шунингдек, 50 г соф азот солиш учун таркиби 45 % ли мочевинадан қанча сарфлаш мумкин?

Бунда ўғит мочевина ўғити миқдори =50*100/40=5000/40=125 г демак мочевина таркибидаги соф азот миқдори аммиак селетрага қараганда 10 % кўплиги сабабли бир дарахтга солинадиган мочевина миқдори бир мунча кам бўлди.



9-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИ СУҒОРИШ, СУҒОРИШ МУДДАТЛАРИ МЕЪЁРЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ

Ўзбекистон шароитида мевали боғлар асосан суғориладиган ерларда ўстирилади. Дарахтлар қониқиб сув ичса, яхши ўсиб ривожланади. Ҳосили мўл ва сифатли бўлади. Аксинча вақтида яхши суғорилмаса дарахтлар заифлашади, ўсишдан қолади, меваси майдалашади, ҳосили камаяди.

Боғларда суғориш сони ва меъёри дарахтларнинг ёши, тури, нави, тупроқ шароити ва сизот сувларининг сатҳига қараб белгиланади. Ўсимликда рўй берадиган фото сентиз, буғланиш каби ҳаётий жараёнлар ўсимлик суви билан яхши таъминлангандагина меъёрий кечади. Дарахтларнинг ривожланишида ундаги сув режими муҳим аҳамиятга эга. Сув режими дейилганда сувнинг илдиз орқали ўсимликка кириб, барглар орқали буғланиб кетиши тушунилади. Барглар орқали буғланиб кетаётган сувнинг миқдори илдиз орқали кирган сув миқдори билан мувозанатда бўлиши керак, акс ҳолда ўсимликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ўсимликлар ўз вақтида қондириб суғорилса, фотосентиз жараёни кучаяди, модда алмашинуви яхшиланади. Дарахт кўчатлар яхши ривожланади, ҳосилдорлик, совуққа чидамлилик ортади, тупроқ микрофлорасини яхшилайди, ерга солинган ўғитлардан тўлароқ фойдаланиш имконини яратади.

Боғ тупроғи намлигини кузатиб бориш ва ўсимликларнинг сўлиб қоладиган даражада нами қочишига йўл қўймаслиги лозим, дарахтлар кам суғорилса ёки вақтидан кечикиб сув берилса мевалари тўкилади. Агар дарахтлар қондириб суғорилса, ер устки ва ер остки илдизлари жадал ривожланади. Декин ҳамма ерда ҳам бундай нарсага эришиш қийин. Масалан дарахтларни ортиқча суғориш зарарли. Чунки ортиқча нам таъсирида ер ботқоқлашиб, тупроқнинг физик хусусиятлари ёмонлашади. Шўрланган тупроқ таркибидаги тузлар ернинг ҳайдалма қатламига кўтарилиб, тупроқни қайта шўрланишига олиб келиши мумкин.

Натижада дарахтлар ўсишдан қолади, ҳосили камаяди, сифати пасаяди айрим ҳолларда дарахт қуриб қолиши ҳам мумкин.

Суғориш муддати. Суғориш асосан икки муддатда ўтказилади. Нам тупроқлар учун ўтказиладиган қишқи (яхоб) суғориш ва ўсув давридаги суғориш. Нам тўплаш учун кеч кузда ва қишда яхоб суви берилади. Бунинг натижасида тупроқнинг нам захираси кўпаяди, илдизи сувсизланиб қолишдан, совуқ урушдан сақлайди, эрта баҳорда ўсимликларнинг меъёрий ривожланишига шароит яратади. Яхоб шундай меъёрда берилиши лозимки, 1,5 метргача қатлаш намга яхши тўйинсин. Қишги яхоб январ, феврал ойларида ўтказилади. Ўзбекситон шароитида ҳосилга кирган боғлар ўсув даврида 4-5 марта, ёш боғлар 10-12 марта суғорилади. Ҳосилга кирган боғлар гуллашдан олдин апрел ойида бир марта, гуллашдан сўнг май ойилда бир марта, меваларнинг физиологик тўкилиш даврида (июн) бир марта, навдаларнинг жадал ўсиши ва гул куртаклари шаклланаётганда июлл ойида икки марта, август ойида бир марта суғорилади. Ҳосилга кирган боғларни шу тартибда суғориш мева дарахтларининг бутун ўсув даврида барча ҳаётий жараёнларининг меъёрий кечишини, мўл ҳосилни таъминлайди.. Агар боғ қиш давомида қондириб суғорилган бўлса, ҳамда куз бошларида ёғингарчилик бўлган тақдирда апрел ойида ва сентябрнинг бошларида суғорилмаса ҳам бўлади. Ёш боғлар тез-тез суғориб турилади. Биринчи сув баҳорда куртак ёза бошлаганда берилиб, қолганлари ҳар 15-20 кунда июл август ойиларида ҳар 15 кунда суғориб туриш тавсия этилади.

Суғориш меъёри. Боғларнинг жадал ривожланиши мўл ва сифатли ҳосил бериши бериладиган сувнинг миқдорига боғлиқ. Умуман суғориш амалиётида суғориш меъёри ва мавсумий суғориш меъёрий тушунчалари мавжуд. Суғориш меъёри деганда бир гектар боққа бир марта суғориш учун кетган сув миқдори тушинилади. Мавсумий суғориш меъёри деганда бир гектар боққа йил бўйи берилган сув миқдори тушинаилади. Суғориш ва мавсумий суғориш меъёрлари м3 билан белгиланади.

Ҳар суғоришда дарахтларнинг асосий илдизи таралган тупроқ қатламини намлаш кўзда тутилиши керак. Тупроқ қатламининг яхши ва тўла намиқиши учун ҳар суғоришда ёш боғларнинг 1 гектарига 800-1200 м3 яъни ернинг ҳар квадрат метрига 80-120 литр сув сарфланади. Ўзбекситон шароитида суғоришнинг қуйидаги усуллари қўлланилади.



Эгат олиб суғориш. Суғоришнинг бу усули кенг тарқалган бўлиб, асосан текис ёки нишаби камроқ ерларда қўлланилади. Суғориш эгатлари боғ қатор ораларида оғир тупроқларда 80-100 см / ўртача қумоқ тупроқли ерларда 60-80 см, енгил қумоқ тупроқли ерларда 50-60 см оралиқда олинади. Эгатлар чуқурлиги 20-25 см бўлиши керак. Биринчи эгат дарахт танасидан 0,75-1 м узоқликда олинади. Ёш дарахтларнинг ҳар икки томонидан эгатлар олинса кифоя. Ҳосилга кирган боғларда қаторлар орасига 6-8 тагача эгат олиш мумкин. Эгатларнинг узунлиги ернинг нишабига боғлиқ, кўпроқ ерларда эгатлар узунлигини 75-100 м да олса бўлади. Нишаби кам бўлса 50-70 м гача олинади. Суғориш эгатлари олингач, ўқариқдан эгатларга сув жилдиратиб оқизилади, тупроқни сув ювиб кетмаслиги учун эгат боши плёнкалар билан мустаҳкамланади. Бундан ташқари узунлиги 25-30 смли полиэтилен қувурлардан фойдаланиш мумкин.

Уялаб, ҳалқасимон усулда суғориш. Бу усул билан кўпинча ёш боғлар шунингдек текис бўлмаган жойларда экилган дарахтлар суғорилади. Бу усулда ҳар бир дарахт атрофида 10-12 см чуқурликда айлана эгатлар олинади. Айлана эагт туби текисланади, дарахт қаторлари бўйлаб эгатлар олинади. Оқизилган сув шу эгатлар орқали ушбу уяларни тўлдириб оқади. Суғоришдан сўнг тупроқ тобга келиши билан айлана эгатлар юмшатилади.

Пол олиб суғориш. Бунинг учун дарахт танасидан 1-3 м оралиқда поллар олинади, пушталар баландлиги 25-30 см узунасига ва кўндалангига плуглар ёрдамида олинади, сўнгра уларга сув тўлдирилади. Бу усул тупроқ шўрини ювишда, яхоб беришда ҳам қўлланилади.

10-МАЪРУЗА. СУБТРОПИК ЎСИМЛИКЛАРИНИНИНГ НАВЛАРИ

Субтропик ўсимликларининг ёввойи турлари табиий ҳолда ўсади. Улардан инсонлар сунъий танлаш йўли билан маҳаллий навларни етиштирганлар, фан тараққиёти сабабли кўпгина селекцион навлар етиштирилган, ҳозирги вақтда ишлаб чиқаришда улардан мўл ҳосил олиб келинмоқда.



Анор навлари:

Аччиқдона нави. Республикамизнинг кўпгина туманларида ўстирилади, Фарғона водийсида айниқса Қувада кенг тарқалган. Халқ селекцияси натижасида етиштирилган. Меваси йирик, 400-500 г келади, мазаси нордон, шарбати қизили, таркибида 13,5-15 % шакар, 2-2,5 % кислота бор, пўсти қалин 5 ойгача сақланади, шира чиқими 70 % гача боради.

Ширин дона нави. Асосан Фарғона водийсида тарқалган маҳаллий нав. Меваси 25-350 г, айримлари 400-600 г гача етади, маззаси ширин, биорз нордон, шарбати пушти, таркибида 20 % гача шакар бор. Пўсти юпқа ёки ўртача қалинликда, қизғиш пушти, баъзан оқиш, 2-3 ойгача сақланади.

Қай нави. Республикамизнинг ҳамма вилоятларида экилади, асосан Фарғона водийсида тарқалган, меваси йирик, 500-700 г, нордон ширин, хушхўр, шарбати қизғиш, таркибида 20 % гача шакар бор. Пўсти ўртача қалинликда, март ойигача сақланади.

Қизил анор. Ўзбекистонда кенг тарқалган, халқ селекцияси натижасида етиштирилган жайдари нав. Меваси ўртача 150-250 г, маззаси нордон ширин, жуда хушхўр, шарбати қизил, таркибида 16 % ггача шакар бор, пўсти юпқа, қалин ва қизил рангли. 2 ойгача сақланади.

Қазоқи анор. Республикамизнинг ҳамма вилоятларида ўстирилади, меваси 250-300 г, айримлари 500 г гача боради. Мазаси нордон ширин, жуда хушхўр, шарбати қизил, таркибида 19 % гача шакар бор, пўсти қалин, ташишга қулай, 3 ойгача сақланади.

Бедона нави. Мевасининг рангги сарғиш, шираси оч пушти, шира чиқими 65-66 % , сентябр ойининг охирларида пишади. 3 ойгача сақланади, ташишга қулайлиги ўртача, республикамизнинг кўпгина жойларида ўстирилади.

Қизил пўчоқ нави. Меваси кичик, қизил, қизғиш, ошқовоқ ранггига ўхшаш, шираси тўқ қизил, шира чиқиши 59-60 %, ташишга қулайлиги ўртача, 3 ойгача сақланади.

Улфи нави. Қашқадарёда айниқса Китобда (Ворганза) кенг тарқалган. Меваси йирик, қизғиш, сарғиш рангли, шираси хушхўр, шира чиқиши 58-60 %, меваси сентябр ойининг охири октябр ойининг бошида пишади, юқори ҳосилдор, Озарбайжон Республикасида кенг тарқалган.



Download 478.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling