Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “ТИҚхмми” миллий тадқИҚот университетининг


Download 76.83 Kb.
bet2/2
Sana12.02.2023
Hajmi76.83 Kb.
#1191819
1   2
Bog'liq
Ўқув режа (AutoCAD)2022 (2)

3. Объектларни чизиш ва уларни таҳрирлаш










6




3.1. Объектлар чизишда асосий тушунчалар, чизиш панелидан объект турига қараб Чизиш панелидан керарли буйруқ пиктограммаларни ишлатиш. Чизиш панелидаги буйруларнинг ишлатилиш тартиби.

2







7




3.2. Мавжуд объектларни таҳрирлаш. Ўчириш, симметрик айлантириш, нусха олиш, кўчириш, массив, масштаб, буриш, узиш туташтириш, фаска ва бошқа таҳрирлаш панелидаги буйруқлардан фойдаланиш тартиби.

2







8




3.4. Пареллел, перпендикуляр, уринма, ва бошқа боғлаш буйруқлқридан фойдаланган ҳолда объектларни ҳосил қилиш.

2







9




3.3. Объект чизиқларнинг рангини, турларини, қлинлигини ва масштабини ўзгартириш.

2







10




3.5. Қатламлар ҳосил қилиш ва уларни таҳрирлаш. Объектларни қатламларга жойлаштириш.

2













4. Матнлар ва жадвал яратиш. Ўлчам ва кўрсатгичлар қўйиш










11




4.1. Кўп қаторли ва бир қаторли матн киритиш, жойлаштириш ҳамда таҳрирлаш.

2







12




4.2. Жадваллар яратиш. Ташқи боғланиш ёрдамида MS Excel дастури билан боғлаш.

2







13




4.3. Объектларга ўлчам ва кўрсатгичлар қўйиш ва уларни таҳрирлаш.

2













5.Блоклар ва атрибутлар билан ишлаш










14




5.1. Блоклар ҳосил қилиш ва уларни таҳрирлаш.

2







15




5.2. Атрибуларни қўллаш ва уларни таҳрирлаш.

2













6. Объектларни параметрлаш










16




6.1 Объектларни геометрик ва ўлчамлар асосида параметрлаш.

2













7. Чизмаларни расмийлаштириш ва чоп этишга тайёрлаш.










17




7.1 Листлар билан ишлаш, керакли формат ва масштабларни танлаш ва чоп этишга тайёрлаш

2







18




Якунлаш, олинган билимларни текшириш ва баҳолаш

2













Жами

36

Курснинг умумий ўқув режаси: 72 соат.
шундан: 36 соат назарий (маъруза);
36 соат амалий;
1. Кириш
Мазкур курс барча ёшдаги, чизма геометрия ва бошланғич компьютер кўникмаларини ўрганган тингловчилар учун мўлжаллангандир. Курс давомида тингловчилар юқори малакали ўқитувчилар тасдиқланган ўқув режа ва дастурлар асосида ўқитилади. Шунингдек уларнинг олган назарий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида дарс мобайнида ҳар бир тингловчи алоҳида замонавий компьютердан тўлиқ фойдаланади.
Машғулотлар қуйидаги тартибда ташкил этилган: мавжуд соатлари аудиторияда маъруза ва амалиёт учун ажратилган бўлиб, дарс давомида тингловчилар ўзларига бириктирилган компьютерлардан фойдаланишади.
Ҳар ҳафтанинг сўнгида, талабалар ўзлаштирган билимларини баҳолаш учун кичик назорат ишлари ўтказилади. Курс сўнгида якуний имтиҳон олинади.
Курс сўнгида, дарсларга тўлиқ қатнашган, билим ва кўникмаларни чуқур ўзлаштирган ҳамда якуний тестни мувоффақиятли топширган тингловчиларга расмий ҳужжат ҳисобланган сертификат берилади.
Эслатма: Курсларга қабул қилиш жараёнида бўлажак қишлоқ ва сув хўжалиги мутахассисларига - Институт талабаларига, шунингдек Институт қошидаги лицей ўқувчиларига имтиёзлар берилади.
2. Маъруза мавзулари
2.1 AutoCAD тарихи
AutoCAD - компьютерда чизма-график ишларини бажарувчи дастури бўлиб, Америка Қўшма Штатларининг Autodesk фирмаси томонидан ишлаб чиқилган. Дастур дастлабки турлари ўтган асрнинг 80 йилларида ишлаб чиқарилган ва кенг оммалашиб кетган. Тизимнинг доимий ривожланиб бориши, фойдаланувчиларнинг эътироз ва маслахатлари инобатга олиниб, камчиликларни муайян бартараф этиш ва бошқа фирмалар маҳсулотлари (айниқса Microsoft) билан интеграциялашуви ушбу дастурни бутун дунёда кенг оммалашувига олиб келди.
Ушбу дастурнинг Россияда кенг тарқалиши унинг 10 - версиясидан бошланди. У MS DOC операцион тизими таркибида ишлар эди. Кейинчалик, 12 - 13 версияларга доир шу тизимда ишлади ва улар секинлик билан “WINDOWS” (WINDOWS 3.1 ёки WINDOWS - 95) операцион тизимига ўтказила борди. 14 - версия тўлиқ WINDOWS операцион тизимига ўтказилди.
Ҳозирги кунда янада мукаммаллашган AutoCAD-2018 версияси чиққан бўлиб, фойдаланувчилар орасида кенг оммалашиб бормоқда.

  1. AutoCAD ҳақида бошланғич маълумот.

Бугунги кунда жуда кўплаб компьютер график дастурлари мавжуд бўлиб, уларни қайси соҳада қўлланилиши билан бир-биридан фарқланади. Ҳар бир соҳа мутахассислари ўз фаолиятлари учун қулай бўлган график дастурни танлайдилар. Дастурларнинг имконият чегаралари хам маълум бир соҳага йуналтирилган бўлади. Демак, график дастурни танлашда аввалом бор унинг имкониятларини инобатга олиш лозим.
Биз ўрганмоқчи бўлаётган дастур Американинг Autodesk фирмаси томонидан ишлаб чиқилган AutoCAD график дастуридир. Autodesk фирмасининг жуда кўплаб дастур махсулотлари мавжуд бўлиб (AutoCAD, АrchiСАД, AutoCAD Eecltrisal, ЗDС Мах, Design Reviue...), бутун дунёда кенг оммалашиб кетган, энг сўнги технологияларни ўзида мужассамлаштиради. Фирманинг дастур маҳсулотлари ичида AutoCAD дастури муҳим ўрин тутади. У асосий бўлиб, қолган дастурлар унинг асосида яратилган ҳисобланади. График имкониятлари жуда юқори ва айни пайтда ҳам содда, ҳам мураккаб топшириқларни бажара олади. Шуниси эътиборга лойиқки у бевосита аниқ фанлар билан ҳам чамбарчас боғлиқдир. Уларнинг узвий давоми сифатида ҳам қабул қилиниши мумкин ва талабаларнинг келгуси иш фаолиятларида ҳам фойдали ўрин тутади.

  1. «Рисование» - Чизиш асбоблар панели

«Рисование» - Чизиш асбоблар панели бевосита чизиш, ёзиш, жадвал тузиш каби ишларни амалга оширилади.
«Отрезок» - Кесма тугмаси. Тугма босилганда сичқонча курсори кесманинг дастлабки нуқтасини, танлангандан сўнг эса кейинги нуқтани жойини сўрайди. Икки нуқта туташтирилиб кесма ҳосил қилинади.
«Прямая» - Тўғри нур ўтказиш тугмаси. Тугма босилганда сичқонча курсори нур ўтказилиши лозим бўлган нуқтани сўрайди. Нуқта танлангач, иккинчи йўналтирувчи нуқта сўралади. Иккинчи нуқта танлангандан сўнг йўналиш бўйича ҳар икки томонга йўналган чексиз нур ўтказилади ва сичқонча курсори биринчи танланган нуқтани асос қилиб иккинчи йўналиш нуқтани вазиятини сўрайди.
«Полилиния» - Хусусиятли чизиқ тугмаси. Бу буйруқ анча мураккаб хусусиятларга эгa бўлган чизиқларни бажариш учун қўлланилади. Айтайлик, чизишнинг ёйга ўтиб кетиши, чизиқнинг трапециясимон қийматларда йўғонлашуви ёки ингичкалашиб бориши назарда тутилади. Қисқа қилиб айтганда мураккаб параметрларга эга бўлган хусусиятли чизиқларни битта объект деб қабул қилади.
Многоугольник» - Кўпбурчак чизиш тугмаси танланади. Экранга «Число сторон» - Томонлар сони деган ахборот чикади. Одатда ушбу киймат энг кам параметр - 3 ни кўрсатиб туради. Клавиатурадан томонлар сони киймат билан берилади ва Enterтугмаси босилади. Сўнг кўп бурчакнинг маркази жойлашадиган нуқта сўралади. Сичқонча ёрдамида марказ танлангач, экранга «Задайте опцию размещения» - Жойлаштириш шартини беринг деган ахборот чиқади. «Вписанный в окружности» - Доира ичида ёки «Описанный вокруг окружности» - Доира ташқарисида шартлари мавжуд бўлиб, шартлардан бири танланади. Экранга «Радиус окружности» - Айлана радиуси деган ахборот чиқади. Айлана радиуси клавиатурадан қиймат асосида киритилади ва Enterтугмаси ёрдамида тасдиқланади.

  1. «Редактирование» - Таҳрирлаш асбоблар панели

Таҳрирлаш - бу ўзгартириш демакдир. Таҳрирлаш асбоблар панели асосан яратилган объектлар устида ишлайди.
Таҳрирлаш асбоблар панели пиктограммалари билан танишиб чиқсак:

  • Стереть - Ўчириш буйруғи

  • Копировать - Нусха олиш буйруғи

  • Зеркало - Ойна буйруғи

  • Подобие - Ўхшатиш буйруғи

  • Массив... - Массив... кўпайтириш буйруғи

  • Перенести - Кўчириш буйруғи

  • Повернуть - Буриш буйруғи

  • Масштаб - Масштаб буйруғи

  • Растянуть - Чўзиш буйруғи

  • Обрезать - Қирқиш буйруғи

  • Удлинить - Узайтириш буйруғи

  • Разорвать в точке - Бир нуқтада узиш буйруғи

  • Разорвать - Узиш буйруғи

  • Соединить - Туташтириш буйруғи

  • Фаска - Фаска бериш буйруғи

  • Сопряжение - Туташма бериш буйруғи

  • Расчленить - Қисмларга бўлиш буйруғи

2.5. «Размеры» - Ўлчам қўйиш асбоблар панели
Ушбу асбоблар панели чизмаларга ўлчам қўйишни назарда тутади. Ўлчамлар қўйиш асосан объект чегара нуқталарини танлаш асосида амалга оширилади. Айлана, ёй ва бурчакларни ўлчашда эса объектларни ўзини танлаш кифоя.
Объектларга ўлчам қўйишда дастлаб Ўлчам қўйиш асбоблар панелидан буйруқ пиктограммаси танланади, сунг объект чегара нуқталари ёки объектларнинг ўзи танланиши лозим.
Объектларга ўлчам қўйишдан олдин ўлчам қўйиш параметрларини ўрнатиб олиш лозим. Ушбу параметрларга ўлчам чизиқларининг тузилиши, чизиқлар қалинлиги ва ранги, ўлчам шрифтларининг тузилиши, кўрсаткичлар (стрелкалар) тузилиши ва уларнинг ўлчами, ўлчамларнинг аниқлик даражаси, ўлчов бирликлари каби хусусиятлар киради.
2.6. «Объектная привязка» - Объектларни боғлаш асбоблар панели
Объектларни боғлаш асбоблар панели Чизиш ва Таҳрирлаш асбоблар панели буйруқлари учун хизмат қилади. Ундаги боғловчилар буйруқларни юқори аниқликда бажарилишини таъминлайди.
Бирон бир объектга нисбатан чизиш ёки таҳрирлаш амалларини бажаришда объектга тегишли аниқ бир нуқтасини танлашга имкон беради.
Объект боғловчиси панелининг афзаллик томони шуки мураккаб турдаги чизмаларни чизиш ва таҳрирлашда объектлар мажмуасидаги керакли нуқтани топишга кўмаклашади. Бирон бир чизиққа перпендикулар ёки параллел чизиқ ўтказишда қўшимча ҳаракат ва бурчакларни аниқлашдан холи этади.
Адабиётлар

  1. Полещук Н. Н. AutoCAD 2011. — СПб.: БХВ-Петербург, 2011

  2. Ф.А.Перепелица Компьютерное конструирование в AutoCAD 2016. Начальный курс. Учебно-методическое пособие. Санк-петербург 2015г.

  3. https://knowledge.autodesk.com


Умумтехник фанлар кафедра мудири Б.Муқимов
Катта ўқитувчи Б.Ҳайитов
Ассистент Т.Эргашев
Download 76.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling